21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 20:05
Жамият 👁 3,626

Сариштали уй – фариштали уй

Сариштали уй – фариштали уй

Сариштали уй – фариштали уй деб халқимиз бекорга айтмаган. Ҳақиқатан ҳам чор-атрофи обод, яшил дарахтлар билан бурканган, гуллар қулф уриб очилиб турган ҳовлини кўрган одамнинг баҳри-дили очилиб кетади. Орасталик, озодалик ҳукмрон хонадонларга ҳавас билан қарашимиз, сариштали уй - фариштали уй, дейишимиз, қанийди, ҳамма жойда ҳам шундай манзара ҳукмрон бўлса, дея ҳавас қилишимиз ҳам бежиз эмас.

Қувонарлиси, кейинги йилларда бизнинг Куюк-кўпир овулимизда озодалик, ободлик аҳолининг турмуш тарзига айланиб бормоқда. Ҳудудимиздаги 19-сонли, 14-сонли умумтаълим мактаблари ўқитувчилари, "Ўзбекистон” ҚВП тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, ҳудуднинг санитария ҳолатини яхшилаш борасида олиб борган ташвиқот-тарғиботларимиз ўз самараларини бермоқда.

Аҳоли ўз ҳовлиси ҳудудини ободонлаштириб, озода сақлашга, мевали, манзарали дарахтларни кўпайтиришга ва томорқасидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Овулимизда ободонлаштириш ишларига йил бошиданоқ киришдик. Кўчалар, йўл бўйларидаги дарахтларни бутаб, шакл бериб оҳаклаш, кўча ва йўлларни тартибга келтириш, чиқиндиларни ташкилий равишда чиқариб ташлаш, ариқ-зовурларни тозалаш ишлари қўлга олинди. Шу кунгача ҳудудимиздаги турар жойларнинг фасад қисмлари оҳакланиб, туташ кўчалар, йўл четлари тартибга келтирилди. 25 тонна маиший чиқиндилар чиқариб ташланди.

Эшон овул аҳоли пунктидаги ички учта кўчанинг 1,8 километр, Хўжа овул аҳоли пунктидаги ички 3 та кўчанинг 1,5 километр қисмига ҳашар йўли билан тош ётқизилди.

Овулимиз бўйича жорий кўкламда 20556 туп мевали, 23746 туп манзарали кўчатлар экиш режалаштирилган бўлса, ҳозирги кунгача 4000 тупдан зиёд мевали, 5500 тупдан зиёд манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.

Атроф-муҳит озодалигини сақлашда жамоатчиликнинг иштирокини таъминлашга эътиборни кучайтирмоқдамиз.

Аҳолимизюртимизда атроф-муҳит, табиий заҳираларнинг муҳофаза қилинишига доир, экологик вазиятни яхшилашга ва аҳоли соғлигини мустаҳкамлашга, тиббий маданиятни оширишга доир қабул қилинаётган дастурларни ўзлари учун муҳим ҳаётий йўл-йўриқ сифатида қабул қилмоқда.

Овулимиз аҳолиси 14-15-март кунлари бўлиб ўтган умумхалқ ҳашарида ҳам фаол қатнашиб, ҳудудимизни ободонлаштиришга катта ҳисса қўшдилар.

Ободонлаштириш ишлари бундан кейин ҳам доимий диққат-марказимизда бўлиб қолаверади.

Рашид ЕРЛАПАСОВ,

Куюк кўпир ОФЙ раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.
(Фото - http://www.uza.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026