22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 08:57
Жамият 👁 226

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгашининг йиғилиши ўтказилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгашининг йиғилиши ўтказилди

2024 йил 19 январь куни Амударё тумани Маданият маркази биносида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Комилжон Айтбоев, туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Собурова, туман прокурори Азизбек Рўзметов, Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамоладдин Юсупов, овул ва маҳаллалар фуқаролар йиғини масъуллари, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тегишли соҳа вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишни туман прокурори Азизбек Рўзметов бошқариб борди.

Йиғилишда ўтган йил давомида туманда жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти кенг муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, туманда умумий жиноятчилик ўтган йилга нисбатан 3,6 фоизга ошган бўлиб, шундан “оғир” ва “ўта оғир” жиноятлар 18,6 фоизга, номусга тегиш 100 фоизга, гиёҳвандлик моддалари муомаласи билан боғлиқ жиноятлар 160 фоизга, фирибгарлик 22,2 фоизга, одам савдоси 100 фоизга ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ жиноятлар 25,9 фоизга ошган.

Жиноятларнинг кўпгина қисми туманнинг Дўстлик, Гулзор, А.Навоий, Беш том, Чордара, Ойбек, Босув маҳаллари, Ўрта қалъа, Куюк-кўпир, Қипчоқ, Қиличбой овулларида содир бўлган.

Йиғилишда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамоладдин Юсупов сўзга чиқиб, жиноятларни маҳаллалар кесимида таҳлил қилди. Жумладан, жиноятчилик даражаси бўйича 2023 йилда тумандаги жами 49та маҳалланинг 12таси “қизил”, 20таси “сариқ” ва 17таси “яшил” тоифаларга киритилган.

Йиғилишда прокуратура органларининг мурожаатлар билан ишлашга оид фаолияти ҳам таҳлил этилди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масаласи кўриб чиқилиб, мазкур жараёнда ҳар иккала тизим масъуллари томонидан бир қатор камчилик ва нуқсонларга йўл қўйилганлиги билдирилди ҳамда камчиликлар танқид остига олинди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Комилжон Айтбоев бугунги кунда айниқса, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш масаласи ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини айтиб ўтди. Шу маънода ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, идора ва ташкилотлар ҳамда нодавлат ва нотижорат ташкилотлари билан бирга жамоатчилик вакиллари томонидан ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онги ва маданиятини ривожлантириш ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш борасида ташкил этилаётган тарғибот-ташвиқот ишларини янада жонлантириш лозимлиги алоҳида қайд этилди.

Йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича хато ва камчиликлар кенг муҳокама қилинди ҳамда келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026