22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 11:35
Жамият 👁 225

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, шаҳар ва қишлоқларда янги йўллар ва кўприклар қурилди, таъмирталаб бўлган кўплаб йўллар реконструкция қилинди. 2023 йилнинг 9 ойи ичида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларида қарийб 9,2 минг ётиқ чизиқлар чизилган, 417 светофор объектлари ҳамда пиёдалар учун 210 та светофор қурилган.

Шунга қарамасдан, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Масалан, 2023 йилнинг 9 ойи ичида мамлакатимизда йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилга нисбатан 2,4 фоизга ошган. Кўп ҳолларда бахтсиз ҳодиса натижасида фуқаролар тан жароҳати олиб, ўлим ҳолатлари ҳам кузатиляпти.

Шу муносабат билан давлат йўлларда кўнгилсиз ҳодисалар сонини камайтиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирларни амалга оширяпти. Жумладан, йўл ҳаракати қоидаларини бузганларга нисбатан жарима тизимини қўллашдир. Бутун дунёда бундан кўзланган асосий мақсад – ҳайдовчи ва пиёдаларни йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бажаришга ундаш ва уларни ноқонуний хатти-ҳаракатлар амалга оширишдан тийишдир.

Жорий йилнинг 19-20 ноябрь кунлари ва декабрь ойининг бошида Амударё туманида ҳам тан жароҳати билан боғлиқ ва оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, маст ҳолатда автотранспорт воситаларини бошқариш билан боғлиқ вазиятларга чек қўйиш, шунингдек, муддати ўтган қарздорликларни ундириш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди.

Назорат тадбирлари давомида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмай туриб автомобиль бошқариш, бошқа одамга тегишли автомобилни бошқариш, тезликни ошириш мумкин бўлмаган ҳудудларда катта тезлик билан автомотранспорт воситаларини бошқариш, ички ишлар органи ходимининг қонуний талабига бўйсунмаслик, тегишли ҳужжатларсиз автомобилига арава улаш каби қўпол турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий жазо чоралари кўрилди.

Шунингдек, тадбир давомида тўй кортежлари билан боғлиқ хунук ҳолатлар ҳам кузатилди. Хусусан, тезликни ошириш ман қилинган, аҳоли гавжум бўлган, шунингдек, таълим-тарбия муассасалари жойлашган ҳудудларда йўлни банд қилиб, тартибсиз равишда тўй сайри уюштириш, юриб кетаётган автомобилнинг ойнасидан ярим белигача ташқарига чиқиб, намойишкорона селфига тушиш каби ҳолатлар бўйича ҳам маъмурий баённомалар тузилиб, ҳуқуқбузар, ҳайдовчилар ва тўй кортежи иштирокчиларига нисбатан тегишли тартибда маъмурий жазо чоралари белгиланди.

Халқимиз фалокат оёқ остида, деб бекорга айтишмаган. Лекин ҳар қандай фалокат ёки бахтсиз ҳодисанинг олдини олиш эса инсоннинг ўзига боғлиқ. Қолаверса, ҳайдовчилик ҳам одамдан йўл ҳаракати қоидалари билан боғлиқ маданиятни, огоҳликни талаб этади. Чунки йўл – фақат ҳайдовчиники эмас, умумманфаати учун хизмат қилувчи ижтимоий, маданий ва иқтисодий мулк ҳисобланади. Шу боис, ҳайдовчилар ана шу мулкдан фойдаланувчилар дахлсизлигини таъминлашга бурчлидирлар. Шу билан бирга, инсонлар ҳаётини хавф-хатарга қўймаслик учун ҳамиша йўлларда маданиятли тарзда ҳаракат қилмоқлари шарт.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026