22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 07:42
Жамият 👁 477

“ЭНГ НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА РАИСИ” ТАНЛОВИНИНГ АМУДАРЁ ТУМАНИ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

“ЭНГ НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА РАИСИ” ТАНЛОВИНИНГ АМУДАРЁ ТУМАНИ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентиниң 2023 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси” ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллани қўллаб-қувватлаш Кенгашининг 2024 йил 12 февралдаги баёнига мувофиқ, Амударё туманида жорий йилнинг 19-25 февраль кунлари “Энг намунали маҳалла раиси” Республика танловининг сектор босқичи ўтказилиб, унда тўртта сектор ҳудудидаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок қилдилар.

Сектор босқичида ғолибликни қўлга киритган овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари кўрик-танловнинг туман босқичида ўзаро куч синашдилар.

“Энг намунали маҳалла” кўрик-танлови Низоми талабларига кўра, ҳар бир овул ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси раҳбарлигида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигига, айниқса инфратузилмаларининг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди.

Кўрик-танловининг Амударё тумани босқичи жорий йилнинг 28 февраль санасида тумандаги 82-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида бўлиб ўтди. Танловда сектор босқичида 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаган жами 12та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар ва белгиланган Низом талабларига кўра, танлов очиқлик ва шаффофлик асосида амалга оширилди.

Кўрик-танловда овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг Кенгашлари, жамоатчилик тузилмалари, ҳудудларда амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, халқни ижитмоий ҳимоялашга қаратилган чора-тадбирлар ва бу чора-тадбирларнинг аҳоли ҳаётида тутган ўрни, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасидаги амалий ишларнинг натижадорлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Кўрик-танлов якунида аҳоли пунктларида олиб борилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини, юқори савияда олиб борган айниқса, ўзлари яшаб турган ҳудудни боғ-роғларга айлантириш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини кескин камайтиришга эришган, ёш оилалар ўртасидаги келишмовчиликлар, ажрашиш ҳолатлари содир бўлмаган овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ғолиб бўлдилар. Унга кўра, кўрик-танловнинг Низоми талабларига тўла мос келадиган Хитой овул фуқаролар йиғини раиси Давлатбой Отажонов фахрли 1-ўринни эгаллади.

Ўзи раҳбарлик қилаётган маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хотиржам ва осойишта турмуш тарзини яратган, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни замон талаблари даражасида амалга ошираётган, аҳоли муаммолари билан ишлашда ўзига хос тажрибага эга деб топилган Ўзбекистон МФЙ раиси Акбаржон Болтабоев фахрли 2-ўрин соҳиби бўлди.

Амалга ошираётган ишлари кўрик-танловнинг барча шартларига тўла жавоб берадиган, расмий ҳужжатлар, ариза ва шикоятлар бўйича ўзига хос тажрибага эга деб топилган Чойкул овул фуқаролар йиғинининг раиси Бегзод Айтеков 3-ўринга лойиқ кўрилди.

Кўрик-танлов якунида фуқаролар йиғинларининг ғолиб раислари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилдилар.

Хитой овул фуқаролар йиғини раиси Давлатбой Отажоновга кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма берилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026