22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 08:33
👁 4,307

ТАБИАТНИ АСРАШ – ОНА ВАТАННИ АСРАШДИР

ТАБИАТНИ АСРАШ – ОНА ВАТАННИ АСРАШДИР

ЭКОЛОГИЯ ВА ЁШЛАР

Атроф-муҳит муҳофазаси бу–она Ватан муҳофазаси, қолаверса, соғлигимиз, келажагимиз муҳофазасидир. Мамлакатимизда инсонларнинг табиат бойликларига муносабати, бурч ва масъулиятлари Бош Қомусимизда ўз аксини топган. Конституциямизнинг 50- моддасида: "Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар”, 55-моддасида: "Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”, деб белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, 2013 йил 28 декабрда "Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам қабул қилинган бўлиб, унда белгилаб қўйилганидек, мамлакатимиз фуқаролари бизни ўраб турган яшил оламга, табиий заҳиралар–ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, наботот олами, ер ости бойликларига умуммиллий бойлик сифатида муносабатда бўлишга ҳам мажбур, ҳам масъулдирлар. Биз туманимиздаги Амударё академик лицейи ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини таҳририятимизга таклиф қилиб, уларнинг экология ва атроф-муҳит тозалигига муносабатлари қандай эканлиги билан қизиқдик.

Хўш, туманимиз ёшларининг атрофимиздаги табиий оламга муносабатлари қандай? Қуйида ёшлар томонидан берилган жавобларнинг айримларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Гавҳарой ҚУРБОНБОЕВА,Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежи ўқувчиси:

– Ҳар йили баҳорда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кўчат экиш ойлиги ўтказилади. Айниқса, гузар йўллар бўйига кўплаб дарахт кўчатлари экилади. Бу кўчат экиш ойлигида биз ёшлар кўпроқ иштирок этамиз. Эккан ниҳолимиз ўсиб чиқса, қувониб кетамиз. Лекин баъзан шундай ҳолатлар бўладики, ўша экилган кўчатлар яшилланиб қолган пайтда бир лоқайд одам келиб устига мол бойлаб кетади, қўй-эчкисини ўтлатиб, пайҳон қилади.

"Гуруч курмаксиз бўлмайди”, деганлари шу бўлса керак-да. Агар катталар орасида лоқайд кишилар бўлмаса, ёшлар ҳам бу иллатдан холи бўлишарди. Мен бу билан катта кишиларнинг кўпчилиги лоқайд, демоқчи эмасман, орамизда шундайлар ҳам борлигини айтаяпман, холос. Назаримда биз бировнинг меҳнатини ҳурмат қилишни ҳам билишимиз керак. Оддийгина мисол: кўчани супурувчи фаррошнинг фидойилигига ҳурматсизлик туфайли кўчалар ва йўллар бўйида ахлатлар уйилиб кетади.

Умарбек РАҲИМБОЕВ, Амударё академик лицейи ўқувчиси:

– Она табиат-гўзал олам, бетакрор манзаралар макони. Йилнинг тўрт фаслида ҳам биз ана шу гўзал оламга интилиб яшаймиз, табиат бағрида ўзимизни қушдай енгил ҳис қиламиз. Ундан баҳра оламиз. Шарқираб оқаётган зилол сувда чўмилсак, чарчоғимиз ёзилади, танамиз яйрайди, вужудимизга куч йиғилади.

Аммо баъзан битмас-туганмас тоза ҳаво манбаи бўлган она табиатга зарар етказиб, унинг бағрини яралаётган одамларни кўриб, шунчалик ҳам нонкўрлик бўладими, бу инсонни кийинтиргувчи, едириб-ичириб, ҳатто ясантиргувчи она табиатга шафқатсизлик эмасми, дея дилим ўртаниб кетади. Шундай ҳолатларга дуч келамизки, қайсидир лоқайд одамнинг кузги хазонларни ёқиши оқибатида бир неча дарахт зарарланади, ҳатто ёниб кетади. Яна бир лоқайд одам уйидан чиққан ахлатларни кўча юзига ёки дала четига ташлаб кетади. Оқибатда ҳар иккала ҳолатдаям атроф-муҳит зарарланади, тупроқ экологияси бузилади. Деҳқончилик қилинадиган ер бўлса-ку, янаям ёмон, ҳосилдорлик камайиб кетади. Шу боис, мен барча тенгдошларимга атрофимиздаги гўзал оламни асрайлик, она табиатимиз инсон меҳр-муҳаббати билан янада кўркамлашади, буни ёдда тутайлик, дейман. Зеро,

Атрофдаги гўзаллик -

Энг улуғ бойлигимиз.

Тўкинлик ва тозалик -

Мустаҳкам соғлигимиз.

Барча ширин неъматлар

Бергувчи онамиз у.

Бағри тўла ҳикматлар,

Маънолар дунёси у.

Куйдирмангиз бағрини,

Тирнаб, қилманг ярадор.

Дала-ю қир, тоғини,

Асра, азиз биродар.

Севара ИБРОҲИМОВА, Амударё академик лицейи ўқувчиси:

– Ҳар куни уйимиз остонасидан ҳатлаб ўқишга отланарканман, дилни хира қилувчи ҳолатларга дуч келаман. Кимдир целлофан халтани, яна кимдир ўзи ичган биронта яхна ичимлик "баклашка”сини шундоқ кўча юзига, ариқлар ичига ташлаб кетган бўлади. Буалбатта, жуда хунук ҳолат. Биринчидан, бу ишни қилган одам учун одобсизлик бўлса иккинчидан, атрофдагиларга нисбатан ҳурматсизлик, қолаверса, маданиятсизлик белгиси. Энг ёмони, бир кишининг айби билан шу атрофда ахлатлар йиғила бошлайди. Ўша целлофан халта билан "баклашка” ташланган жойда бир-икки кун ичида ахлатлар уюми пайдо бўлади. Бир лоқайд кишининг айби билан тўпланган ахлат уюмига бошқа бир лоқайд одам ўт қўйиб юборади. Натижада атрофни зарарли ис гази, қоп-қора тутун қоплайди. Шу ердан ўтаётган одамларнинг нафас олиши оғирлашади. Соғлик учун жуда катта зарар ҳисобланган ис гази шамол таъсирида анча узоқларга ҳам тарқалиб кетади.

Қаранг, лоқайдлик қанчалар ёмон иллат. Одамлар яшайдиган ҳудудларда, ҳовли ва кўчалар юзасида ахлатларни, хазонларни ёқиш оқибатида танамиз ёқимсиз ис газидан қанчалик зарарланса, атрофимизни ўраб турган яшил табиат ҳам шунчалик зарарланади.

Баъзан ҳафа бўлиб кетаман. Не машаққатлар билан боғ яратилади. Битта кўчат серсоя дарахт шаклига кириб, мева бергунча ўн йилларча вақт керак бўлади. Лекин ана шу боғда хазон ёқилса, бир боғбоннинг ўн йиллик меҳнати билан бирга юзлаб инсонларнинг шу боғ орқали оладиган насибаси, ризқи ҳам ёнади, зарарланади. Боз устига, тупроқ экологияси бузилади. Хафа бўлганим шуки, кўпинча шундай номаъқул ишларни катталарнинг ўзлари қилишади.

Роҳатой МАДИЁРОВА, Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси:

– Ўтган йилнинг баҳорида бир кунда туманимизда учта хонадонга тегишли бўлган мол хоналар ёниб кетди. Бу ҳақида ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари туман газетасида мақола ёритишди. Билишимча, ўша ёнғинлар хонадонлардан чиққан ахлатларни ёқиш оқибатида юзага келди. Тағин бу ёнғинларнинг сабабчилари ҳам катта ёшдаги кишилар бўлишган. Энг ёмони, ёнғинлар оқибатида нафақат ўзларининг, балки қўни-қўшниларининг ҳам мол–ҳоли, паррандаси, боғ-роғига зарар етди. Мулкий зарарни айтмай қўяқолайлик. Ўша ҳудудлардаги баланд ўсган тераклар, олма-ю олча дарахтлари куйиб кетди-ку. Она табиатимизнинг жони азобланди, нафаси бўғилди, инсонлар эса маълум маънода тоза ҳаводан бебаҳра қолишди.

Мен таҳсил оладиган коллеж Манғит – Қиличбой катта гузар йўл бўйида, Қиличбой овули марказида жойлашган. Баъзан атрофни томоша қилиб овул марказигача яёв боришни хуш кўраман. Бири-биридан кўркам иморатлар, ўқув масканлари, маданий-маиший биноларни кўриб, овулимиздаги ўзгаришлардан қалбим фахр-ифтихорга тўлади. Аммо баъзан шундай бинолар яқинларида, йўл бўйидаги ариқлар ичидаги шу атрофдаги маҳаллаларда яшовчи аҳоли томонидан ташланган ахлат тўла қопларга кўзим тушиб, кўнглим хира тортади. Ахир ёши катталар биз ёшларга: "тоза юр, саришта ва ораста бўл”, деб маслаҳат беришса-ю, ўзлари кўча юзидаги ариқларни ахлатга тўлдириб қўйишса. Саришталик – хонадоннигина тоза тутиб, хонадондан чиққан ортиқча нарсаларни кўчага ташлаш дегани эмас-ку!

Азиза МАДРАҲИМОВА, Манғит Иқтисодиёт коллежи ўқувчиси:

– Атоқли ўзбек ёзувчиси Ўткир Ҳошимов, "Дафтар ҳошиясидаги битиклар” китобида шундай ёзади: "Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ, дейдилар. Чиндан ҳам шундай. Олдимиздан оққан сувни увол қилсак – чидайди. Қўлимизни ювсак – чидайди. Борингки, оёғимизни ювсак ҳам – чидайди... Аммо олдимиздан оққан сувга тупурсак, чўп тиқиб, лойқалатсак, бошидан мағзава ағдарсак...

Азизлар, олдимиздан оққан сувнинг гуноҳи нима ўзи?!”

Ҳақиқатан, табиат бизга кўп нарсаларни инъом қилиб қўйибди: тоза ва мусаффо ҳавони, бебаҳо иқлимни, олтинга тенг тўртта фаслни... Эшигимиз олдида зилол сувлар шарқираб оқиб ётибди. Шундай пайтларда дилда шукроналик ҳисси уйғониб, она табиатимизга муҳаббатимиз ортади. Қолаверса, она табиатни асраш, уни турли хил чиқиндилардан тоза сақлаш, ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир!

"Яхшидан боғ қолур, ёмондан эса доғ,” дейди доно халқимиз. Ҳақиқатан ҳам, боғ яратган боғбонларни кўрсак, қувонамиз, улар яхшиликка чоғлангансеҳрли қўллари ила гўзал боғлар бунёд этадилар. Аммо айрим гумроҳлар ҳам борки, яшнаб турган дарахт шохларини синдиришади, кесишади.

Бизнинг кўчамиз бошидан "Тошёп” канали оқиб ўтади. Ушбу канал сувидан нафақат далалар тўйинади, балки Манғит шаҳри аҳолисининг бир қисми ичимлик суви сифатида истеъмол қилишади. Аммо, ёзфаслида канал ёқалаб юрсангиз, кўнгилни хира қилувчи ҳолатларга дуч келасиз. Кимдир канал сувида гилам ювиб, совунли сувини оқизиб юборади. Баъзан канал сувидан бадбўй ҳид димоғимизга урилади, бу ҳид турли хил ахлатларнинг канал тубига чўкишидан ҳосил бўлади. Чунки каналга яқин ҳудудда яшовчи кўпчилик аҳоли ҳар хил ахлат ва чиқиндиларни канал бўйига ташлашади. Сув тошган пайтда ахлатлар бемалол сувга қўшилиб оқиб кетади.

Бундай кўнгилсиз ҳолатларнинг барчаси лоқайдликнинг меваси эмасми?

Албатта, лоқайдликнинг, азизлар! Мен барча тенгдошларимни она табиатга муносабат бобида хар лаҳза огоҳ бўлишга, ўзимиз яшаётган она диёрнинг ҳар зарра тупроғидан ҳар битта гиёҳи, бир томчи сувигача асраб-авайлашга чақираман. Чунки биз атрофимиздаги яшил оламсиз ҳеч ким эмасмиз.

Ёшлар фикрлари amunews.uz веб-сайти мухбирлари Робия ЙЎЛДОШЕВА ва Алламберган ЖУМАНИЁЗОВлар томонидан ёзиб олинди.

(Фото http://fikr.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026