22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 07:42
Жамият 👁 314

“ҚОРАҚАЛПОҚ ХАЛҚИНИНГ ПАЗАНДАЛИК САНЪАТИ”ДАН БАҲРА ОЛИНГ!

“ҚОРАҚАЛПОҚ ХАЛҚИНИНГ ПАЗАНДАЛИК САНЪАТИ”ДАН БАҲРА ОЛИНГ!

Эрта баҳор. Экин-тикин ишларида бир кун кечикиш деҳқонга бир ойлик панд беради, дейишади. Томорқа ерини обдон ҳайдаб, текислаб, картошка экишга киришган Дилмурод бир эгатга уруғ ташлагунича ҳаллослаб қолди. Оёғидан мадори кетиб, судралганича четга чиқиб ўтирди. Унинг ғалати ҳолатини кузатиб турган қўшни Норгул момо ҳол сўради:

– Ҳа, болам, ишни энди бошлаб, четга чиқиб олдинг?

– Оёғим қалтираб, мадорим бўлмаётир, момо, касал бўлганга ўхшайман.

Момо тушунди, баҳорги кам-қувватлилик. Дилмуродга ўз қўли билан қувватбахш таом тайёрлаб бергиси келди.

– Сен уйингга бориб дамингни олчи, экишни тушликдан сўнг қиласан. Мен сенга оёғингга мадор берадиган таом тайёрлайман.

Дилмурод ҳолсизгина уйига йўналди, момонинг гапларига эътибор ҳам қилмади. Орадан бироз вақт ўтиб, қўлида дастурхонга ненидир тугиб олганча, Норгул момо кириб келди.

– Яхшимисан, болам, – деди кўк чой билан қовурилган макаронни олдига қўйганча иштаҳасизлик билан таомланаётган Дилмуродга.

– Касалга чалиндим-ов, мо-мо.

– Сенинг касаллигинг, мана менга аён, сенга дармон таом  олиб келдим, еб кўрчи, қандай тикланганингни билмай қоласан.

Момо ўзи олиб келган дастурхонни ёзди. Унда иккита зоғора нон билан бир косада суюқ овқат, бир банка қатиқ ҳам бор эди. Дилмурод зоғора нонни иштаҳа билан оғзига соларкан, раҳматли онасининг эрта баҳорда тез-тез тайёрлайдиган таоми – жўхори  ёрма билан гўжа ошини эслади. Норгул момо эса бу вақт косадаги таом устига қуритиб, майдаланган ошкўкни солиб, унинг олдига қўйди.

– Ол, қатиқ билан бирга ичиб ол, қувват бўлади, оқ жўхори ёрма, товуқ гўшти, қовоқ, сабзи, картошка ҳам қўшганман.

Битта зоғора нон билан бир коса ёрма ошини тановул қилган Дилмуроднинг вужуди яйради, ҳақиқатан ҳам кайфияти кўтарилиб, боғдаги ишларини давом эттиргиси келди.

– Ана кўрдингми, болам, ҳар куни палов, макарон қовурдоқ истеъмол қилавериб, танангда дармондорилар камайиб кетган, оқ жўхоридан тайёрланган овқатларнинг қуввати баланд бўлади, айниқса, баҳорда!

Шу куни Дилмурод кечгача томорқасига картошка экиб бўлди.

Азизлар, мен бу воқеани тўқимадим, шундоқ ёнимизда, биз билан ҳамнафас яшаётган нуроний онахонларнинг унутилиб бораётган пазандалик маҳорати  туфайли ўзини “касалман”, деб ҳис этаётган Дилмуроднинг ҳаётидан бир лавҳа келтирдим, холос.

Дарвоқе, халқимизнинг пазандалик санъати тарихига назар ташласак, нафақат Ўзбекистон, балки дунё халқларининг ҳайрат, ҳавас ва эътиборига муносиб таомлар рўйхати шаклланганига гувоҳ бўласиз. Қорақалпоқ халқининг такрорланмас пазандалик  санъати маҳорати, бири-биридан қувватбахш таомлари хусусида аниқ маълумотларга эга бўлишни хоҳлайсизми? Унда Қорақалпоқ умумий овқатланиш корхоналари бошқармаси бошлиғи Г.Йўлдошев муаллифлигида, “Avangard baspa” нашриётида чоп этилган “Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш бўйича ошпазлар учун ўқув қўлланмаси” ва “Қорақалпоғистон ошпазлик санъати” китобларини ўқишни тавсия этаман.

Гулмирза оға учун пазандалик бегона эмас. У 1974-79 йилларда Самарқанд кооператив институтини муҳандис-технолог йўналиши бўйича тугатганидан бери умумий овқатланиш корхоналарида, шу соҳа бўйича турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиб келади ва унутилиб бораётган қорақалпоқ миллий таомларини тайёрлаш усулларини ўсиб келаётган ёш авлодга етказиш мақсадида илмий изланишлар олиб боради. Яқинда ўзбек, рус қорақалпоқ ва инглиз тилларида чоп этилган муаллифнинг иккала китоби ҳам ана шу кузатишлари, қорақалпоқ миллий таомларини тайёрлаш усуллари борасидаги изланишлари самараси сифатида кенг китобхонлар оммасига тақдим этилди.

Энг яхши шифокор – бу яхши пазандадир, деган ҳикматли гап бекорга айтилмаган. Муаллифнинг “Қорақалпоқ ошпазлик санъати” китобида жамланган қорақалпоқ миллий нон турлари, қуюқ ва суюқ таомлар, салатлар, яхна ичимликлар, гарнирларнинг тайёрланиши, ҳатто кимёвий, биологик, физик хусусиятлари, тўйимлилик даражаси, қуввати хусусида ҳам батафсил маълумотлар берилган.

Гулмирза Йўлдошев 2016 йилда Озарбайжон Республикасининг Габала шаҳрида бўлиб ўтган “Gabala International JAM” гастрономик фестивалида “жўхори куртук” ва “оқ жўхори ёрмаси” таомлари билан иштирок этиб, “Миллий таом” номинацияси бўйича 1-ўрин, 2019 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Биринчи халқаро “Вкусный Узбекистан” қандолатчилик фестивалининг бронза медали соҳиби бўлди. Бутунжаҳон бош ошпазлар Ассоциацияси WACS раҳбари Томас Гуглер бошчилигида дунёнинг 50та мамлакатидан 300 нафардан зиёд малакали мутахассис ошпазлар иштирок  этган мазкур фестивалда Гулмирза оға Йўлдошев Қорақалпоғистоннинг бой тарихий-маданий урф-одатлари, меҳмон (қўноқ) кутиш одобларини намойиш этиш билан бирга, “Сутда қайнатилган гуруч” ва қорақалпоқларнинг энг қадимий “ақсаулақ” таомини маҳорат билан тайёрлаб, фестиваль иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлган.

Йиллар давомида орттирган илмий-назарий ва амалий тажрибаларини умумлаштириб, “Қорақалпоқ ошпазлик санъати” китоби орқали  азиз  халқига тақдим этган Гулмирза Йўлдошевнинг меҳнати тарих фанлари докторлари З.И.Қурбонова, М.А.Қарлибаев ҳамда тарих фанлари номзоди Р.С.Камаловалар томонидан юқори баҳоланганидан ҳам аёнки, муаллиф ушбу китоб орқали нафақат ошпаз-пазандалар, балки ҳар бир хонадон ошхонаси  ҳамда уй бекалари учун энг зарур ҳаётбахш, қувватбахш таомномалар гулдастасини тузганлар ва бу гулдаста халқимизга, албатта, манзур бўлади.

“Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш бўйича ошпазлар учун ўқув қўлланмаси” китоби эса МТТларда тарбияланаётган кичкинтойларни хавфсиз ва сифатли овқатлантириш бўйича зарур талаблар, хусусан, санитария-гигиена  қоидаларига амал қилиш, таомномалар тузиш, таом тайёрлаш технологиялари, маҳсулотларнинг қувватлилик даражалари юзасидан муҳим тавсияларни ўз ичига олган. Ушбу китоб мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб борувчи ошпазларнинг ўз иш фаолиятларини тўғри ташкил этишларида катта аҳамиятга эга.

Биология фанлари доктори А.Матчанов, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.Наримбетов ва Халқаро ўзбек пазандачилик санъати маркази устоз-ўқитувчиси Н.Бекчановлар томонидан илмий қиммати юқори баҳоланган ушбу ўқув қўлланмаси таом тайёрлашдан тортиб, ҳар бир таомда фойдаланилган маҳсулотларнинг таркиби хусусидаги илмий-назарий мақолаларни қамраб олган.

Ҳар иккала китобни, тўғриси, қўлдан қўймай ўқидим ва ўзим учун зарур сабоқлар олдим. Ишончим  комилки, муаллифнинг иккала китоби ҳам сиз азизларга манзур бўлади ва халқимизнинг бетакрор пазандалик санъатидан баҳра оласиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026