22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 08:57
Жамият 👁 224

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ СОҲАСИ ФИДОЙИСИ

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ СОҲАСИ ФИДОЙИСИ

Қангли қишлоғида туғилиб-ўсган Тозабой Матчонов умумтаълим мактабини тугатган йилиёқ Тошкент шаҳрига йўл олди. 1981 йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига ўқишга кирган. Тозабой ўқиш жараёнида ҳамқишлоқлари ҳаётига ўзгаришлар олиб кириш, ўсиб келаётган ёш авлодга Қангли қишлоғи, Амударё тумани, қўйингки, Қорақалпоғистон билан туташиб кетган она Юрт кенгликлари, ана шу бепоён Ватан шаънини юксалтириш учун ўқиб, билим олиш жуда муҳимлигини англатиб яшаш зарурлигини чуқур идрок этди.
У 1985 йилда институтни муваффақиятли тамомлаб, она қишлоғидаги С.Тўрамуродов номидаги саккиз йиллик мактабда илк меҳнат фаолиятини бошлади.
Ўз фани асосларини пухта эгаллаган етук педагог кадрлар таълим-тарбия соҳасида ҳамиша қадрланади. Бу борада Тозабой Матчоновнинг ҳам билим ва салоҳиятидан самарали фойдаланишга интилган мактаб раҳбарлари кўп бўлди. 1989-1994 йилларда у Амударё туманидаги етакчи илм масканларидан бири ҳисобланган 11-сонли умумтаълим мактабида, кейинчалик 29-сонли мактабда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси сифатида ўз фаолиятини давом эттирди. Ўқувчилар билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида спортга қизиқувчи ёшларни атрофига жамлади, кураш, шахмат спорти тўгаракларини ташкил этди. “Умид ниҳоллари”, “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақаларида қатнашган ўқувчилари Амударё тумани биринчилигида, мазкур мусобақаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичларида муваффақиятли иштирок этишиб, совринли ўринларни қўлга киритдилар. 1994 йилдан ҳозирги кунга қадар 29-сонли мактабда фаолият юритаётган олий тоифали ўқитувчи Тозабой Матчоновнинг ўқувчилари деярли ҳар йили анъанавий равишда ўтказилиб келинаётган “Умид ниҳоллари”, “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт  мусобақаларининг доимий ғолиб ва совриндорлари сафидан жой олиб келишаётганининг ўзи оддий қишлоқ мактаби ўқитувчисининг ўз соҳасининг етук мутахассиси эканлигидан яққол далолат.
Хусусан, Тозабой Матчонов раҳбарлигидаги ўқувчи-ёшлар қаторасига 3 йилки, “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларида спортнинг енгил атлетика, кураш турлари бўйича туманда 1-ўринни, Республика миқёсида фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда. 2022-2023 ўқув йилида эса “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг парашахмат мусобақасида ҳам Тозабой Матчоновнинг ўқувчилари туман ғолиблигини қўлга киритиб, мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 3-ўринни эгаллашди.
Доно халқимиз тилидан-тилларга кўчиб, ўз қадри-қиммати билан ҳамон юқори тутилгувчи бир ҳикмат борки, ана шу ҳикмат Тозабой Матчонов каби фидойи ўқитувчилар шахсига қарата айтилгандай. Яъни, “Устозидан илм олган шогирдлари қатор турсалар, ул устоз чин устоздир”. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, Тозабой Матчоновдан “илм олиб, қатор турган” шогирдлари беҳисоб. Хусусан, устозига ҳавас қилиб, жисмоний  тарбия ва спорт соҳаси фидойилари бўлиб етишган шогирдларидан Гуландом Худойберганова, Шоҳиста Худойберганова, Гўзал Йўлдошева, Жавлонбек Худойберганов, Нигора Султонмуродова, Нуриддин Қурбонбоев, ... яна қанча ёшлар жисмоний маданият мутахассислари сифатида фаолият юритишмоқда. Ўнлаб шогирдлари Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги ОТМларда жисмоний маданият йўналиши бўйича  таҳсил олишмоқда.
Тозабой Матчоновни кўпчилик қаттиққўл, қатъиятли ўқитувчи сифатида ҳурмат қилишади. Балки шундайдир. Катта лейтенант ҳарбий махсус унвонига эга ўқитувчи бўлганиданми, ўқувчиларига ўз фанидан қатъий талаблар қўйишга одатланган Тозабой Матчоновнинг шогирдлари жисмоний маданият фанини ўзлаштиришда худди ўқитувчиси каби қатъиятли, интилувчан. Ишда қатъият ва ишонч уйғун бўлса, муваффақият сари йўл очилаверади.
Тозабой Матчонов нафақат ҳамкасблари ва шогирдлари, балки ўзи истиқомат қиладиган маҳаллада ҳам ҳурмат-эътиборга муносиб, оилапарвар, меҳрибон ва маданиятли ота сифатида умр йўлдоши Замирахон Ерназарова  билан бири-биридан ўқимишли икки қиз, бир ўғилни касб-корли қилиб вояга етказишди. Ширин-шакар невараларга бобо бўлди. Бугун унинг оиласи ҳақиқий зиёлилар билан обод. Қилаётган эзгу ишлари давлатимиз томонидан эътироф этилаётгани, юқори ташкилотларнинг фахрий ёрлиқлари, ташаккурномалари билан тақдирланаётгани эса қалбига қувонч бағишлайди, эртанги кунига ишонч уйғотади. “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” – умумхалқ байрами муносабати билан оддий қишлоқ мактаби ўқитувчиси Тозабой Матчоновнинг фидойи меҳнатлари давлатимиз томонидан яна бир бор эътироф этилиб, “Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Эътироф, ҳурмат, эътибор ва рағбат – бу халқ эҳтироми, ишончининг ёрқин ифодаси.
Заҳирадаги катта лейтенант, юзлаб ёшларнинг севимли устози Тозабой Матчонов ҳамон постда – ёш авлод таълим-тарбияси йўлидаги энг масъулиятли, энг шарафли вазифани адо этишда ҳамиша собит, ҳамиша қатъиятли. Ана шу туйғуларга ҳамроҳ яшаш эса унинг эзгу аъмоли.
Айни пайтда умрининг 60 баҳорини қаршилаган Тозабой Матчановга:
- Асло чарчаманг, яна узоқ йиллар ёшлар сафида, масъулиятли ва шарафли касбингиз билан эътиборда,эъзозда яшанг, 60 ёшингиз муборак бўлсин, - деймиз.


Робия ЙЎЛДОШЕВА.
 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026