21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 10:30
Фан ва таълим 👁 255

40-сонли умумтаълим мактабида “Аъло мактаб” лойиҳаси доирасида амалий-услубий семинар ўтказилди

40-сонли умумтаълим мактабида “Аъло мактаб” лойиҳаси доирасида амалий-услубий семинар ўтказилди

Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 40-сонли умумтаълим мактабида “Долзарб 90 кун” доирасида “Аъло мактаб – 2025” лойиҳасининг I ярим йиллик якуни бўйича амалий-услубий семинар ташкил этилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Гулистан Қожабоева, вазирнинг биринчи ўринбосари Айбек Давлетбаев, лойиҳа доирасида ижобий натижаларга эришган мактаблар директорлари, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомурадов ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Гулистан Қожабоева сўзга чиқиб, “Қорақалпоғистон тажрибаси” сифатида жорий этилган “Аъло мактаб – 2025” лойиҳасининг мақсад ва вазифалари хусусида тўхталди. Шунингдек, 40-сонли умумтаълим мактабида эришилган ютуқлар алоҳида таъкидланиб, ушбу таълим муассасаси намуна сифатида тилга олинди.

Маълумки, 2025 йил март ойидан бошлаб “Аъло мактаб – 2025” лойиҳаси “Қорақалпоғистон тажрибаси” сифатида амалга оширилмоқда. Унинг асосий мақсади — мактаблар раҳбарлари ва жамоаларининг таълимдаги ютуқларини рағбатлантириш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан иборат.

Лойиҳа доирасида мактаблар 56 та асосий кўрсаткич асосида баҳоланади ҳамда уларнинг натижалари вазирликнинг расмий сайтида эълон қилиб борилади. Ғолиблар йил якунида аниқланиб, моддий ва маънавий рағбатлантирилади. Паст кўрсаткич қайд этган мактабларга эса манзилли методик ёрдам кўрсатилади.

Тадбир доирасида меҳмонларга мактаб жамоаси томонидан тайёрланган дастурлар намойиш этилди. Шунингдек, мактаб бўйлаб экскурсия ташкил этилиб, унда мактаб директори Санобар Хўжамуродова таълим масканининг ўқув-тарбия жараёни, фан хоналари, моддий-техник база ҳамда педагог ва ўқувчиларнинг касбий-ижодий фаолияти ҳақида маълумот берди.

Айтиш жоизки, ҳозирда 40-сонли умумтаълим мактабида 111 нафар ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Улардан 27 нафари олий, 32 нафари биринчи, 40 нафари иккинчи тоифали, 12 нафари эса мутахассис ўқитувчилардир. Мактабда 1604 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Таълим 52 та синфда ташкил этилган бўлиб, шулардан 16 таси вариатив ўқув режаси асосида фаолият юритади.

2023–2024 ўқув йили якунларига кўра, 143 нафар битирувчидан 121 нафари, яъни 84,6 фоизи олий таълим муассасаларига қабул қилинган. Имтиҳон натижалари бўйича ўртача балл 98,3 фоизни ташкил этган.

Хорижий тилларни ўқитиш борасида ҳам мактаб катта ютуқларга эришган. 2021–2025 йилларда мактаб “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичида 1-ўрин, 2024–2025 ўқув йилида эса Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 2-ўринни қўлга киритиб, 200 млн сўмлик мукофот ваучери билан тақдирланди.

Мактабда 10 нафар ўқитувчи C1, 5 нафар ўқитувчи B2, 1 нафар ўқитувчи B1 даражадаги хорижий тил сертификатига эга. Шунингдек, 4 нафар ўқувчи C1, 48 нафар ўқувчи B2 ва 1 нафар ўқувчи B1 даражасини тасдиқловчи халқаро сертификат олган.

Жами 23 нафар педагог миллий сертификатга эга. 2024–2025 ўқув йилида ўтказилган аттестацияда инглиз тили ўқитувчиси Нурбек Жуманиязов 94 балл, математика ўқитувчиси Шерзод Аширов эса 90 балл тўплаб, 70 фоизлик устамага эга бўлди.

Бундан ташқари, педагог кадрларнинг касбий маҳоратини баҳолашга қаратилган “Қорақалпоғистон устози – 2025” танловида ҳам мактаб ўқитувчилари муваффақият қозонди. Жумладан, Шерзод Аширов аниқ фанлар, Сарвар Яхшимов эса табиий фанлар йўналишида ғолиб деб топилди.

Куннинг иккинчи ярмида семинар якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Йиғилиш давомида 40-сонли умумтаълим мактаби фаолияти алоҳида қайд этилди. Ушбу таълим маскани “Аъло мактаб – 2025” лойиҳаси доирасида эришган натижалари билан бошқа мактаблар учун ибрат намунаси сифатида эътироф этилди. Хусусан, таълим сифати, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари, хорижий тилларни ўқитишдаги ютуқлар, ўқитувчиларнинг малака даражаси ва халқаро сертификатларга эгалиги, шунингдек, мактабнинг замонавий моддий-техник базаси ва самарали методик ёндашувлари лойиҳанинг амалиётдаги муваффақиятини тасдиқловчи асосий кўрсаткичлар сифатида таъкидланди.

Шу билан бирга, 40-сонли умумтаълим мактаби раҳбарияти ва жамоаси томонидан биринчи ярим йиллик якунида қўлга киритилган натижалар, Вазирликнинг масъул ходимлари томонидан эса янги баҳолаш тизимининг мазмун-моҳияти, унинг аҳамияти ҳамда 2024–2025 ўқув йили якунига оид таълим сифати бўйича ташқи онлайн мониторинг натижалари таҳлилий тақдимот орқали семинар иштирокчиларига етказилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, янги баҳолаш тизимида халқаро тажрибалар асосида сумматив ва форматив баҳолаш турлари жорий этилган.

Сумматив баҳолаш — маълум бир давр ёки боб бўйича ўқувчиларнинг билим даражасини аниқлашга қаратилган. Унда ўқитувчи муайян мавзуларни ўргатиб бўлгач, ўқувчиларнинг ўша мавзулар бўйича ўзлаштирган билимлари синалади. Бу усул ўқувчини мунтазам ўз устида ишлашга ундайди.

Форматив баҳолаш эса дарс жараёнининг ўзида кечади. Бу турда асосий эътибор ўқувчининг билим даражасидан кўра, ўқитувчининг ўқитиш жараёнини баҳолаш ва унда керакли ўзгартишлар киритиш имкониятига қаратилган. Ушбу ёндашув ўқув жараёнининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Мазкур тизимни жорий этишдан аввал Европа, Осиё, Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Россия, Туркия ҳамда Кембриж таълим дастурларидаги баҳолаш механизмлари атрофлича ўрганилди ва миллий тизимга мослаштирилди.

Мухтасар айтганда, “Аъло мактаб – 2025” лойиҳаси доирасида 40-сонли умумтаълим мактабида шаклланган тажриба таълим тизимидаги янгиланишлар самарасини намоён этмоқда. Ўқув ва тарбия жараёнларига замонавий ёндашув, педагогларнинг касбий ўсишига эътибор, ўқувчилар билим сифати ва кўникмаларига қаратилган аниқ мезонлар бугунги натижаларнинг асосий омили бўлиб хизмат қилмоқда.

Райҳон Якубова, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг Мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси методисти.

Шоҳзод Қурбонбоев, журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026