22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 05:16
Жамият 👁 488

Арнабўйи маҳалласи “еттилиги” аҳоли фаровонлигини янада ошириш йўлида самарали фаолият юритмоқда

Арнабўйи маҳалласи “еттилиги” аҳоли фаровонлигини янада ошириш йўлида самарали фаолият юритмоқда

Маҳалла – халқимизнинг миллий табиати, азалий анъаналари ва қадриятларига асосланган ноёб тузилма. Ҳудуд аҳолисининг орзу-истаклари, муаммо-ю ташвишларини бирор тизим маҳалла каби теран англамайди, яқиндан билмайди. Тизимда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида маҳалла институти халқ билан давлат ўртасидаги кўприк вазифасини амалга оширувчи мустақил ва халқчил тузилмага айланди. Моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида ҳал қилиниши бу тузилманинг халқ орасида мавқеини анча кўтарди.

Бугунги кунда маҳаллалардаги “еттилик”нинг ҳамкорликдаги самарали фаолияти натижасида аҳоли турмуш тарзи янада яхшиланиб, ҳудудлар фаровонлиги ошмоқда. Фикримиз исботини аҳолининг маҳаллага илгаригидек моддий ёрдам сўраб эмас, кўпроқ тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида мурожаат қилаётгани, хотин-қизлар ва ёшларнинг яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланишга интилаётганида ҳам кўришимиз мумкин. Хусусан, Амударё туманининг Арна бўйи маҳалласидаги аҳолининг аксарияти асаларичилик, деҳқончилик, чорвачилик соҳалари билан фаол шуғулланиб, оиласининг фаровонлигини таъминлаб келмоқда. Шунингдек, маҳаллада аҳолига хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари, автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчаси, умумий овқатланиш, автомобилларни ювиш шохобчалари фаолият юритади. Албатта, бу жараёнларни ташкил этиш ва қўллаб-қувватлашда маҳалладаги “еттилик”нинг хизмати муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Арна бўйи маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шуҳрат Султанов бошчилигида маҳаллада фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика, солиқ инспекторлари, ижтимоий хизмат ходимидан иборат “еттилик” иши самарали ташкил этилиб, аҳоли фаровонлиги йўлида беминнат хизмат қилиняпти. Маҳалла ҳудудида “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонларини жорий этишга доир бир қатор хайрли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорларига асосан Полвонқул ҳамда Қаршили хўжа аҳоли пунктларининг ички йўлларига тош тўшаш ишлари амалга оширилди.

Арна бўйи маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Сирож Ўрозматов ҳудуд аҳолисининг яхши даромад топишлари ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун фаол ёрдамлашиб келмоқда. Хусусан, асаларичилик, деҳқончилик чорвачилик йўналишларида тадбиркорлик қилишни истаган фуқароларни қўллаб-қувватлаш орқали мавжуд 7 та тадбиркорлик субъектини 21тага кўпайиб, 44та янги иш ўрни ташил этилди.

Бундан ташқари, деҳқончилик фаолиятини йўлга қўйишлари учун 181 нафар фуқарога “E-auksion” платформаси орқали 47 гектар ер майдони ижара асосида берилди. Ҳозирда ер эгалари ўзлари учун ажратилган далаларда меҳнат қилиб, яхши даромад топишмоқда.

Маълумки, бугунги кунда овул ва маҳаллаларда ижтимоий хизмат ходими ва давлат солиқ инспектори ҳам фаолият юритади. Маҳалладаги солиқ инспектори Камолбой Болтабоев фуқаролар ва тадбиркорларга солиқ масалаларида фаол хизмат кўрсатади. Бундан ҳудуд аҳолиси мамнун. Чунки фуқаролар солиқ тўловларини ортиқча навбатларсиз маҳалланинг ўзида амалга оширмоқда.

Маҳалла ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан профилактика инспектори Даврон Каримов тегишли соҳа вакиллари билан ҳамкорликда аҳоли орасида тушунтириш-тарғибот учрашувларини ўтказиб, фуқароларга амалга оширилаётган ишлар ва маҳалладаги вазият тўғрисида маълумот бериб бормоқда. Албатта, бу жараёнлар ўзининг ижобий натижасини кўрсатяпти.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш борасида олиб борилаётган тизимли ишларда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг хизмати катта. Бу борада маҳалладаги хотин-қизлар фаоли Шаҳризода Озодова ўзи учун “Йўл харитаси” тузиб, бир қатор чора-тадбирларни амалга оширяпти.

Арна бўйи маҳалла фуқаролар йиғинида жорий йилнинг 6 ойи давомида маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда ишсиз, эҳтиёжманд аёллардан 42 нафари доимий ва мавсумий ишлар билан банд қилинди. Чевар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машинаси олиб берилиб, тикувчилик соҳасида фаолиятини йўлга қўйишларига яқиндан амалий ёрдамлар кўрсатилди. Қишлоқ хўжалиги ишларида фаолият юритишлари учун 12 нафар аёлга имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ишларида маҳалладаги ёшлар етакчиси Шаҳзод Нураддинов томонидан ташкил этилган тадбирлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Арна бўйи маҳалласида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида 5та кўрик-танлов, 14та спорт мусобақаси ўтказилиб, мазкур жараёнга жами 815 нафар ёшлар қамраб олинди. Ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида маҳаллада кутубхона ташкил қилинган эди. Ушбу кутубхона яқинда 30та янги бадиий адабиётлар билан бойитилди. Китобхонлар, айниқса, ўқувчилар ёзги таътилда маҳалла кутубхонасидан самарали фойдаланишяпти.

Маҳалла аҳолиси етти хазинанинг бири – асаларичилик билан фаол шуғулланади. Мақсуд ака Абдураҳмонов соҳа сирини чуқур эгаллаган фаол тадбиркорлардан. У 10 йилдан буён аҳоли дастурхонини сифатли асал билан таъминлаб, яхши даромад олмоқда. Ҳоким ёрдамчиси Сирож Ўрозматовнинг амалий ёрдамлари ва тавсиялари билан бугунги кунда фаолиятини анча кенгайтирган. Мақсуд ака Абдураҳмонов оила аъзолари билан биргаликда жорий йил банкдан 3 йил муддатга 30 млн сўм кредит олиб, асалари оилалари сонини 60 қутидан оширди.

Асал ўзининг таъми, ҳиди, ранги жиҳатидан, шунингдек, қайси фаслда қандай ўсимлик гулидан йиғилганлиги ва жойига қараб ҳам фарқланади. Бизнинг шароитимизда кўпинча беда, янтоқ, кунгабоқар, ғўза ва бошқа ўсимликлардан асал олинади. Ҳозирги кунда асаларичилар ғўза гулларидан асал олишяпти. Асалда одам учун фойдали моддаларнинг 70дан ортиқ тури бор. Бу ҳақда Мақсуд аканинг ўзи харидорларга батафсил маълумотлар беришдан чарчамайди.

Арна бўйи маҳалласининг тадбиркор аҳолиси иссиқхоналар барпо этиб, ердан мўл ҳосил олишнинг ҳадисини яхши билишади. Хусусан, Жамолиддин Раимбоев банкдан 5 йил муддатга 280 млн сўм кредит олиб, 30 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этди. Мазкур иссиқхона томчилатиб суғоришга мослаб қурилган бўлиб, “Манго” навли бодринг кўчатлари экилган. Маълумотларга кўра, бу навдаги кўчатлар экилганидан кейин яхши парвариш қилинса, 1 ой муддатда ҳосилга киради. Тадбиркор кейинги йили “E-auksion” орқали яна 30 сотих ер олиб, иссиқхона ташкил этишни мақсад қилган.

Арна бўйи маҳалласига қилинган ижодий сафаримиз давомида Эргаш Якубов фаолияти билан ҳам яқиндан танишдик. У яқин йилларга қадар Россия Федерациясида меҳнат муҳожири сифатида ишлаб келарди. 2023 йилда “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури” доирасида оила аъзолари билан биргаликда банкдан 33 млн сўм кредит олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлади.

Қадрдон ватанида, оиласи бағрида яхши даромад топа бошлаган Эргаш ака Якубов жорий йилнинг апрель ойида банкдан 7 йил муддатга 100 млн сўм кредит олиб, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилди ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолиятини анча кенгайтирди. Бугунги кунда тадбиркор аҳоли дастурхонига ҳар хил пишириқлар, патир, қолипли нон каби нон маҳсулотлар етказиб бермоқда.

Маълумки, мамлакатимизда тикувчилик соҳаси билан шуғулланувчи чевар хотин-қизлар сафи йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Чунки бу соҳага ҳамиша талаб юқори бўлган. Шу сабабли овул ва маҳаллаларда чевар хотин-қизлар учун кенг шароит яратишга ҳаракат қилинмоқда. Масъуллар томонидан ёшларнинг касб-ҳунар марказларида ўқишларига яқиндан ёрдам кўрсатиляпти. Маҳалланинг Тикланиш кўчасида истиқомат қилувчи Умида Худойберганова жорий йилда субсидия асосида тикувчилик машинаси харид қилиб, ўзининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган эди. У бугунги кунда хотин-қизлар учун кийимлар ва ҳар хил маиший маҳсулотлар тикиш билан шуғулланади. Умида Худойберганова келгусида фаолиятини кенгайтириб, тикувчилик цехи ташкил қилиш орқали тенгдошларини иш билан банд этишни мақсад қилган.

Арна бўйи маҳалла фуқаролар йиғинидаги “еттилик” фаолиятини ўрганиш давомида ёш тадбиркор Нодирбек Абдукаримовнинг ҳам иш фаолияти билан яқиндан танишдик. У 2023 йилда банкдан 3 йил муддатга 33 млн сўм кредит олиб, ҳаво компрессори, енгил автомобилларга техник хизмат кўрсатишда зарур бўладиган асбоб-ускуналар харид қилди ва иш фаолиятини бошлади. Унинг устахонаси катта йўлга яқин жойлашган ва мижозлар билан гавжум. Ёш тадбиркор-уста шиналарни ямаш, шиналарга ҳаво тўлдириш ва ғилдиракларни баланслаш ишлари билан шуғулланади. Ўзининг айтишига кўра, ойлик даромади ҳам яхши ва касбидан мамнун. Нодирбек Абдукаримов келгусида банкдан кредит олиб, устахонаси ёнида ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи автомашиналарни ювиш шохобчаси ва мотор мойларини алмаштириш шохобчасини очишни мақсад қилган.

Мамлакатимизда тадбиркорликнинг барқарор ривожи аҳоли даромадларини янада ошириб, кўплаб янги иш ўринлари ташкил этилишига замин яратаяпти. Арна бўйи маҳалла фуқаролар йиғинидаги “еттилик”нинг самарали фаолияти натижасида ҳудудда фаровонлик янада ошаяпти. Бу маҳаллада ислоҳотлар ҳисобот учун эмас, оилаларнинг иқтисодий ривожланиши йўлида амалга оширилаётганидан далолатдир.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026