21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 20:06
Жамият 👁 2,242

Энг қадимий ва ҳамиша НАВҚИРОН БАЙРАМ

Энг қадимий ва ҳамиша НАВҚИРОН БАЙРАМ

Ҳар бир куни қутлуғ янгиланишлар, қувонарли ўзгаришлар билан кечаётган юртимизнинг байрамлари, нишонланадиган муҳим саналари кўп. Бироқ, асл миллий байрамимиз – Наврўзи оламнинг мазмун-моҳияти жуда теран. Чунки Наврўз аввало шарқона янги йилнинг кириб келиши, деҳқоннинг ерга яхши ният билан уруғ сочиши билан бошланиб, эл-юртга қут-барака тилаб хурсандчилик қилиш, ўйин-кулгу билан давом эттирилади. Наврўз байрами шоҳтаоми – сумалак, гўжа, кўксўмсалар пиширилади. Кишиларнинг орасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамловчи, халқимизнинг меҳр-мурувватлилигини ифода этувчи урф-одатлари байрам кунлари янада яққол намоён бўлади.

Шунинг учун ҳам Наврўз асрлар оша яшаб келмоқда ва келгусида ҳам авлодларимиз турмушидан теран жой эгаллаши шубҳасиз.

Мен асли рус миллатидан бўлсам-да 1956 йилдан бери шу ерда яшаб, бахтли турмуш кечирганим, уйли-жойли, фарзандли, невара-чеварали бўлиб, элда эъзоз топиб яшаётганим учун тақдиримдан миннатдорман. Насибам Ўзбекистондай бағрикенг, инсонпарвар юртга сочилганидан бир умр хурсанд бўлиб яшаб келаяпман. Шукронамни меҳнатим, эл-юртга хизматим билан кўрсатишга интилдим.

1957 йилдан 30-сонли умумтаълим мактабида болаларга бошланғич синфларда сабоқ бердим. Ҳали мактаб нималигини билмайдиган болаларга илк савод ўргатдим. Мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, директор лавозимларида ишлаб, нафақага чиқдим.

Ҳозир саксон ёшнинг остона-сидаман. Фарзандларим, невараларим ҳам ўқиб, турли касб эгалари бўлиб етишди, чевараларим - ҳаётим қувончи. Уларга атаб ҳар йили Наврўз байрамида фарзандларим, келинларим кўмагида улкан қозонда сумалак пиширамиз, ҳаммамиз дастурхон атрофига йиғилиб, қувониб қоламиз. Ҳатто қўшни кичкинтойлар ҳам сумалак пиширишимизни завқланиб кузатиб туришади. Сумалакни пишириш ҳам, улашиш ҳам қандай яхши.

Халқимизнинг дилидан чуқур жой олган, гўзал инсоний фазилатлар намоён бўладиган Наврўзни орзиқиб кутишимиз ҳам шундандир, балки?

Юртбошимиз И.Каримовнинг "2015 йилги Наврўзумумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” қарор қабул қилганлиги йиллар суронида таъқиб, таъқиқларга қарамай, юртдошларимизнинг юрагидан чуқур жой эгаллаган улуғ байрамимизга ҳурматдир.

Валентина КУЗНЕЦОВА, фахрий ўқитувчи.

(Фото - http://www.uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026