22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 07:42
Жамият 👁 342

ИШЧИ ГУРУҲ АЪЗОЛАРИ ҲУДУДЛАРДА БЎЛИБ, ФАОЛ ВА ИШБИЛАРМОН ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ИШЧИ ГУРУҲ АЪЗОЛАРИ ҲУДУДЛАРДА БЎЛИБ, ФАОЛ ВА ИШБИЛАРМОН ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Маълумки, мамлакатимизда хотин-қизларнинг бандлиги ва тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш мақсадида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2020 йилда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун фаолият турлари рўйхатига ўзгартиришлар киритилди. Бу ўзгаришлар хотин-қизларга ҳам ўз бизнесларини бошлаш ва ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратиб берди.

Масалан, хотин-қизлар ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатдан ўтиб, уй шароитида хонаки товуқларни етиштириш, чорва молларини боқиш, асаларичилик, миллий нон ва патирларни, салатлар ва тузламаларни тайёрлаш ва сотиш, гуллар ва декоратив дарахтлар етиштириш ва сотиш, атлас ва адрас тўқиш, майда мунчоқ тикиш, дўппидўзлик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш, қуроқчилик усулида кўйлак, кўрпа ва ёпинчиқлар тикиш ва бошқа кўплаб фаолиятлар билан шуғулланишлари мумкин.

Амударё туманида ҳам ўзини ўзи банд қилган ҳолда оиласига даромад келтираётган хотин-қизлар сафи кун сайин ортиб бормоқда. Шундай оилалар билан яқиндан танишиш ва уларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш, муаммоларини ўрганиб, ҳал қилиш мақсадида 22 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Амударё туманида бўлиб, ўрганишлар ўтказди. Ўрганишлар давомида масъуллар ўзини ўзи банд қилган, томорқасидан самарали фойдаланаётган, тадбиркорлик билан шуғулланаётган оилалар билан яқиндан танишиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглашди.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш мақсадида қатор давлат дастурлари ишлаб чиқилиб, муваффақиятли амалга оширилмоқда. Биргина “Ҳунарманд” уюшмаси орқали ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётган хотин-қизларга кўмаклашиш, уларнинг маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда сотишга ёрдам бериш каби чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган хотин-қизларни рўйхатдан ўтказиш жараёни ҳам соддалаштирилган ва автоматлаштирилган, бу эса уларга давлат хизматларидан осон ва тез фойдаланиш имконини бермоқда.

Бу каби ислоҳотлар хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллиги ошишига ва оилаларнинг даромад манбалари яратилишига хизмат қилмоқда.

Маълумки, туман бўйича 4-босқич “Аёллар дафтари”га жами 5 398 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб,  шундан ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар 1 941 нафарни, тадбиркорлик қилиш истагини билдирган эҳтиёжманд хотин-қизлар 685 нафарни ташкил қилади.

Хотин-қизларнинг бандлик даражаси ортиб, иқтисодий аҳволи яхшиланиши эса уларнинг “Аёллар дафтари” ва бошқа ижтимоий ҳимоя дастурлари орқали эмас, ўз меҳнати билан даромад топиб, рўзғор тебратишларига замин яратади.

Жамиятда аёлларнинг ижтимоий ва иқтисодий ролини янада оширишга қаратилган бу каби тизимли ишлар уларга тенг имкониятлар яратиб беришга хизмат қилиши билан ниҳоятда аҳамиятлидир. Шу билан бирга, бу ислоҳотлар мамлакатнинг иқтисодий тараққиётига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Чунки хотин-қизларнинг ишбилармонлиги ва тадбиркорлиги иқтисодиётнинг турли соҳаларида янги иш ўринлари яратишга ва маҳсулотлар ҳамда хизматларнинг кўпайишига олиб келади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026