22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 10:14
Жамият 👁 158

БАНДЛИК – ДОИМИЙ ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛИШ ДЕМАКДИР

БАНДЛИК – ДОИМИЙ ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛИШ ДЕМАКДИР

Сўнгги йилларда мамлакатимизда иш билан банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан, хотин-қизларнинг ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий қўллаб-қувватлашга муҳтож фуқароларга давлатимиз томонидан манзилли кўмак бериш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан аҳоли турмуши  сифатини ошириш борасида эҳтиёжманд оилалар манзилли қўллаб-қувватланиб, иш билан банд бўлмаган, ишлаш истагида бўлган аёл-қизлар, ёшларнинг бандлигини таъминланиб, доимий даромадга эга бўлишлари учун йил давомида 7 марта меҳнат ярмаркалари ўтказилди. Унда тумандаги 261та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 825та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Ярмаркаларга 493 нафар фуқаролар жалб этилди. Уларнинг 208 нафари доимий ишга жойлашиш учун йўлланма олишди, 228 нафари ишга жойлашди.

Шу йилнинг 18 декабрь ҳолатига туман бўйича 3793 нафар фуқаролар бўш иш ўринларига жойлаштирилди. 86 нафар фуқаро квота иш ўринларига ишга қабул қилинди, 581 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди ва 20 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланиб, тўланди. Стипендияли касб-ҳунарга 40 нафар фуқаролар ўқитилди, кунлик меҳнат маркази орқали эса 559 нафар фуқаро кунлик ишларга жалб қилинди.

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам тенг имкониятлар яратиш, уларнинг ҳаёт сифатини ошириш, иқтидорига кўра иш билан машғул қилиб, ижтимоий фаоллигини юксалтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаяпти. Жорий йилнинг шу давригача 151 нафар  имконияти чекланган фуқароларнинг бандлиги таъминланди ва бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилди. Миллий  дастурга асосан эса 31 нафар имконияти чекланган фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинди, 7 нафари корхона-ташкилотларга ишга жойлаштирилиб, ногиронларни ишга қабул қилганлиги учун корхона-ташкилотларга субсидиялар ажратиб берилди.

Шунингдек, янги иш ўринлари яратиш дастури доирасида 2023 йилда аҳолини доимий, мавсумий ва вақтинчалик банд қилиш учун 23 553та иш ўрин яратиш режа қилинган эди. Мазкур иш ўринлари инвестицияларни жалб қилиш, маҳаллий саноатни ривожлантириш, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида яратилиши белгиланган эди. Ўтган 11 ой ичида фаолиятни легаллаштириш (қонуний асосда қайта ташкил  этиш) ҳисобига 3221та, шунингдек, 6790та доимий, 18090та мавсумий ва вақтинчалик, жами 28111та иш ўрни яратилди. Шу кунгача 272 нафар ишсиз, ишлаш истагидаги фуқаролар касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида ўқитилиб, 57 нафари ишга жойлаштирилди, 215 нафари ўзини ўзи банд қилди.

Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими туманимиз аҳолисининг турмуши сифатини ошириш, фаровон яшашига эришиш борасида хизмат кўрсатиб, юртимизда инсон  шаъни, қадр-қиммати юксак тутилаётганини амалда ифода этиб келмоқда.

Рашид САЛАЕВ,

туман Камбағалликни қисқартириш ва

аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026