21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 08:51
Қишлоқ хўжалиги 👁 337

Амударё тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ғаллачилик фермерлари ва кластерларига МУРОЖААТИ

Амударё тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ғаллачилик фермерлари ва кластерларига МУРОЖААТИ

Ҳурматли деҳқон ва фермерлар, аграр соҳа фидоийлари!

Дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги юзага келиши мумкин бўлган шароитда қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ресурслар ва имкониятлардан унумли фойдаланиш, озиқ-овқат экинларини икки баробарга кўпайтириш, юқори ҳосил олиш, аграр соҳада янги иш ўринларини яратиш муҳим вазифалардан бири эканлигини барчамиз ҳис этиб турибмиз.

Шундай мураккаб паллада биз деҳқону фермерлар ҳамда кластер корхоналари томонидан ҳар қачонгидан кўра кўпроқ масъулият билан тер тўкиб ишлашни давр тақозо этмоқда.

Ҳурматли фермер ва деҳқонлар!

Азалдан халқимиз нонни энг улуғ неъмат билиб қадрлайди. Янги Ўзбекистонимизнинг бу йилги улкан ғалла хирмони омилкор деҳқон ва фермерлар, сувчилар, агроном ва механизаторлар, ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, соҳанинг фидоий олиму тажрибали мутахассисларининг заҳматли меҳнатлари эвазига яратилди. Бу эса мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар, ғаллачиликни ривожлантириш борасидаги иқтисодий туб ислоҳотларнинг амалий натижасидир.

2020 йилдан давлат буюртмаси асосида бошоқли дон етиштириш амалиёти бекор қилиниб, соҳада босқичма-босқич бозор тамойиллари жорий этилди.

Фермер хўжаликларига ғалла етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларидан эркин фойдаланиш ҳамда хизмат кўрсатувчи ва ресурс етказиб берувчиларни ихтиёрий танлаш ҳуқуқининг берилиши, шунингдек, донни харид қилиш ҳамда сотишда биржа механизмининг жорий этилиши юқори манфаатдорликни таъминламоқда.

Давлат ресурси ва биржа савдоларида сотиш учун ғалла топшириш кўпроқ манфаат келтираётганини биз фермерлар ҳис этмоқдамиз.

Шунингдек, сув тежовчи технологиялар жорий қилиш учун субсидия ажратилиши натижасида ёмғирлатиб суғориш тизимлари ўрнатилган ғалла майдонлари йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.

Бундан ташқари, ўтган йили ғаллани эрта экиб, тезроқ униб чиққани ва соҳа олимларининг илмий тавсиялари ҳамда ғалла экиш ва етиштиришнинг ҳар бир босқичида ўтказилган ўқув-амалий семинарлар, шунингдек, бободеҳқонлар таъбири билан айтганда, “Эрта эккан – эрта ўради” деб бежиз айтмаганлигининг исботи тасдиқланди, бу йил ҳар йилгидан мўл ҳосил етиштириш имконини берди.

Ҳиммати баланд миришкор фермерлар!

Ўзбекистоннинг табиий иқлим шароити деҳқончилик, жумладан кузги буғдой етиштириш учун жуда қулай ҳисобланади. 2025 йилда ҳар бир гектар ғалладан 90-100 центнердан ҳосил олиш учун биз деҳқон ва фермерлар бугундан ишни бошлашимиз зарур бўлмоқда. Бунинг учун қуйидаги тадбирларни ўз муддатларида масъулият билан ёндошиб амалга оширайлик!

биринчидан, кузги буғдой экиш олдидан экиладиган майдонни сифатли тайёрланг, бунинг учун дала майдонини бегона
ўт қолдиқларидан тўлиқ тозаланг;

иккинчидан, ер майдонига нам бериб, тобига келган майдонни камида 30-35-см чуқурликда ҳайдаб, текислагичлар билан сифатли қилиб текисланг, кесакли майдонларда кесакларни майдаланг, дала атрофи ва четларини яхшилаб юмшатинг, ерга-ер қўшиб, тўлиқ контур ва тўлиқ гектарни таъминланг;

Майдон кесакли қилиб тайёрланса уруғлар бир текис жойлашмайди, ернинг юзасида қолган ҳамда кўмилмаган уруғлар нобуд бўлади. Натижада, кўчат сийраклашиши юзага келади
ва ҳосилдорликнинг пасайишига сабаб бўлади.

учинчидан, шўр ювиладиган майдонларни шўрини ювишни ва ер етилиши билан сифатли қилиб бошоқли дон экишга тайёрланг;

тўртинчидан,  механизаторларга шарт-шароит яратинг, тунги ер ҳайдашни йўлга қўйинг;

бешинчидан, буғдойдан юқори ҳосил олиш учун тупроқ иқлимга мос, серҳосил навларни танлашда адашманг ва бунга жиддий эътибор қаратинг;

олтинчидан буғдойни асосан махсус дон экиш сеялкаларида гектарига 200 кг дан кам бўлмаган меъёрда экилишини таъминланг;

еттинчидан, буғдойни экишдан аввал ўсимлик илдиз тизими яхши ривожланиши ва чуқур кетиши учун ҳар бир гектарга камида 200 кг дан фосфорли ва 100 кг дан калийли ўғит сепинг ва ғалладан баракали ҳосил олишга эришинг;

саккизинчидан, сентябр ойида буғдойни тўлиқ экиб олинг, буғдой экилган майдонларда узунлиги 50-60 метр бўлган масофада ўқариқ ва шохариқлар олиниб, биринчи сув қўйилишини таъминланг ҳамда соғлом кўчат олинг;

тўққизинчидан, 5 октябрга қадар буғдойни тўлиқ ундириб олинг, униб чиққан кўчат 45-55 кунда туплаш фазасига ўтади ҳамда қишловга туплаган ҳолда киради. Ноябрь ойининг бошларида туплаган буғдой юқори ҳосил беришини асло унутманг.

ўнинчидан, ҳар бир фермер хўжалиги раҳбари ғаллачилик кластерлари билан ҳамкорликда ишларни янада жадаллаштириб, ғаллага қўшимча озуқа бериб, юқоридаги тадбирларни оғишмай  амалга ошириб 2025 йил ғалла ҳосилини 90-100 центнерга ошириб, юқори даромад олишга эришинг.

Хабарингиз бор, кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда асосий эътибор сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий этиш, хўжалик ва корхоналарнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, энг муҳими деҳқон ва фермерларнинг оғирини енгил қилишга қаратилмоқда.

Ҳурматли кластер корхоналари раҳбарлари!

Сизларнинг биз фермерлар билан ҳамжиҳат бўлиб ишлашимиз натижасида бу йил ғалладан мисли кўрилмаган даражада ҳосил кўтардик. 2025 йил ғалладан 90-100 центнердан ҳосил олиш учун биз фермерлар билан бугундан бошлаб ҳамкорликда ишларни янада самарали ташкил этинг. Бунинг учун қуйидаги тадбирларни оғишмай амалга оширинг!

биринчидан, фермер хўжаликларига юқори ҳосил берадиган ғалла уруғлик танлашда ҳамда ўз вақтида экилишида амалий ёрдам кўрсатинг;

иккинчидан, фермерлар билан бирга ғаллани етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширишда шарт-шароитлар яратинг;

учинчидан, 2025 йил ҳосили учун ғаллани экиш ишларини қисқа фурсатларда ва сифатли ташкиллашда бутун масъулият фермерлар ва кластерлар зиммасида эканлигини унутманг!

Азиз фермер ва деҳқонлар!

Халқимиз бугун биз деҳқон ва фермерларнинг шижоати, ғайрат ва матонатига кўз тикиб турибди. Буни бир зум бўлса-да, ёддан кўтармайлик. Дастурхонимиз тўкин-сочин, бозорларимиз ноз-неъматларга тўла ва арзон, турмушимиз янада фаровон бўлиши айни пайтдаги машаққатли меҳнатимизга боғлиқ. Юртбошимизнинг ишончини оқлаб, мамлакатимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш учун барчангизни сидқидилдан ишлашга, фидойилик намунасини кўрсатишга чақирамиз!

Амударё тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026