22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 06:29
Жамият 👁 336

Ҳоким ва масъуллар чегара ҳудуди аҳолиси билан учрашди

Ҳоким ва масъуллар чегара ҳудуди аҳолиси билан учрашди

Амударё туманининг Уйшин маҳалласи қардош Туркманистон Республикаси билан чегара ҳудудида жойлашган. Шу боис, давлат чегараси ва чегара ҳудуди аҳолисининг дахлсизлигини таъминлаш, таклиф ва шикоятларини ўрганиш ҳамда муаммоларни ҳал қилиш мақсадида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва масъул мутахассислар ҳудуд аҳолиси билан тез-тез учрашувлар ўтказиб, "Давлат чегараси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан зарур тушунчалар бериб боришади.

Жорий йилнинг 5 июнь санасида ўтказилган навбатдаги учрашувда Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов, туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Анвар Ўрозбоев, Мудофаа ишлари бўйича Амударё тумани бўлими бошлиғи Шерзод Муродов, 9202-ҳарбий қисм командири Дониёр Синдоров, Амударё тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Камолиддин Нажимаддинов ҳамда ҳудуддаги корхона-ташкилотлар раҳбарлари ва кенг аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувда иштирокчиларга дастлаб “Давлат чегараси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва унинг мазмун-моҳияти юзасидан зарур тушунчалар берилиб, чегара ҳудудида яшаб, деҳқончилик қилиш, чорва моллари, қўй-эчки ва паррандалар боқиш бўйича қонун-қоидалар ҳамда уларга амал қилмаслик қандай оқибатларга олиб келиши хусусида керакли маълумотлар тақдим этилди.

Айниқса, ҳар иккала давлат томонидан қатъий ҳимоя қилинадиган муҳофаза ҳудудларининг дахлсизлиги кўп жиҳатдан ушбу ҳудудда истиқомат қиладиган аҳолига боғлиқлиги, шу боис ёш болаларнинг чорва молларини муҳофаза ҳудудида боқишларига йўл қўймаслик зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга айрим ҳолатларда болалар ўйинга берилиб кетишлари оқибатида бўш қўйиб боқилган чорва молларининг давлат чегараси қисмининг муҳофаза ҳудудига ўтиб кетиши оқибатида жиддий муаммолар юзага келаётгани хусусида сўз юритилди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонуни мамлакатнинг давлат чегараларини белгилаш, ўзгартириш, қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида қабул қилинган. Ушбу қонун Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, давлат суверенитетини мустаҳкамлаш ва халқаро шартномалар асосида чегараларни аниқлашга қаратилган. Қонунда давлат чегарасини белгилаш ва ўзгартириш принциплари, шунингдек, чегара ҳудудларида амалга ошириладиган назорат ва ҳимоя тадбирлари батафсил баён этилган.

Бундан ташқари, учрашув давомида Уйшин маҳалласи аҳолиси ҳаётига доир бошқа муаммоларга ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, аҳолининг деҳқончилик қилишлари учун оқар сув етишмаётгани, натижада ҳудудда томорқа хўжалигини юритишда қийинчиликлар юзага келаётгани бўйича мурожаатлар жойида батафсил ўрганилиб, Уйшин маҳалла фуқаролар йиғини масъулларига ҳамда соҳа мутахассисларига зарур топшириқлар берилди. Шунингдек аҳолининг бошқа мурожаатлари ҳам соҳалар бўйича тегишли мутахассислар томонидан рўйхатга олиниб, уларни жойига чиққан ҳолда батафсил ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича зарур топшириқлар берилди.

Учрашув якунида туман ҳокими Собир Хўжаметов уйшинликларга мурожаат қилиб, томорқадан унумли фойдаланиш, оилавий тадбиркорлик ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, маҳалла ҳудудида хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш орқали оила иқтисодиёти ва мамлакат тараққиётига ҳисса қўшиша чақирди.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026