22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 08:57
Жамият 👁 263

ҲАРБИЙЛАР ВА ЁШЛАР ИШТИРОКИДА ДАВРА СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ҲАРБИЙЛАР ВА ЁШЛАР ИШТИРОКИДА ДАВРА СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Қиличбой овулида Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва мактаб ўқувчилари иштирокида “Армия ва халқ якдил” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

26 январь куни овулдаги Маданият марказида давра суҳбати тарзида ўтказилган ушбу тадбирнинг асосий мақсади ўсиб келаётган ёшларни комил инсон сифатида вояга етказиш, уларда она Ватанга садоқат ва муҳаббат ҳиссини шакллантириш, Миллий армиямизга ва қуролли кучлар соҳасига қизиқишини янада орттиришга қаратилди.

Сўзга чиққан ҳарбийлар суҳбат давомида мамлакатимиз ёшлари учун армия жасорат, матонат ва ҳақиқий қаҳрамонлик мактабига айланиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, ёшларга Ўзбекистон Қуролли Кучларида сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самаралари, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли “Ёш чегарачи” академик-лицейи ҳақида батафсил маълумотлар беришди. Ушбу билим даргоҳига қабул қилиш тартиби, ўқиш жараёни ва ўқувчиларга яратилган имкониятлар, битирувчиларга бериладиган имтиёзлар ҳақида тўхталиб ўтишди. Ватан ҳимояси муқаддас ва шарафли бурч, армия ва ёшлар ҳамиша бирдам, ёшлар Ватан тинчлиги ва осойишталиги учун масъул эканлиги хусусида сўз юритишди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда ёшларимизда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, она юрт тақдири учун масъулият туйғусини мустаҳкамлаш, уларни ўз касбига садоқатли ва ҳар томонлама етук кадрлар этиб тарбиялаш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриб чиқилган. Шу боис таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ёш авлод вакиллари билан ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги тадбирлар тизимли олиб борилмоқда.

Давра суҳбати давомида интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларнинг ёмон оқибатлари юзасидан ҳам маърузалар тингланди. Шунингдек, ёш авлодни эзгу қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, аждодларимизнинг бой маънавий меросини асраб-авайлаш ҳар бир фуқаронинг асосий бурчига айланиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбирда ҳарбий хизматчилар давлат томонидан уларнинг оила аъзоларига яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида кенг тўхталиб, ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилаётгани, Қуролли кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, шартнома бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари учун республика олий таълим муассасалари ҳамда ҳарбий олий таълим муассасаларига кириш учун қўшимча қабул квоталари ажратилаётгани хусусида ҳам маълумотлар бериб ўтишди.

Суҳбат жараёнида ёшлар ўртасида интерактив сўровномалар ўтказилиб, ҳарбий соҳада хизмат қилишга нафақат йигитлар, балки кўплаб қизларнинг ишиёқи баланд эканлиги аниқланди. Келажакда ушбу касб эгаси бўлиш истагини билдирган барча ёшларга мутахассислар томонидан кўрсатмалар берилди. Қизғин суҳбатларга бой бўлган тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга етарли жавоблар олишди.

“Армия ва халқ якдил” шиори остида бўлиб ўтган ушбу ҳарбий-ватанпарварлик тадбири давомида ёшларда она Ватанга муҳаббат ва ҳарбий соҳага қизиқиши янада ортди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026