21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 04:10
Спорт 👁 379

Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув спорт-техника клублари спортчилари ўртасида ёзги биатлон мусобақалари ўтказилди

Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув спорт-техника клублари спортчилари ўртасида ёзги биатлон мусобақалари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги ўқув спорт-техника клуби спортчилари ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган ёзги биатлон спорт мусобақаларида энг кучли, жисмонан ва ақлан етук спортчилар ўзаро куч синашадилар.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Қорақалпоғистон республикаси Кенгашининг 2024 йил 1 мартдаги 17-сонли буйруғига асосан Жорий йилнинг 4 март куни Амударё туманида ёшлар ўртасида “Ёзги биатлон” спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2024 йилги иш режасига кўра, Шуҳрат Камолов хотирасига бағишланган Қорақалпоғистон кубоги спорт мусобақасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши тасарруфидаги ўқув спорт-техника клуби жамоалари иштирок этдилар.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси туманларидан 8та жамоа иштирок этишди. Эрталаб соат 10:00да тантанали равишда бошланган мусобақа майдонида барча жамоалар саф тортиб туришди. Тадбирни ташкилотнинг Қорақалпоғистон республикаси Кенгаши раиси Қуатбай Разбеков очиб берди ва спортчиларга омад тилади.

Мусобақа шартига кўра, иштирок этаётган жамоаларнинг ҳар бир аъзоси 3000 метрга югуриши ва оралиқда бир марта тик турган ҳолатда, кейинги айланани югуриб ўтиб, ётган ҳолатда ҳаво милтиғидан нишонларга ўқ отишни амалга оширдилар. Агарда берилган 5 та ўқдан нишонларга кам тегизилса, шунча марта белгиланган жарима айланасини қўшимча равишда югуриб ўтдилар.

Бу йилги ёзги биатлон спорт мусобақалари ҳар галгидан эртароқ бошланди ва иштирокчи жамоалар мусобақани ўтказиш бўйича тасдиқланган Низом билан олдиндан таништирилди. Шу билан бирга мусобақанинг намунавий шартлари асосида пухта тайёргарлик кўришлари учун ўзлари аъзо бўлган ўқув спорт-техника клублари томонидан зарур шароитлар яратилди. 110 нафардан зиёд спортчи-ёшлар иштирок этган мусобақа иштирокчилар учун ҳам, томошабинлар учун ҳам ниҳоятда қизиқарли таассуротларга бой бўлди.

Шу билан бирга мазкур мусобақада туманлардаги ўқув спорт-техника клублари томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг жисмонан бақувват, маънан етук инсонлар сифатида шаклланишларини таъминлашга қаратилган маънавий-маърифий тарбиявий ишларнинг ҳолатига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, кучли, эпчил, айниқса, мерганлик қобилиятига эга ёшларнинг чиқишлари, спортчи маданиятига амал қилишлари ҳам инобатга олинди.

Мусобақа курашларга бой, қизиқарли тарзда ўтди. Барча жамоалар ғолиб чиқиш учун ҳаракат қилдилар. Мусобақа якунида яхши натижалар кўрсатган жамоалар ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олдилар. Унга кўра, ёзги биатлон бўйича энг кучли жамоалар аниқланди. Амударё туман ўқув спорт-техника клуби жамоасига 1-ўрин, 2-ўрин Беруний туман ўқув спорт-техника клуби жамоасига, 3-ўрин эса Қораўзак туман ўқув спорт-техника клуби жамоасига насиб этди.

Мусобақа якунида ўғил боллалар ўртасида яхши натижалар кўрсатган спортчилар ҳам аниқланди. Унга кўра, иштирокчилардан Беҳруз Бахтияров 1-ўрин, Зафар Қодиров 2-ўрин, Жасурбек Давлетбоев 3-ўрин соҳиблари бўлдилар.

Шунингдек, мусобақада яхши натижалар кўрсатган спортчи қизлардан Чарос Ўразбоева 1-ўрин, Шоҳида Базарбоева 2-ўрин, Шоҳида Сабирова 3-ўрин соҳибалари бўлишди.

Тадбир якунида ғолиб жамоа ва шахсий биринчиликка эришган спортчиларга “Ватнпарвар” ташкилоти томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026