22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 04:02
Жамият 👁 3,798

Қисқа сатрларда

Қисқа сатрларда

ТАДБИРКОРЛАР ИШТИРОКИДАГИ СЕМИНАР-ЙИҒИЛИШ

Яқинда туманимизда "Ўздавнефтгазинспекция”нинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан туман тадбиркорлари иштирокида семинар – йиғилиш ўтказилиб, унда  "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган "Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари билан профилактика ишларини ташкил этиш” қўлланмаси бўйича тадбиркорлар  ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш, шунингдек ҳуқуқларнинг бузилиш сабабларига имконият яратадиган омилларни аниқлаш ва уларга барҳам беришга қаратилган амалий ишлар ҳақидаги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги "2015-2019 йилларда иқтисодиёт  тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия тежамли технологияларни жорий қилиш, энергия сиғимини камайтириш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳақида”ги қарори тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

Семинар – йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Туманимиздаги 49-сонли умумтаълим мактабида ота-оналар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда "Эрта турмуш қуришнинг олдини олайлик”, "Диний экстремизмдан эҳтиёт бўлайлик” ва "Ўз жонига қасд қилиш – ёмон иллат” каби мавзулардаги маърузалар тингланди.

Ушбу масалалар юзасидан овулдаги ҚВП ҳамшираси Ҳ.Ибрагимова, мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Г.Ботирова ва маҳалла имоми Ё.Аҳмедовлар сўзга чиқдилар.

Йиғилиш якунида муҳокама этилган масалалар бўйича ота-оналар томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди.

Кун тартибида – Орол муаммоси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги "2015-2018 йилларда Оролбўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Орол ҳалокатининг оқибатларини енгиллаштириш борасидаги чора-тадбирлар Комплекс дастури тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, шунингдек, мамлакатимизда истиқлол йилларида Орол денгизининг қуриши оқибатида юзага келган муаммоларни бартараф қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида Оролбўйи аҳолисининг хабардорлигини ошириш мақсадида 3 февраль куни туман ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2015-2018 йилларда Оролбўйи ҳудудида амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар дастурининг асосий йўналишлари, лойиҳалар рўйхати ҳамда ушбу лойиҳалардан кутилаётган натижалар ҳақида сўз борди.

Шунингдек, Орол денгизи ҳавзасида сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш, экологик таҳдид ҳудудларида яшовчи аҳоли генофонди ва соғлигини сақлаш тадбирларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, Оролбўйи аҳолиси турмуш тарзи даражаси ва сифатини ошириш учун зарурий иқтисодий омиллар ҳамда механизмларни яратиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва сақлаш, экотизимлар ва биохилма-хилликни тиклаш бўйича чора-тадбирлар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берилди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026