21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 04:09
Сиёсат 👁 3,142

Туман аҳолисига МУРОЖААТ

Туман аҳолисига МУРОЖААТ

 

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ва ҳокимлиги,

туман хотин-қизлар қўмитаси ва Фермерлар Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ туман бўлимларининг туман аҳолисига

МУРОЖААТИ

 

 

 Қадрли юртдошлар!

Халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч ва осойишта ҳаёт кечираётган, ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларга эришаётган тарихий бир даврда яшамоқдамиз. Буни мамлакатимиз обрўсининг жаҳон ҳамжамиятида кун сайин ошиб, халқимизнинг ҳаёт даражаси юксалиб, турмушимизнинг янада обод бўлиб бораётганидан ҳам кўришимиз мумкин.

Дунёнинг турли ҳудудларида уруш ва низолар, нотинчлик ва қарама-қаршиликлар ҳукм сураётган, кимлардир тонгларнинг осуда отишини орзу қилиб, осойишталик умиди билан яшаётган бир вақтда, шукурки, бизнинг юртимизда тинчлик-осойишталик ҳукмрон.

Ҳар бир даврнинг одамлар елкасига юклайдиган масъулияти бўлади. Биз кўз ўнгимизда амалга оширилаётган ободлик, яратувчанлик ва бунёдкорлик ишларига ҳисса қўшиш имкониятига эга бахтиёр инсонлармиз. «Обод турмуш йили» ҳар бир фуқарога юрт олдидаги масъулиятини бажариш учун имкониятлар эшигини очмоқда.

       Хўш, бизга берилган шу имкониятдан қай биримиз қандай даражада фойдаланаяпмиз?

       Халқимизда «Ерни боқсанг, ер сени боқар» деган нақл бор. Бизнинг ризқ-насибамизни беминнат ундириб бераётган она заминимизга қандай муносабатда бўляпмиз? Унинг имкониятларидан ҳамма ҳам самарали фойдаланаяптими?

Аҳоли ихтиёридаги томорқа ерларидан фойдаланиш ҳақида гап кетганда, афсуски, бу саволга ҳаммадан ҳам ижобий жавоб олиш қийин. Кимларнингдир ҳовлиси олдидаги ерлар эгасининг бефарқлиги туфайли йил бўйи бўш ётса, кимлардир унга хашакбоп экинлар экиб, яна кимлардир хафсаласизлик туфайли анча кам ҳосил олмоқда. Ваҳоланки, ҳовлиси олдидаги кафтдек томорқасидан оиласини боқиб, эҳтиёжидан ортиғини бозорга сотиш орқали даромад топаётганлар ҳам айнан улар билан ёнма-ён яшамоқда. Айрим оилалар ўзларига тегишли бўлган 15-20 сотих ери бўла туриб, томорқа ерини бўш қолдириб, даромад излаб чет элга кетиб саргардон бўлмоқдалар. Ахир мўл даромад топишнинг манбаси – хонадонимиз остонасидаги томорқа еримиз эмасми?

Умуман, бу ишларда фақат моддий эмас, маънавий манфаат ҳам бор. Сабаби, меҳнат инсонни тарбиялайди, танини соғлом, руҳини тетик қилади, эртангги кунга умид билан қарашга ундайди. Томорқадаги оила аъзоларининг бирдамликдаги меҳнати меҳр-оқибатни мустаҳкамлайди, инсонни ҳалол яшашга, меҳнати билан кун кўришга ўргатади. Шунинг ўзи фарзанд тарбиясидаги муҳим омиллардан бири эмасми?

 

Азиз юртдошлар!

Биз ишонамизки, ҳар бир инсон эртангги кун умиди, фарзандлар бахти-саодати учун яшайди, меҳнат қилади. Келинг, эшигимиз олдидаги томорқа еримизга онгли муносабатда бўлайлик. Унинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиб, оиламиз иқтисодини кўтаришга ҳаракат қилайлик.

Турмуш ободлигининг муҳим шартларидан бири - оиланинг иқтисодий мустаҳкамлигидир. Бу борада тадбиркорликнинг алоҳида ўрни бор. "Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир”, - деган эди Соҳибқирон бобомиз. Дарҳақиқат, ҳозирги кунда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг муҳим омили сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Азиз ҳамюртлар!

Сиз ҳам бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, дастурхонингиз тўкинлиги ва турмушингиз фаравонлигини таъминланг, юртимиз иқтисодиёти ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг.

   Фахр билан айтиш мумкинки, туманимизда 2000 дан зиёд тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб бормоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича биргина 2013 йилда 380 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. Шу ўринда аллақачон тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, ўз бизнесини йўлга қўйиб олган, барқарор даромад манбасига эга бўлган тадбиркорларимизнинг ишларига ривож тилаган ҳолда, бир фикр айтмоқчимиз. Тадбиркор энг аввало ўзи яшаётган жамият олдидаги ижтимоий масъулликни ҳеч қачон унутмаслиги керак, ўзи яшаётган маҳалланинг, ўзи меҳнат қилиб, даромад топаётган ҳудуднинг фидойиси, эзгу ишлардаги ташаббускори бўлиши керак. Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга хайриялар қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшиш каби савобли ишларда қатнашиш ҳар бир тадбиркорнинг мақсадига айланиши лозим.

Тадбиркорлик ҳақида сўз юритганда истиқлолнинг бизга берган имконияти – фермерлик соҳасини тилга олмай ўтолмаймиз. Бугун фермер қишлоқдаги ижтимоий-иқтисодий тараққиётга бевосита таъсир кўрсатувчи, одамларнинг ерга, меҳнатга ва яшашга бўлган муносабатларини тубдан ўзгартиришга қодир куч сифатида тан олинмоқда. Чунки, фермерлар мулкчиликнинг илк кунларидан бошлаб ўз саъй-ҳаракатлари, янгиликка интилишлари, изланувчанликлари билан қишлоқдаги боқимандалик кайфиятига зарба берди. Бугунги фермер нафақат деҳқон, балки иқтисодчи, агроном, саноатчи сифатида иш юритмоқда, кўп тармоқли хўжаликка айланмоқда, ўз оиласи ва атрофдагиларини иш билан таъминламоқда.

Йил йилга ўхшамайди, деҳқончиликда ҳар йилнинг ўзига хос қийинчиликлари бўлади. Бу йилги мавсумда табиат деҳқонларимизнинг иродасини яна бир бор синовдан ўтказмоқда. Ёғингарчиликнинг меъёридан ортиқ бўлиши чигит экилган далалардан тўлиқ ниҳол олишни қийинлаштирмоқда. Униб чиққан ниҳолларнинг қатқалоқ туфайли ривожланиши орқада қолмоқда. Буларни бартараф этиш фидойи меҳнатни, бирдамлик ва уюшқоқликни талаб қилмоқда.

Қадрли муассаса, корхона ва ташкилотларнинг ишчи-хизматчилари!

Деҳқонларимиз қийин-қистовли кунларда доимо Сизнинг беғараз кўмагингиз ва беминнат ёрдамингизга суяниб келади. Уюшқоқлик ва бирдамликдаги меҳнатлар натижасида амударёлик пахтакорлар мамлакатимиз миқёсида олдингилар сафида келмоқда. Туманимизнинг пахтачиликдаги бу нуфузини сақлаб қолишда деҳқонларимизга елкадош бўлиб, табиатнинг бу синовини ҳам мардонавор енгишда ўз ҳиссангизни қўшишингизга ишонамиз!

Қадрли фермерлар!

Нон – ризқ-рўзимиз, дастурхонимиз кўрки. Бу азиз неъматнинг сероблиги юрт бойлигининг нишонаси. Демак, юртимиз фаравонлиги кўп жиҳатдан Сизнинг меҳнатингизга боғлиқ. Қишнинг қаттиқ келиши далаларда буғдой майсаларининг сийраклаб қолишига олиб келди. Эндиликда мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиб, буғдойзорлардан кўзланганидан ҳам зиёд ҳосил олиш вазифаси Сизнинг зиммангизда турибди.

Ўз тадбиркорлигингиз ва омилкорлигингиз, неча йиллик ҳаёт тажрибангиз ва бой билимингиз, фидойилигингиз билан бу ишларнинг уддасидан чиқиб, юксак хирмон бунёд этишингизга ишонамиз!

Қадрли пиллакорлар!

Етти хазинанинг бири, дея таърифланувчи ипак қуртини парваришлаб, кунни тунга улаб меҳнат қилаётганингиз ҳар қанча таҳсинга лойиқ. Ипак қурти боқиш, пилла етиштириш заҳматли иш. Умид қиламизки, бу йил ҳам қишлоқ хўжалигидаги дастлабки хирмонни юксак кўтариб, ғаллакор ва пахтакорларимизга ўрнак бўласиз.

Шуни унутмангки, Сиз етиштирган пилла туманимизда қайта ишланади, ўнлаб ёшларимиз иш билан банд бўлади, даромад топади. Улар тайёрлаган ипак калавалари хориж давлатларига экспорт қилиниб, Сизнинг меҳнатингиздан дунёнинг қайсидир бурчагидаги инсон фойдаланади, бунинг натижасида давлатимиз бюджетига маблағ келиб тушади. Сизнинг фидокорона меҳнатларингиз самараси юрт тараққиётига катта ҳисса бўлиб қўшилсин!

Азиз отахон-у онахонлар, оила соҳиб ва соҳи­балари!

Юрт, маҳалла, хонадон ободлиги, тозалик ва озодалик аввало кўнгилдан бошланади. Ўтмишидан куч олиб, бугунги кун нафаси билан яшаётган, эртангги кунидан кўнгли хотиржам инсон ўз уйини, маҳалласини обод масканга айлантиради. Обод гўшаларда соғлом авлодлар дунёга келади, комил фарзандлар вояга етади, покиза ниятли инсонлар яшайди.

Туманимиз аҳолисининг турмуши янада фаравон бўлиши учун яратилаётган қулайликлар - табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви, сиқилган газ каби ресурслардан оқилона ва тежамли фойдаланиб, ҳақларини ўз вақтида тўлаб боришга ва бу хизматлардан келгусида ҳам узлуксиз фойдаланишга эришайлик.

Азиз ҳамюртлар!

Кўз ўнгимизда кенг миқёсдаги яратувчанлик, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Биргина жорий йилнинг ўзида туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун барча манбалар ҳисобидан 130-140 миллиард сўм миқдорида сармоялар ишлатилади, касб-ҳунар коллежи, мактаблар, соғликни сақлаш муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаби, болалар маркази, спорт заллари, намунавий уй-жойлар, ичимлик суви тармоқлари, йўллар янгидан қурилади, реконструкция қилинади ва капитал таъмирланади.

Айтиш жоизки, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг қадри фақат қурилиш ҳажми билан эмас, ундан одамларимизнинг қай даражада наф кўриши, шу объектларнинг қанча узоқ муддат хизмат қилиши билан ҳам ўлчанади.

Келинг, барча жамоат ташкилотлари, маҳалла оқсоқоллари, халқ депутатлари ва фаоллар, ёшу қари, эркагу аёл – ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб, туманимизда амалга оширилаётган бунёдкорликлар суръатини ва сифатини, ишлар бошида турган раҳбарларнинг ғайратини ва лаёқатини холисона ўрганиб, холисона назорат қилиб, уларнинг ютуқларини эътироф этиб, камчиликларини рўй-рост айтиб, амалга оширилаётган эзгу ишларнинг сифатига, бардавомлигига ҳисса қўшайлик.

Азиз амударёликлар!

Мавжланиб оқаётган Амударё бўйидаги бу обод гўша фидойи одамлар юрти, дея таърифланади. Минг йиллик азим дарёнинг шиддату шижоатига хос жўшиб ишлаш, жўшиб яшаш ҳар биримизнинг ҳаёт тарзимизга айлансин. Ўз олдимизга қўйган улуғвор мақсадлар сари интилишдан, меҳнат қилиб, юртимизни обод масканга айлантиришдан, бунёдкорлик ва яратувчанликдан асло тўхтамайлик.

Келинг, кўнглимизни, ҳовлимизни, маҳалламизни, туманимизни, юртимизни ОБОД МАСКАНга айлантиришга ҳар биримиз ҳисса қўшайлик!

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026