21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 15:49
Фан ва таълим 👁 191

ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАНИНИНГ 34 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАНИНИНГ 34 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Тил – миллат кўзгуси, миллий-маънавий ифтихори. Ҳар қандай халқнинг жаҳон ҳамжиҳамиятидаги ўрни ва нуфузи унинг тили, тил орқали миллий-маънавий қадриятлари нечоғлик қадр топгани билан белгиланади. Шу боис, ҳар бир халқ ўз тилининг умри боқийлиги, замонлар силсиласидан соф ва ўзига хос жаранги билан авлоддан-авлодга ўтиб, буюк маънавий мерос, ифтихор тимсоли сифатида ўтиб, қадр топиши учун интилади ва давлат рамзлари қаторида ҳамиша юксак мақомда бўлиши учун интилади.

Шу нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, қоралпоқ тили ҳам ўзининг лексик бойлиги, гўзал жаранги билан кўплаб ёндош ва қардош халқларни ўзига мафтун этиб келади. Хусусан, қорақалпоқ тили афоризмларга бойлиги, синонимик қаторларининг хилма-хиллиги, антоним, пароним, омоним сўзларнинг ўзига хос жозибаси билан ажралиб туради ва ана шу ўзига хослик туфайли қорақалпоқ шоир ва ёзувчилари яратган бадиий асарлар намуналари халқ орасида жуда тез оммалашиб кетади.

Амударё туманидаги 30-сонли умумтаълим мактабида қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганининг 34 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган “Тил – миллат ойнаси” мавзусидаги адабий-мусиқий ва маънавий-маърифий тадбирда қорақалпоқ тилининг нуфузи, қадр-қиммати хусусида муфассал сўз юритилди.

Аввало тадбир ўтказиладиган мактаб саҳнаси қорақалпоқ шоир ва ёзувчиларининг етук асарлари, қорақалпоқ тилининг тараққиёт босқичлари ҳақидаги қорақалпоқ олимларининг илмий мақолалари, шунингдек, қорақалпоқ халқининг ўзига хос, бетакрор урф-одат ва анъаналарини акс эттирувчи кўргазмали воситалар, ўқувчилар томонидан тайёрланган суратлар, альбомлар ва гуллар билан безатилди.

Тадбирда ўқувчи-ёшлар қорақалпоқ халқининг урф-одат ва анъаналари халқидаги саҳна кўринишларини намойиш этиб, тўй-маросимлар ва байрамларда йигит ва қизларнинг топқирлиги, эпчиллиги ва ҳозиржавобликларини ўзида мужассам этган айтишувларини ниҳоятда жозибадорлик билан ижро қилиб бердилар.

Шундан сўнг, ҳар бир синф ўқувчилари томонидан тайёрланган қорақалпоқ халқ рақслари, миллий ўйинлар, шеърий баҳслар маромига етказиб ижро этилди. Айниқса, халқона, бахшиёна тарздаги шеърий баҳслар, қорақалпоқча куй-қўшиқлар, фақат қорақалпоқларгагина хос бўлган айтишувлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлаб, ҳар бир қалбда қорақалпоқ тилининг ўзига хос товланишларига, сержаранг оҳангига чексиз меҳр-муҳаббат уйғотди.

Бўлиб ўтган мазкур тадбир ўқувчи-ёшлар қалбида қорақалпоқ тилига нисбатан меҳр-муҳаббат, бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ушбу тилда сўзлашишдан фахрланиш туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026