22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 07:42
Жамият 👁 242

Тошқалъадаги “Ғойиб ота” қабристони ободонлаштирилиб, атрофига манзарали дарахт кўчатлари экилди

Тошқалъадаги “Ғойиб ота” қабристони ободонлаштирилиб, атрофига манзарали дарахт кўчатлари экилди

Юртимизга баҳор фасли кириб келиши билан юртдошларимиз чор-атрофни тозалаш ва ободонлаштириш ишларига уюшқоқлик билан киришадилар. Зеро, ободлик бор жойда қут-барака бўлади. Бу ҳикматли сўзни ҳаёти ва фаолиятига шиор қилиб олган амударёликлар жорий йилги баҳор фаслини ҳам ҳашарлар билан бошлаб, ҳовли ва кўчаларини, маҳалла ва гузарларни обод қилиш, кўкаламзорлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Туманнинг Қиличбой овулидаги Тошқалъа маҳалласи ҳудудида ҳам ҳашарлар ўтказилиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари юқори суръатда, сифатли тарзда амалга оширилмоқда.

Рамазон ойи муносабати билан маҳалла аҳли фуқаролар йиғини масъулларининг ташаббуси асосида яна бир хайрли ишга қўл урдилар. Навбатдаги ҳашар давомида ҳудудда жойлашган “Ғойиб ота” қабристони атрофи ободонлаштирилиб, дарахтларга шакл берилди ва оҳакланди. Қабристон ҳудуди бегона ўтлардан, хас-ҳашаклардан тозаланиб, йўлаклар тартибга келтирилди.

Муқаддас ислом динимизда қабристонни зиёрат қилиш катта савоблар қаторига киритилган. Марҳумлар абадий қўним топган масканларни зиёрат қилиш ва уларнинг ҳақларига дуода бўлиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Шу сабабли ҳам ҳар бир юртдошимиз доимо миллий ва диний қадриятларимизни асрашга, ўтган аждодларимиз хотирасини улуғлашга, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга интиладилар.

Рамазон ҳайити байрами тобора яқинлашиб келаётган шу кунларда ўтказилган ушбу ҳашар эса зиёратга келувчиларга шароитлар яратиш, аҳоли юрадиган йўлакларни тартибга келтиришга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир.

Ҳашар давомида қабристон атрофидаги 30 сотих ташландиқ ер ҳайдалиб, фермерлар томонидан ажратилган техникалар ёрдамида ерга ишлов берилди. Ушбу майдонга ва қабристон атрофига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 700 туп тут, 500 туп терак ва яна 500 тупдан ортиқ бошқа манзарали дарахтлар қаламчалари экилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режага мувофиқ Тошқалъа маҳалласи ҳудудига жами 3785 туп кўчат ва қаламчалар экиш режалаштирилган бўлса, шу кунгача экилган ниҳоллар сони 4 минг тупдан ошиб кетди.

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида ташкил қилинган ҳашарда маҳалла фаоллари, нуронийлари ва ёшлар бирдамликда фаоллик кўрсатдилар. Ёши улуғ нуронийлар ёшларга ҳаётий маслаҳатлар бериб, умр йўллари давомида бошидан ўтказган азоб-уқубатлари, тортган машаққатлари ҳақида сўзлаб бердилар. Ёшлар эса ғайрат ва шижоатини, шу азиз Ватанимизга садоқатини амалда намойиш қилиб, ҳашарда жонбозлик кўрсатдилар.

Ҳашар сўнгида маҳалла фаоли, фахрий ўқитувчи Санобар Бобожонова, ёшлар етакчиси Иззат Қурбонбоев ва қабристон шайхи Турсунбой Эшбековлар ободонлаштириш ишларида қатнашганларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026