20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 23:51
Қишлоқ хўжалиги 👁 10,601

БАРАКА УРУҒИ ҚАДАЛДИ

БАРАКА УРУҒИ ҚАДАЛДИ

27 март куни туманимиз қишлоқ хўжалиги ходимлари, раҳбарлари ва мутахассислари, деҳқонлар, илғор фермерлар, қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, соҳа мутахассислар иштирокида чигит экиш бўйича кўргазмали семинар-кенгаш бўлиб ўтди.

Кўргазмали семинар-кенгаш Чойкул овули ҳудудида жойлашган "Нуриллаев Бунёдбек” фермер хўжалигида ташкил қилинди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов иштирок этди.

Семинар-кенгаш давомида мавсумда қатнашадиган қишлоқ хўжалик техникалари ва улардан самарали фойдаланиш бўйича мутахассислар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Сўнгра пахта майдонида чигит экиш амалиёти намойиш этилди.

Бу йил туманимиз пахтакорлари 15950 гектар ерга чигит экишни режалаштирмоқда. Фаолият кўрсатаётган 17 та муқобил машина трактор парклари ва 260 та фермер хўжаликлари чигит экиш мавсумига ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрдилар. Ерларнинг шўри ювилиб, техникалар мавсумга шай қилинди, уруғлик чигитлар тегишли шохобчаларга келтирилиб, экишга тайёр қилинди.

Мазкур хўжаликлардаги мавжуд 43 дона юқори унумли, 82 дона оддий сурим тракторлари, 385 та чопиқ ва 180 та транспорт тракторлари, 65 дона плуглар, 60 та чизел, 293 дона мола ва 1700 дона бороналар ҳамда 211 та чигит экиш агрегатларини ўзида жамлаган 60 та отряд чигит экиш даврида кеча кундуз дала бошида бўлиб, ишнинг унумини таъминлайди.

Ўз таркибига тажрибали ва малакали қишлоқ хўжалик мутахассисларини бириктирган 33 та сифат гуруҳлари ерларнинг экишга сифатли тайёрланиши ва сифатли экилишига масъул қилиб бириктирилди. Уларга оқар сув ва ёнилғи-мойлаш материаллари сарфини камайтириш учун бу йилги шароитда қайта экишга йўл қўймай, чигит экиш мавсумини жуда қисқа муддатда тамомлаш топшириғи берилди.

Жорий йил қиш ойларида об-ҳаво кўп йиллик ўртача ҳароратга нисбатан совуқ, серёғин келганлиги боис экин майдонлари тупроғининг намланиш даражаси ҳам нисбатан юқори бўлиши кузатилмоқда. Бундай шароитда чигит экиш мавсумини қисқа муддатда уюшқоқлик билан ўтказиш катта самара беради. Буни яхши тушунган туманимиз деҳқонлари ерларни чигит экишга тайёрлаш, мавжуд техникаларни, шу жумладан экиш агрегатларини ростлаш, чигитни экишга сифатли қилиб тайёрлаш ишларини самарали амалга оширмоқдалар.

Бу йил 6905 гектар майдонга қўшқатор усулда чигит экилади. Тажрибалардан кўринадики, чигитни қўшқатор усулда экишнинг афзаллиги кўп. Шунинг билан бирга қўшқатор усулда экилган ғўзани парваришлашнинг ўзига хос жиҳатлари ҳам бор. Масалан, қўш қаторлаб чигит экиш учун балл бонитети 40-50 баллдан юқори бўлмаган текис, механик таркиби енгил ва ўрта тупроқли, бегона ўтлар кенг тарқалмаган майдонлар ажратилиши керак, бу усулда кўчатлар сони одатдаги бир қаторлаб экишга нисбатан тупроқ унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда 20-30 фоизгача, енгил ва қумоқ тупроқларда 30-40 фоизгача кўп қолдирилади,. Натижада кўсаклар тез етилиб, 8-10 кун эрта очилади ва ҳосилни 10-15 октябргача тўлиқ териб олиш имкони яратилади. Бу йил 7850 гектар майдонга ғўзанинг "С-4727”, 7 минг гектар майдонга "Султон”, 1100 гектар майдонга бошқа янги навлар экилади. Экиш мавсуми давомида 29 та кўчма устахоналар техник хизмат кўрсатади ва 16 та чигит тарқатиш шохобчалари узлуксиз иш олиб боради.

Муҳими, чигит экишни қулай об-ҳаво шароитида ердан нам кетмасдан, тобида, сифатли якунлаган деҳқоннинг уруғи бехато униб чиқиши тайин. Шунда ҳосил мўл, даромад кўп бўлади. Бугун туманимиз пахтакорлари мамлакатимизнинг улкан оқ олтин хирмонига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиш умиди билан ерга барака уруғини қадамоқдалар. Шундай қилиб, туманимиз хўжаликларида чигит экиш мавсуми бошланди.


Ғ.ЕШНИЁЗОВ.

М.ШОМУРОДОВ олган суратлар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026