22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 08:56
Жамият 👁 253

ТОШЁП ОВУЛИНИНГ ФИДОЙИ РАИСАСИ

ТОШЁП ОВУЛИНИНГ ФИДОЙИ РАИСАСИ

Инсоннинг шахс сифатида шаклланишида, ҳаётда ўз ўрнини топиб, эларо обрў-эътибор қозонишида, албатта, у вояга етган оила муҳити муҳим аҳамиятга эга. Чунки оиладаги яхшилик, ўзаро меҳр-оқибат, миллий-маънавий қадриятлар инсонни ҳали мурғак болалигиданоқ ўз таъсир доирасида тоблайди, интилувчан, қатъиятли, сабр-қаноатли бўлишга ундайди.

Таъбир жоиз бўлса, Тошёп ОФЙ раиси Гулшод Собирова айнан ана шундай зиёли, маънавиятли оилада вояга етди. Отаси, Аллоҳ раҳмат қилсин, Жанон Собиров узоқ йиллар турли масъулиятли лавозимларда ишласада, фарзандлари тарбияси, уларнинг билимли, эл-юрт корига муносиб инсонлар бўлиб вояга етиши учун алоҳида эътибор қаратди. Ана шу эътибор ва ғамхўрлик оғушида улғайган Гулшод олий маълумот олди ўз меҳнат фаолияти давомида, Манғит шаҳар Кенгашида бўлим мудири, 40-сонли мактабда ўқитувчи вазифаларида ишлади.

Табиатан тиришқоқ, ташаббускор ва интилувчан бўлган Гулшод 2016 йилда Тошёп ОФЙда мутахассис сифатида маҳалла тизимида иш фаолиятини бошлаганида халқ дард-у ташвишларини елкалаб яшаш, уларнинг ҳаётига оид муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш ўзининг биринчи галдаги инсонийлик бурчи эканлигини ҳис этди. Тошёпликларнинг ҳаётига кириб бориб, уларнинг қалбига йўл топишга бутун вужуди билан интилгувчи, тиниб-тинчимас Гулшод Собирова қисқа фурсат ичида эл-юрт ҳурматини қозонди, ишончига сазовор бўлди. Уни қаторасига икки марта, 2019 ва 2022 йиллардаги сайловларда тошёпликлар ОФЙ раислигига сайлашди.

Халқ  ишончини қозониш осон эмас. Гулшод ана шу ишончга сазовор бўлгунгача тинимсиз меҳнат қилди. Энг аввало ижтимоий муаммоларни маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла тамойили асосида ҳал этиш мақсадида аҳоли ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, маънавий-маърифий ишларни ривожлантириш, “Обод кўча, обод хонадон, обод маҳалла”  тамойилига мувофиқ овул ҳудудини кўкаламзор, ободон гўшага айлантириш, якка-ёлғиз, кам таъминланган фуқароларга кўмаклашиш чораларини кўрди.

Ҳамжиҳатлик асосида қилинган иш ҳамиша баракали бўлади. Гулшод Собирова ОФЙ раисаси бўлганидан бери овул ҳудудида кўплаб муаммолар ижобий ечимини топди.

Ота-оналарнинг таклиф ва мурожаатлари маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла тамойилига кўра ўрганилди. 2021 йилда 51-сонли МТТ қурилиб, ишга туширилди ва 90 нафар болажонларни ўз бағрига олди. 2022 йилда ОФЙ биноси таъмирланиб, ОФЙ масъулларининг иш шароитлари яхшиланди. Г.Собированинг 4-сектор раҳбари Ж.Раҳимов, овулдаги ҳоким ёрдамчиси Хушнуд Тилавбоев, хотин-қизлар фаоли Меҳрибон Юсупова, ёшлар етакчиси Руслан Саиджонов, профилактика инспектори, подполковник Солий Сейтов, солиқ инспектори Азим Юсупов ҳамда ижтимоий хизмат ходимидан иборат “Маҳалла еттилиги”нинг маҳалла бошқарувидаги фаолликлари туфайли бугунги кунда Тошёп овули ҳудуди тобора ободонлашиб, аҳоли фаровонлиги ошиб бормоқда.

Таълим соҳасига қаратилаётган эътибор ва рағбат туфайли  2021-2022 ўқув йилида Президент соврини учун ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танловида иштирок этган мактабнинг 7-, 8-, 9-синфлари ўқувчилари туманда 2-ўринни эгаллашди ва 75 млн. сўм Президент совринини қўлга киритишди. 2022-2023 ўқув йилида ҳам мазкур кўрик-танловда иштирок этган мактаб ўқувчилари 50 млн. сўмлик Президент соврини  соҳиблари бўлдилар. Бундан ташқари, фақат ўтган ўқув йилининг ўзида мактаб ўқувчилари фанлар олимпиадасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида она тили ва адабиёт, математика, физика, инглиз тили, кимё, рус тили фанлари бўйича фахрли ўринларни эгалладилар. Физика фани ўқитувчиси Хушнуд Чоршамов эса ўз ўқувчилари билан НДПИ ва ҚДУ  ректорлар кубоги мусобақаларида иштирок этиб, 1-ўринни қўлга киритди.

Тошёпликлар учун энг долзарб муаммолардан бири электр энергияси таъминотининг ёмонлиги эди. “Маҳалла еттилиги” масъуллари билан бамаслаҳат ушбу муаммони ҳал этиш чоралари кўрилди. Ҳудудда 5та подстанция янгидан ўрнатилди, болалар ўйин майдончаси барпо этилиб, ОФЙ биноси қуёш панели билан жиҳозланди.

Қурилиш-ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, “Мусаввир” кўчасининг 2 км. қисмида асфальт ётқизиш ишлари бошлаб юборилди, йўл бўйларига, ички кўчалар четларига манзарали ва мевали дарахтлар экилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш ОФЙ раисининг доимий диққат марказида. Уларни “Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракати доирасида зарур озиқ-овқат, кўмир маҳсулотлари, дори-дармон воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Бу борада 4 нафар беморнинг Нукус ва Тошкент шаҳарлари клиникаларида даволанишлари, жарроҳлик амалиётлари учун зарур маблағлар ажратиб берилди. “Аёллар дафтари” рўйхатидаги 2 нафар аёл субсидия асосида тикув машинаси билан таъминланди. 4 нафар аёл-қизларга эса томорқа хўжалиги юритишлари учун мотокультиватор ҳамда мотоцикллар олишларида кўмаклашилди.

Айни дамда овулдаги 601 хонадонга бириккан 707та оилада 3525 нафар аҳоли истиқомат қилишади. Бу 3525 тақдир дегани, уларнинг асосий қисми ўзбеклар. Қорақалпоқ ва қозоқ миллатига мансуб оилалар ҳам талайгина. Гулшод Собирова шунча тақдир эгалари олдида ўзини ҳар лаҳзада масъул ҳисоблайди. Шу боис, “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда ўтказилган хатлов натижалари асосида иш юритади. Унинг ОФЙ раиси сифатидаги шахсий иш режалари ён дафтарида ҳар куни янги-янги қайдлар пайдо бўлади. Айниқса, боқувчисини йўқотган 12та оилаларда вояга етаётган болалар, ўзгалар парваришига муҳтож 2 нафар фуқаро, 26та кўп болали оилалар, 12та моддий ёрдам олувчи оилалар, 11 нафар ярим етим болалар аҳволидан тез-тез хабар олиш, имкони борича уларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартириш учун жон куйдиради. ОФЙ Кенгаши аъзолари билан ҳамжиҳатлик эса ўзининг  ижобий самарасини бераётганидан Гулшод Собирова мамнун. Чунки ана шундай ҳамжиҳатлик туфайли 2023 йилда 6та оила яраштирилиб, соғлом ҳаётга қайтарилди. Ёшлар етакчиси Руслан Саиджонов “Ёшлар баланси”ни доимий равишда янгилаб, “Ёшлар портали” электрон платформасига киритиб бормоқда. Ёш чевар Шаҳодат Юсупова “маҳалла еттилиги” кўмаги билан тикув машинаси соҳибаси бўлди. Ҳозирги пайтда унинг 4 нафар шогирди бор. Малоҳат Қурбонбоева эса гулчилик фаолиятини йўлга қўйди. Яна бир ёш Дилдора Мадраҳимовага нонвойлик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда ёрдам кўрсатилди.

Овул аҳлининг 242 нафари корхона ва ташкилотларда турли хил соҳаларда фаолият юритишади. 22 нафар фуқаро тадбиркорлик, 12 нафар киши эса касаначилик билан, 426 нафар киши савдо-сотиқ билан шуғулланадилар. 330 нафар киши мавсумий ишларга жалб этилиб, бандлиги таъминланган, 32 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида фаолият юритишади.

— Қишлоқда бекорчи одам кам бўлади, — дейди Гулшод Собирова. — Тошёпликларнинг 522та хонадонида томорқа ери мавжуд. 9та иссиқхона хўжалиги бор. уларнинг барчасида оила аъзолари ҳамжиҳатликда меҳнат қилишади. Ҳар бир хонадоннинг ўз чорваси, паррандаси, кичик бўлса-да, сабзавот кўчатларини етиштиришга мўлжалланган парниклари бор. Халқимиз жуда меҳнаткаш мен улар билан ҳамиша фахрланаман.

Гулшод Собирова ана шу фахрланиш ҳисси билан ҳамқишлоқлари хонадонларига кириб боради. Қишлоқ кўчаларини оралаб бораркан, ён дафтарчасида яна янги, бири-биридан долзарб муаммоларни ҳал этиш борасидаги қайдлар пайдо бўлади: Қозоқ овули билан 5-сонли мактаб оралиғига  йўлаклар қуриш, Улуғворлик кўчасига тош-шағал тўшаш, қишлоққа интернет тармоғини тортиш, оилаларда тинчлик-тотувликни таъминлаш... Бу қайдлар ОФЙ раисини халқ фаровонлиги йўлида фидойилик билан меҳнат қилиш сари ундайверади. Унинг иш кунлари ҳам, ҳаёти ҳам ана шу фидойи меҳнат билан мазмунли, фароғатли.          

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026