21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 04:20
Жамият 👁 6,138

Ижтимоий буюртма ижроси амалда

Ижтимоий  буюртма ижроси амалда

"ЭКОСАН” халқаро жамоат фонди ўз Мақсадли дастурларини самарали ижро этишда, кейинги йилларди ўз Устави талаблари доирасида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб–қувватлаш Жамоат фонди ажратган лойиҳаларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди "ЭКОСАН” фондига «Кексаларни эъзозлаш йили»Давлат дастурини амалга ошириш мақсадида, юртимизда кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтириш орқали уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга, жамиятимизда тинчлик, тотувлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган, соғлом ва баркамол униб-ўсаётган авлодни тарбиялашда фаол иштирок этаётган кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни тизимли асосда амалга ошириш бўйича Давлат дастурининг 21-, 33-бандларини амалга оширишга кўмаклашишга қаратилган "Мурувват уйларида яшовчи қарияларга кўрсатиладиган хизматлар сифати ва даражасини юксалтириш” Давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳасини ишониб топширди. Бу вазифа, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси кўмагида амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳанинг мақсадлари, вазифаси, айниқса, ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида мазкур лойиҳа раҳбари, "ЭКОСАН” Халқаро жамоат фонди Бошқаруви раиси ўринбосари Комилжон Жўраев билан суҳбат қилдик.


2015 йил 29 июль куни ”Ёшлар ижод саройи”да, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, Ўзбекистон ННТ Миллий Ассоциацияси, Ёшлар ташаббуслари Маркази ва "ЭКОСАН” Халқаро жамоат фонди томонидан "Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш – кучли фуқаролик жамияти шаклланишининг муҳим омилидир” мавзусида ташкиллаштирилган давра суҳбати доирасида Мазкур ижтимоий буюртма тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда, шунингдек, экология йўналишида фаолият юритувчи ННТлар ва давлат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

- Ижтимоий буюртманинг амалга ошириш муддати 12 ой (2015-2016 йилларга) белгиланган мазкур Лойиҳа учун бюджетдан 140,0 млн. сўм ажратилган, лойиҳа амалиётига жалб қилинган маблағлар таркибини "ЭКОСАН” фондининг қўшимча 25.0 млн. сўм ҳамда ҳамкорларнинг номоддий маблағлари ҳам ташкил қилади

Мазкур Ижтимоий буюртма асосида қуйидаги асосий ижтимоий муаммо қўйилган:


- Давлатимиз эътибори натижасида, йиллар мобайнида, мамлакатимиз ҳудудларида, самарали фаолият юритиб келаётган кексалар ва ногиронлар яшаётган "Саҳоват” ва "Мурувват” уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга, бугун, эътиборни ошириш талаб этилади. Маълумки, республикамизнинг экологик номақбул, чўл ва тоғ зона ҳудудларида жойлашган "Мурувват” ва "Саҳоват” уйларида куз, қиш ойларида, ҳануз, электр энергияси узилишлари юз бермоқда. Ушбу масканларда кекса ногиронлар истиқомат қилишини инобатга олинса, бу ҳолат кўпгина салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Ушбу масканларда яшовчи қарияларни иш жойлари - (меҳнат терапияси) билан таъминлаш ҳам долзарб масала бўлиб қолмоқда.

 Демак, мазкур лойиҳа ижросидан мақсад: вилоятлардаги танланган "Мурувват” ва "Саҳоват” уйларига қуёш технологиялари асосида фотоэлектр станциялар ва қуёш сув иситиш коллекторларини ўрнатиш, "Мурувват” уйларида соғлом турмуш тарзига оид маданий маърифий тадбирлар ва семинарлар ўтказиш, мақсадли плакат ва брошюралар нашр қилиш, меҳнат терапияси учун хизмат қилувчи иш жойларини ташкил қилиш, хайрия ёрдамлари кўрсатилиши орқали муаммоларнинг ечилишига эришишдан иборат.

Алоҳида қайд этишжоизки, 2015 йилнинг сентябридан 2016 йилнинг октябрь ойларига белгиланган мазкур Лойиҳанинг, «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури вазифаларини амалга ошириш, кексалар, авваламбор, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса, ёлғиз қариялар ва ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар рўйхатини кенгайтирган ҳолда, уларни фаровон ва муносиб турмуш шароитлари билан таъминлашга ҳисса қўшиш доирасидаги вазифалар бўйича, бугунги кунгача қуйидаги ишлар амалга оширилди:


- Жиззах вилояти Зомин "Мурувват” ногиронлар учун аёллар интернат уйи, Фарғона вилояти Қўқон "Мурувват” ногиронлар учун эркаклар интернат уйи, Қашқадарё вилояти Яккабоғ "Саҳоват” ногиронлар учун интернат уйларига жами 79,3 млн. сўмлик Қуёш технологиялари асосида, 3 та фотоэлектрик станциялар ва 3 та сув иситиш коллекторлари "Мурувват” уйларини мунтазам электр энергия ҳамда иссиқ сув билан таъминлаш мақсадида ўрнатилди. "Эко-энергия” маркази томонидан Қуёш фотоэлектрик станция ва сув иситиш коллекторларидан фойдаланиш ва унумли ишлатиш мақсадида, "Мурувват” уйлари томонидан белгиланган назорат қилувчи шахслар махсус ўқитилгач, фойдаланишга топширилди.

Мазкур лойиҳа доирасида "ЭКОСАН” фонди томонидан "Мурувват” уйларида яшовчи аёллар учун фойдали иш жойлари ташкиллаштириш, меҳнат терапияси орқали уларни меҳнатга жалб қилиш мақсадида, жами 19,2 млн. сўмлик 14 та саноат ва маиший тикув машиналари харид қилиниб, хайрия сифатида топширилди.


Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли "Мурувват” ногиронлар учун аёллар интернат уйи ва Чимбой "Мурувват” ногиронлар учун эркаклар интернат уйларида Қуёш технологиялари асосида фотоэлектрик станциялар ва Қуёш сув иситиш коллектори ўрнатилиш ишлари олиб борилмоқда.

Тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича Қўлланма ва плакатлар ҳамда қайта тикланувчи муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича Қўлланма тайёрланмоқда.

Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бир қатор давлат органлари, маҳаллий ҳокимиятлар билан ижтимоий шериклик асосида, "Мурувват" уйиларида маданий-маърифий ва хайрия тадбирларини ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Мазкур ижтимоий буюртма талаблари доирасида режалаштирилган ишлар тартибли олиб борилмоқда ва бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам ёритишга эришилмоқда.

Суҳбатни Миркарим Мирсовуров олиб борди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026