22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 08:56
Жамият 👁 257

ҚУМЁП ОВУЛИДАГИ ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР УСТОЗИ

 ҚУМЁП ОВУЛИДАГИ ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР УСТОЗИ

Юртимиздаги умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг самарали ўқитилиши, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, ҳарбий йўналишлардаги ўқув юртларига кириб таълим олишларида ва Қуролли Кучларимизда ҳарбий хизмат қилишга ҳозирлик кўришларида муҳим замин бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу таълим жараёни ҳарбий касбга қизиқувчи қобилиятли ёшларимизни саралаш ва уларга ўз вақтида керакли таълим-тарбия, шунингдек, тўғри кўрсатма ва йўналишлар берилишида катта имкон бўлмоқда.

61-сонли умумтаълим мактабининг чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбари Сададдин Қаландаров ҳам кўп йиллардан бери шу мактабда ёшлар таълим-тарбиясига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Мактабда машғулотлар сифатли ташкил қилиниши учун синфхоналар зарур кўргазмали воситалар билан жиҳозланишига алоҳида эътибор қаратиб, Ватанимиз сарҳадлари дахлсизлигини таъминлашда ҳалок бўлганлар тўғрисида фотолавҳа ва маълумотлар жойлаштирилган хотира бурчакларини ташкил этиб, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбияламоқда.

– Дарс машғулотлари жараёнида ўқувчилар Қуролли Кучларнинг асосий вазифалари ҳамда умумҳарбий Низом талабларини, ҳарбий хизмат ва Ватанга қасамёднинг аҳамиятини англаб етишади, – дейди ЧҚБТ раҳбари С.Қаландаров. – Машғулотлар сифатини ошириш, жумладан, ёшларда ҳарбийликка ҳавасни кучайтириш мақсадида тумандаги ҳарбий қисмлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Мактабда ЧҚБТ раҳбари бошчилигида мунтазам равишда “Ёш қутқарувчи”, “Темурбеклар” сингари танловлар ўтказилиб, ўқувчиларнинг эгаллаётган билимлари синовдан ўтказилиб борилади. Бундан ташқари, ҳар йили ўтказиладиган ҳарбий-ватанпарварлик ойлигида тумандаги ҳарбий қисмларга мактаб ўқувчиларининг саёҳатлари ташкил қилинади. Ҳарбий хизматчилар ҳаёти билан яқиндан таништириш мақсадида очиқ эшиклар куни тадбирларида ҳам иштирокини таъминлайди. Бунинг натижасида овул ҳудудида ҳарбий йўналишдаги касбларга, олий таълим даргоҳида таҳсил олишга ҳавас қиладиган ёшлар сони ортди.

Сададдин аканинг шогирдларидан кўпчилиги ҳарбий хизматда ўз бурчларини ўтаб келиб, олий таълим даргоҳларига киришда имтиёз берувчи тавсияномаларга эга бўлишган. Айримлари олий ўқув юртларида таҳсил олишмоқда, баъзилари эса турли соҳаларда меҳнат қилишмоқда. Мактабда 9-синфга қадар таълим олиб, кейинчалик Нукус шаҳридаги Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги академик лицейида ўқиган шогирди Илмира Ўрозматова бўлажак ички ишлар ходимаси. У ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида 2-босқичда таълим олмоқда. Шунингдек, ўтган ўқув йилида яна бир шогирди Ғайратжон Боймуродов ҳам 9-синфни тугатганидан сўнг, Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий академик лицейи ўқувчиси бўлишга эришди.

Асли қумёплик бўлган С.Қаландаров 61-сонли мактабни 1986 йилда тугатиб, 1988-1990 йилларда Германия давлатида ҳарбий хизмат бурчини ўтади ва сержант ҳарбий унвонига эга бўлди. Юртига қайтиб келганидан кейин ҚДУнинг тарих ва жамиятшунослик факультетини 1986 йилда тугатди. Турли соҳаларда фаолият кўрсатган собиқ ҳарбий хизматчи ҳозирги пайтда 61-сонли мактабда ЧҚБТ раҳбари вазифасида ишламоқда.

Қумёплик ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат ҳисларини мустаҳкамлаётган устоз уларни она Юрт олдидаги фарзандлик бурчини юксак масъулият билан бажаришга даъват этиб келмоқда. Ёшларнинг ватанпарвар, жисмонан соғлом, маънавий етук, кенг дунёқарашли, мустақил фикр юритадиган баркамол инсон сифатида шаклланишига ўзининг ҳиссасини қўшмоқда.

О.Худойберганова.

 ФВБ огоҳлантиради

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026