01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 11:40
Жамият 👁 33

Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар

Мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги мақоми ва обрўсини юксалтириш давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши этиб белгиланган. Бу борада Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ташкилот фаолиятининг асосий мақсади ўқув ва тарбия жараёнига халқаро талаблар асосида ишлаб чиқилган замонавий педагогик технологияларни жорий қилиш, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда иқтидорли ёшларни аниқлаб, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун зарур шароитларни яратишдан иборатдир.

Тумандаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган кадрлар салоҳиятига назар ташлайдиган бўлсак, 2026 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, умумий ўрта таълим мактабларида жами 4089 нафар педагог меҳнат қилмоқда. Уларнинг 4014 нафари, яъни 98,2 фоизи олий маълумотли мутахассислардир. Шу билан бирга, давлат мактабгача таълим ташкилотларида 935 нафар тарбиячи ва педагоглар фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг ҳам аксариятини олий ва ўрта махсус маълумотли кадрлар ташкил этади.

Таълим сифатини оширишда ўқитувчиларнинг малакаси муҳим аҳамият касб этишини ҳисобга олиб, уларни моддий рағбатлантириш тизими ҳам йўлга қўйилган. Хусусан, 2026 йилги баҳорги аттестация натижаларига кўра, 73 нафар ўқитувчи 86 ва ундан юқори балл тўплаб, 2 йил давомида 70 фоизлик устама олиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бундан ташқари, вазир жамғармаси ҳисобидан энг юқори балл тўплаган 20 нафар малакали педагогга ойлик маошига қўшимча равишда 7,5 млн сўм миқдорида устама ҳақи тўланиши белгиланган.

Таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида ҳам салмоқли натижаларга эришилди. 2025 йилги инвестиция дастури доирасида Чойкўл овулидаги 59-мактаб ва Бўзёп овулидаги 68-мактаб учун янги ўқув бинолари ҳамда спорт заллари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, халқаро дастурлар доирасида Олмазор, Фаровон, Арна бўйи ва Дўстлик маҳаллаларида умумий қиймати салкам 25 миллиард сўм бўлган янги мактабгача таълим ташкилотлари бинолари қурилиши якунланди. Ҳозирги кунда қатор мактаб ва боғчаларда реконструкция ва янги қурилиш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланмаган айрим мактаблар, жумладан 30-, 39-, 64-ва 65-мактаблар янги ўқув йилини вақтинчалик бошқа биноларда бошлаган.

Ўқувчиларнинг билим даражаси ва эришаётган ютуқлари ҳам диққатга сазовордир. 2025 — 2026 ўқув йилида асосий фанлар олимпиадасининг республика босқичида туман ёшлари 7 та совринли ўринни эгаллаб, умумжамоа ҳисобида 6-ўриндан жой олди. Жумладан, 36-, 39- ва 40-мактаб ўқувчилари биология, физика ҳамда ўзбек тили ва адабиёти фанларидан фахрли 1-ўринларни қўлга киритди.

Олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари ҳам йил сайин ортиб бормоқда. Жорий йилда мактабни битирган 3298 нафар ўқувчининг 854 нафари талабалик бахтига муяссар бўлди ва уларнинг кириш имтиҳонларидаги ўртача балли 87,6 ни ташкил этди. Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон ёшлари учун ажратилган квота асосида яна юзлаб битирувчилар талабалик бахтига мушарраф бўлиши кутилмоқда.

Таълим жараёнларига янгича ёндашув сифатида 22 та мактабда янги баҳолаш тизими жорий этилди ва бу кўрсаткич жорий йилда яна 10 та мактаб ҳисобига ортди. Туман педагоглари ва ўқувчилари турли кўрик-танловларда ҳам юқори натижаларни қайд этмоқда.

Бир сўз билан айтганда, тумандаги мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари фаолияти йилдан-йилга такомиллашиб, ўқувчилар ва ўқитувчилар турли даражадаги кўрик-танловлар, нуфузли фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида юқори натижаларни қайд этиб келмоқда. Албатта, бундай улкан ютуқлар ва тизимли ўзгаришларнинг замирида Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг ўрни беқиёс. Бўлим томонидан таълим жараёнини замонавий талаблар асосида тўғри ташкил этиш, ўқитувчиларнинг касбий малакасини мунтазам ошириб бориш ҳамда муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган мақсадли ишлар ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, тумандаги юзлаб, минглаб иқтидорли ўғил-қизлар илғор билимларни чуқур ўзлаштириб, республика ва халқаро миқёсдаги беллашувларда фахрли ўринларни эгалламоқда, таълим сифати ва самарадорлиги эса сўнгги йиллар ичида сезиларли даражада ошди. Фидойи педагогларнинг илғор иш тажрибалари кенг оммалаштирилиб, таълим жараёни бутунлай янги босқичга кўтарилмоқда. Боғчалардаги жажжи болажонларнинг ҳар томонлама соғлом бўлиб вояга етишида эса тарбиячиларнинг фидокорона меҳнатларини алоҳида эътироф этиш жоиз. Бир сўз билан айтганда, Амударё туманида таълим соҳаси том маънода юксалиш даврини бошидан кечирмоқда ва бунда ҳар бир соҳа фидойисининг ўзига хос ҳиссаси бор.

Мана шундай масъулиятли ва шарафли касб эгаларини, ўз ҳаёти ва куч-ғайратини ёш авлод камолотига бахшида қилган барча заҳматкаш педагогларни яқинлашиб келаётган касб байрами – 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Сизларнинг машаққатли ва шарафли меҳнатингиз доимо юксак эътирофга муносибдир, илм йўлидаги шижоатингиз ва шиддатингиз ҳеч қачон сўнмасин, азиз устоз ва мураббийлар!

Ялғаш Шомуродов, Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026