21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 13:14
Фан ва таълим 👁 351

ХАЛҚ ЭЪТИРОФИ – ОЛИЙ МУКОФОТ

ХАЛҚ ЭЪТИРОФИ – ОЛИЙ МУКОФОТ

Фидойилик ҳақида сўз кетганида ўзини аямай, ўтга-чўққа уриб, эл-юрт манфаати йўлида меҳнат қиладиган инсонлар кўз олдимизга келади. Қўлига, жисмоний куч-қувватига ишониб, ҳаёт оғирликларини елкалаб, умри тинимсиз меҳнат қучоғида ўтгувчи бу тоифа фидойи инсонлардан фарқли ўлароқ, ўз ақл-у заковати, билимдонлиги ва ташаббускорлиги билан эл-у халққа, Ватанга манфаат етказаётганлар ҳақида гўё улар ҳар қандай муваффақиятга осонгина эришаётган каби: “улар ўқиган-да, илмли одамлар яшашнинг йўлини яхши билишади, бизга ўхшаб жисм-у жонини қийнаб юришмайди”, – деб қўямиз.

Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби директори Арзигул Худойберганова ҳам ўзи раҳбарлик қилаётган мактабни  қолоқлик ботқоғидан олиб чиққанида унинг билимдонлиги, ташаббускорлиги, жамоа билан ишлашдаги раҳбарлик қобилияти ҳақида билганлар:

– Ҳаракатчан, жуда фидойи, раҳбарлик қобилияти кучли, – дея тан беришди. Билмаганлар эса шунчаки: “ўқиган-да, ишнинг кўзини билади”, – деб қўяқолишди.

Лекин мактабнинг тумандаги таълим-тарбия ишлари яхши йўлга қўйилган муассасалар қаторидан жой олиши учун раҳбар сифатида қанчалик меҳнат қилганини Арзигулнинг ўзи билади.

Ҳеч эсидан чиқмайди: 2013 йилда янгидан ташкил топган 56-сонли мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари сифатида иш бошлаган кезлари эди. Соҳа бўйича бирон мажлис ёки тадбирга бориб қолса, таниш-билишлари:

– Арзигул, сиз “Хиноли қор”да ишлаяпсизми?”, – дейишарди. У “нега бундай дейсиз?” – дея олмасди.

Чунки биларди, мактабнинг бутун туриш-турмуши турк сериалларидан биридаги “Хиноли қор” қишлоқ мактабига қиёслагудек даражада шароити оғир, синфхоналари қишда совуқ, ёзда иссиқ бўлишидан ташқари, инфратузилмаси жиҳатидан ҳам, таълим-тарбия сифати жиҳатидан ҳам паст даражада эди. Замонавий педтехнологияларни қўллашнинг умуман имкони йўқ, компьютер жиҳозлари билан жиҳозланмаганидан кўнгилдагидай дарс ўтишнинг ҳам имкони бўлмаган ўша йиллари. Таълим сифати ҳам шунга яраша бўлиб, мактаб туманда энг паст ўринда турарди.

Халқимиз бекорга “аҳиллик бор жойда файз-барака бор”, деган ҳикматни яратмаган. Мактаб педагогика жамоаси ўртасидаги аҳиллик, маънавий соғлом муҳит туфайли барча фан ўқитувчилари қачондир яхши шароит яратилишини кутиб ўтирмай, ҳамжиҳатлик билан иш юритишга интилдилар. Имкониятлар етарли бўлмаган шароитда ҳам кўнгилдагидай ишлаб, самарали натижаларга эришиш мумкинлигини амалда намоён этдилар. Ҳатто жамоа ўртасида бир-бирининг ютуқларидан фахрланиш туйғуси шаклланди, ҳамжиҳатлик билан мактабда таълим-тарбия сифатини яхшилаш сари қадамлар қўйилди. Мактабга янги раҳбар сайлаш зарурати туғилганида аҳил жамоа Арзигул Худойберганова номзодини бир овоздан маъқулладилар.

Ўшанда 2016 йил эди. Соҳа бўйича туман миқёсидаги  йиғилишларда, анъанавий август Кенгаши анжуманларида қолоқ мактаблар тилга олинганида доим номи “янграб” турадиган 56-сонли мактабнинг янги раҳбари Арзигул Худойберганованинг назарида ҳамма унга “ўзингни кўрсат, ё ишла, ё ... қўлингдан келмаса ишни ташла”, –деяётгандай туюларди гўё.

Арзигул ишни ўзи оддий ўқитувчи сифатида 10 йил бирга ишлашган ҳамкасбларининг билим ва салоҳиятидан олқилона фойдаланган ҳолда ташкил этишдан бошлади. Алоҳида қобилиятли, шу билан бирга дарсларни паст ўзлаштирувчи ўқувчилар рўйхатларини шакллантириб, уларнинг қизиқиш ва интилишлари асосида фанлар бўйича тўгараклар фаолиятини жонлантиришга, мутахассис ўқитувчиларнинг босқичма-босқич малакасини ошириб боришга эътибор қаратди.

Интернет тармоқлари орқали нафақат тумандаги, балки Ўзбекистон миқёсидаги илғор мактаблар тажрибаларини ўрганди. Фанлар бўйича ўқитувчиларни билим ва салоҳиятига яраша танлаб, жой-жойига қўйишга интилди. Айнан ана шундай юксак билим ва салоҳиятга эга ўқитувчиларни ишга қабул қилди. Ўтилаётган дарслар самарадорлигига қараб, ўқитувчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириб бориш чораларини кўрди. Натижада қисқа фурсат ичида 56-сонли мактаб номи энди аста-аста баланд минбарларда, илғор мактаблар қаторида жаранглай бошлади.

Арзигул Худойберганова раҳбар бўлгач, икки йил ичида мактаб ўқувчиларидан 10 нафардан зиёди Фанлар олимпиадасининг туман, Республика миқёсидаги ғолиб ва совриндорлари сафидан жой олишди. Математика, физика, инглиз тили, рус тили, она тили ва адабиёт фанларидан халқаро даражадаги ва миллий сертификат эгалари бўлган мактаб ўқувчилари мамлакатимиздаги нуфузли ОТМлар талабалари бўлиб, устозларини қувонтиришди, ўзлари таълим олган мактабга обрў-эъти

бор келтиришди.

– Кўпчилик нафақат мактаб, балки бошқа ташкилотлар раҳбарларига ҳам осон, ишни буюриб, талаб қўйишади, ижросини назорат қилишади, – деб ўйлашади. Аслида юкнинг энг залворли томони раҳбарнинг зиммасига тушади. Буни мен ўзим раҳбар бўлиб юракдан ҳис этдим, – дейди Арзигул раҳбарлик масъулияти ҳақида сўзларкан. – Айниқса,  у таълим соҳаси раҳбари бўлса, масъулият янада ортади.

Арзигул раҳбарликнинг залворли юкини шунчаки елкаламади, балки айрим ҳамкасбларининг “ҳали сиз “Хиноли қор”да ишлайсизми?” деган ажабтовур, истеҳзоли қарашларига чек қўйиш, мактабни ҳавасга муносиб ҳақиқий билимдонлар масканига айлантириш ниятида бор куч ва билимини ишга солди. Пировардида бунга эришди ҳам. У ўзининг илк ўқитувчилик фаолиятини бошлаган 1997-1998 йиллардаги собиқ 1-сонли физика-математика лицейида, кейинчалик, 2008 йилгача, Аллоҳ раҳмат қилсин, умр йўлдоши МХХ зобити Муроджон Юнусовнинг хизмат вазифаси тақозосига кўра, Андижон вилоятининг Избоскан туманида, 2008 йилдан то 2013 йилгача гоҳ Хоразм вилояти, гоҳ Амударё тумани мактабларида маънавий-маърифий ишлар ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, инглиз тили ўқитувчиси вазифаларида ишлаган кезларида орттирган педагогик ва раҳбарлик салоҳияти туфайли 56-сонли мактабни Амударё туманидагина эмас, Қорақалпоғистон Республикаси миқёсидаги машъал мактаблар сафига олиб чиқа олди. Бунгача у ҳам устоз, ҳам раҳбар, оилада эса... фарзандларига ҳам она, ҳам ота сифатида бетиним меҳнат қилишига тўғри келди.

Гурлан тумани МХХ бўлими бошлиғи лавозимида, ўз хизмат вазифасини адо этиш пайтида ҳалок бўлган умр йўлдоши Муроджон Юнусовнинг оиласи ва фарзандлари билан боғлиқ орзулари рўёби учун ҳам у ўзини аямади. 56-сонли мактабда кучли билим ва салоҳиятли ўқитувчилар жамоасини шакллантира олди. 570 нафар ўқувчи-ёшлар таълим-тарбия олаётган муассасадаги 58 нафар педагогларнинг 54 нафари олий маълумотли мутахассис ўқитувчилар. Ҳар қандай олий маълумотли мутахассисдан қолишмайдиган 4 нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларнинг эса ишларидан нуқсон топаолмайсиз.

Педагог кадрларнинг малакасини босқичма-босқич ошириб боришга қаратилаётган эътибор туфайли, улардан 5 нафари олий, 14 нафари биринчи, 13 нафари иккинчи тоифага, Н.Саидова, Г.Жўлдибоева, Л.Кенжаевалар С1, Ҳ.Қодирова В2 сертификатларига эга ўқитувчилардир. Информатика фани ўқитувчилари М.Болтабоева, Г.Бекчановалар Level 1,2 хорижий, она тили фани ўқитувчиси М.Ражабова эса миллий сертификат соҳибалари бўлишди. Ана шундай билимдон, тажрибали педагоглар таҳсилини олган ўқувчилар орасида халқаро ва миллий сертификат олган билимдон ёшлар сафи эса тобора ошиб бормоқда.

Мактабда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилган эътибор туфайли спортнинг стол тенниси, енгил атлетика, шашка-шахмат турлари бўйича тўгараклар шуғулланувчилари турли мусобақаларнинг туман ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичларининг доимий ғолибларидир.

Бугунги кунда мактабга ўз фарзандларини ўқишга бериш истагида бўлган ота-оналар сафи тобора ошиб бормоқда. Бу Арзигул Худойберганова раҳбарлигидаги билимдон ва аҳил педагогик жамоанинг фидойиликлари туфайли 56-сонли мактаб замонавий қиёфага ва таълим-тарбия соҳасида ўз услубига эга муассасага айланганидан.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги ташаббуси билан мактабларда вариатив ўқув режаси асосида алоҳида фанларни чуқурлаштириб ўқитишга асосланган синфларнинг ташкил этилиши янги муваффақиятлар сари эзгу қадам бўлди. Бу борада ҳам мактаб педагогика жамоаси катта ютуқларга эришди. Хусусан, 2019-2020 ўқув йилининг 3-чорагида 10-11 синфларда илк дарс-машғулотлари йўлга қўйилди. Жуда қисқа фурсат ичида мактабнинг вариатив ўқув-режаси асосидаги технология йўналиши бўйича синфи ўқувчилари фанни ўзлаштириш даражаси бўйича 78 фоиз натижага эришдилар. 33 нафар ёшлардан 29 нафари ОТМ талабалари бўлишди. Мазкур ўқув йилида мактабнинг “Ёш математиклар” тўгарагида таълим олган битирувчиларнинг асосий қисми – 97 фоизи Ўзбекистон Республикаси ва хорижий ОТМларга ўқишга қабул қилиндилар. Бу кўрсаткич йил сайин ошиб борди, 2020-2021 ўқув йилида умумий синфлар битирувчиларидан 69,7 фоизи, технология йўналиши бўйича вариатив синф битирувчиларининг барчаси – 100 фоиз ОТМ талабалигига қабул қилиндилар. 2021-2022 ўқув йилида фанлар олимпиадасининг туман, Республика босқичида ўқувчилари эришган катта ютуқлар эвазига мактабга 180 ўринли замонавий қўшимча ўқув биноси қуриб берилди. Мактаб атрофи ободонлаштирилиб, сўлим гўшага айлантирилди. Ўқувчиларнинг яйраб билим олишлари учун бугун мактабда барча шарт-шароит, имкониятлар етарли.

– Ўтган 2022-2023 ўқув йилида уч нафар ўқувчимиз мактабни олтин медаль билан битиришди, – фахрланиб сўзлайди Арзигул Худойберганова. –Айни пайтда мактабимиз ўқитувчилари орасида ҳам, ўқувчи-ёшлар орасида ҳам турли даражалардаги Халқаро ва миллий сертификатлар эгалари кўп. Мана, 2023-2024 ўқув йилида фанлар олимпиадасининг туман босқичида рус тили, инглиз тили, она тили ва адабиёт фанларидан уч нафар ўқувчимиз 1-ўринларни эгаллашди, икки нафар ўқувчимиз эса В2 Халқаро даражадаги сертификат эгалари бўлишди. Ютуқларимиз – эртанги кунги режаларимиз рўёби учун йўл очади. Аҳил ва фидойи жамоамиз бунга қодир.

Назаримда 56-сонли мактаб педагогика жамоасидаги ҳамжиҳатлик, изланувчанлик ва ташаббускорлик юқоридаги каби муваффақиятлар омили бўлмоқда. Кўрдикки, жамоада ишчанлик ҳоким, ҳеч ким мактаб директорининг ёки юқори ташкилотларнинг буйруқ ва кўрсатмаларини кутиб ўтирмайди, ҳамма ўз ишини зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган ҳолда, сидқидилдан бажараверади. Мактаб қамровидаги маҳаллаларда яшовчи ота-оналар эса “Хиноли қор”ни тамоман унутишган, балки фахр билан:

– Менинг фарзандларим Арзигулнинг мактабида – 56-мактабда ўқийди! – дейишади.

56-сонли “Арзигулнинг мактаби”да эса келажак эгалари таълим олишади, барчаси эртанги кунига ишонган, интилувчан, билимга чанқоқ болалар! Мустақил Ватанимизга эса ана шундай интилувчан болалар, уларнинг қизиқишларини рағбатлантириб тургувчи фидойи устозлар керак! Фидойиликнинг мукофоти эса халқ эътирофидир.   

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026