21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 10:37
Адабиёт 👁 3,937

МАЪРИФАТ ҚОНУНИЯТИ

МАЪРИФАТ ҚОНУНИЯТИ

                                  (Публицистика)

Миллат ва халқ орзуси

Дунёда бир-бирини рад этишга ҳар лаҳза тайёр иккита қарама-қарши куч бор – илм-ирфон ва жаҳолат. Қачонки қалб лоқайдликка мойил бўлса, демак, бу қалбда илм нури сўнади. Зулматда қолган қалбни жаҳолат маҳв этади. Назаримда, буюк аждодларимиз барпо этган Туркистон давлати боболардан мерос қудратли маънавиятидан ана шундай лоқайдлик боис маҳрум бўлди.

Шунинг учун ҳам аждодларимиз закоси – Амир Темур давлатчилигига оид тарихий ҳақиқат, Ибн Синонинг тиб илми, Форобийнинг улуғ тафаккур дунёси, Мирзо Улуғбекнинг илми нужуми, Хоразмийнинг энг аниқ математик хулосалари, Берунийнинг қомусий илми, яна қанча буюк аждодларимизнинг зиёбахш илмлари жаҳолат пардаси ортида қолди. Боболарнинг миллат фарзандларини илм-маърифатда тенгсиз авлод сифатида шакллантириш хусусидаги орзулари зўравонлик ва мутъеликнинг қалин пардаси билан буркалган зулмат аро унутилди...

Инсон ҳамиша орзу билан тирик. Унинг дилида орзу бўлсагина ҳаёт гўзалликларини ҳис қилади, ёруғликка, нурга интилади. Миллат қонини гупиртирган орзу XIX аср охирига келиб, исён бўлиб майдонга чиқди. Миллатни буюк маънавиятидан айириб, қудратли салтанатни, билимдон ва зукко фарзандлар тарбиялаш орзусини поймол қилган жаҳолатга қарши курашга чоғланди яна боболаримиз. Авлодлар камолотини таъминлаш орзусини маҳв этган жаҳолатдан қутулиш йўлларини излаганлар, албатта, зиёлилар бўлди.

Ҳурлик ва озодлик йўлига ўз жонини тиккан миллат фидойиси, Туркистон жадидларининг етакчиси, муфти Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳазратлари "Эҳтиёжи миллат” асарида жаҳолатни келтириб чиқарган иллатларни чуқур таҳлил этиб: "Биз нега мустамлака бўлиб қолдик?” деган саволга қатъият билан шундай жавоб берган эдилар:

"Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур, замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқаларга поймол бўлур!”

Туркистон жадидлари гоҳ яширин, гоҳ ошкор равишда таълим ислоҳи билан шуғулландилар, мактаблар очиб, халқ фарзандларини илм масканларида ўқишга жалб этишга уриндилар, ислоҳотни амалга ошириш ва тараққиёт йўлларини изладилар, миллий озодлик ҳаракатини авж олдирдилар ва ниҳоят...

Ниҳоят қизил империянинг емирилиш даврига келиб Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳазратлари орзу қилган таълим ислоҳи билан боғлиқ ғоя – "дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур”, - деган сўзлар умуммиллий шиорга, халқ дилидаги орзуга айланди. Бу орзу ижобати учун илк тамал тошлари қўйилди.

 

ТАЪЛИМ ТАРАҚҚИЁТИ САРИ

Ўшанда 1989 йилнинг октябрь ойи эди. "...кадрларни пухтароқ қилиб тайёрламасдан, уларнинг қадрига етмасдан, уларга ишонмасдан ва қўллаб-қувватламасдан, - деди Ўзбекистоннинг янги раҳбари И.Каримов ўн биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг XI сессиясида сўзлаган нутқида, - ўйлайманки, бирон бир соҳада аҳволни ҳеч қанақа тарзда ўзгартириб бўлмайди”. ("Ўқитувчилар газетаси”, 1989 йил 28 октябрь).

Ҳали собиқ иттифоқ тасарруфида бўлган Ўзбекистон Республикасининг раҳбари Олий минбардан туриб ўз халқи, миллати ҳақида қайғуриши, миллий кадрлар тайёрлаш масаласини кўтаришининг ўзи жасорат эди. Орадан икки йил ўтиб, Ўзбекистон мустақилликка эришгач, миллат ва халқ орзуси ўз Президенти раҳнамолигида қонуний кафолатларга  эга бўлди. 1992 йилда "Таълим тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Бу янги типдаги мактаблар ва умумтаълим ўқув юртлари тармоғини комплекс ривожлантириш имконини берди. 1997 йилга келиб, мамлакат таълим тизимида кескин бурилиш ясаган Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури қабул қилинди.

Тарихан қисқа муддат ичида Миллий дастурга мувофиқ таълимнинг барча босқичларида катта ютуқларга эришилди. Хусусан, мактабгача таълим, бошланғич ва умумий  таълим ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими – узлуксиз ва бепул 12 йиллик мажбурий таълим сифатида ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун беқиёс имкониятлар эшигини очиб берди: мамлакат ижтимоий-сиёсий иқлимида ижобий ўзгаришлар ясалди, шахснинг ҳаётдан ўз ўрнини топиш жараёни тезлашди. Бу - жамиятда мустақил фикрловчи эркин шахснинг  камолга етишувида мустаҳкам замин бўлди. Қизил империя давридаги "қишлоқда яшовчилар трактор ҳайдашни билиши керак”, қабилидаги исталмаган, ҳеч кимнинг орзуси бўлмаган зўраки кадрлар тайёрлаш тизимига, маъмурий буйруқбозлик  ва қолиплаштирилган дарс ўтиш тизимига тубдан барҳам берилди.

Бугунги кунда бутун дунёда қизиқиш уйғотган "Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури мамлакат таълим тизимини ҳақиқий тараққиёт босқичига олиб чиқди.

 

ИЛМ-ИРФОН ТАФТИ

Мустақиллик – нафақат таълим соҳасининг, балки ҳар бир ўқитувчининг, ҳатто ўқувчининг қадрини баланд қилди: мактабга илк қадам қўйган мустақиллик даври болалари Президент Фармонига мувофиқ 26 хилдаги ўқув анжомлари билан бепул таъминланиши, мамлакатимизда баркамол авлод тарълим-тарбияси борасидаги ғамхўрликлар уммон бўлса, бу – уммондан бир томчи эди. Мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларидаги умумтаълим мактаблари жаҳон андозалари даражасидаги ўқув масканларига айлантирилди. Қисқа давр ичида юзлаб таълим муассасалари, спорт иншоотлари барпо этилиб, ёш авлод ихтиёрига берилди.

Узоққа бормасдан, мустақиллик берган улуғвор имкониятларга туманимиз мисолида назар ташлаганимизда, халқ таълими соҳасида юз берган ижобий ўзгаришлар умумий ўрта таълим мактабларининг нафақат ташқи қиёфасида, балки таълим-тарбиявий ишлар сифатида ҳам туб бурилишлар ясалганининг гувоҳи бўламиз. Хусусан, мустақилликнинг дастлабки йилларида туманимиздаги 70 та умумтаълим мактабларининг 24 таси, яъни учдан бир қисмигина замонга маълум маънода мос келувчи биноларда жойлашган эди. Мазкур мактаблардаги ўқув жиҳозлари ҳам, ўқув жараёни ҳам ўзгармас ҳолатда бўлиб, ўқитувчи бу ўзгармас қоидага қарши бирон бир фикр айтиши мумкин эмасди. Мустақиллик даврида таълим-тарбия жараёни ва таълим маскани фаолиятида кескин бурилиш ясалди. ХТМФМТТЭБ тасарруфидаги 122 та таълим муассасасида барча ишлар замон талаблари даражасига етказилди. 82 та умумтаълим мактаблари, 37 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та "Баркамол авлод” болалар маркази, 1 та Болалар-ўсмирлар спорт мактаби, 2 та Болалар мусиқа  ва санъат мактабларида ёш авлодга таълим ва тарбия бериш услублари ўзгарди. Ўқитувчи-мураббийлар орасида ўз услубига эга ижодкор-ўқитувчилар етишиб чиқди ва бу ижодкор ўқитувчилар томонидан ўнлаб услубий қўлланмалар яратилди.

Мустақиллик туфайли бунёд этилган янги ўқув муассасалари бинолари, уларда яратилган шарт-шароитлардан кўнгилларга хотиржамлик инади. Бундан 25 йил аввал туманимиз халқи учун қўл етмас орзу бўлган "хаёлдаги шароитлар” бугун ҳаётга айланди. Биргина 2015-2016 ўқув йилида 719 та фан тўгаракларида салкам 14 минг нафар ўқувчи-ёшлар ўзлари қизиққан йўналишлар бўйича машғулотларда қатнашдилар. Фақат умумтаълим мактабларининг ўзида ташкил этилган 415 та спорт тўгаракларига 9642 нафар ўқувчи жалб этилди. Тумандаги 3 та болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳузуридаги 20 дан ортиқ тўгаракларда ёшларнинг ўз қобилият ва иқтидорларини намоён этишлари учун барча шароитлар яратиб берилган.

Бугунги умумтаълим мактаби битирувчиси таълимнинг кейинги босқичи – академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида, ўзлари хоҳлаган йўналишни танлаб, уч йил давомида тўла давлат ғамхўрлиги остида таҳсилни давом эттириши учун жаҳон андозалари доирасидаги имкониятлар мавжуд.

МИЛЛИЙ КАДРЛАР – БЎЛҒУСИ МИЛЛАТ АЛЛОМАЛАРИ

Ўн икки йиллик узлуксиз бепул таълим тизимининг жорий этилиши кўпдан-кўп муаммоларнинг ижобий ҳал этилишида муҳим омил бўлди, назаримда. Биринчидан, умумтаълим мактабини битирувчи ёшлар ота-онасининг иссиқ бағридан олисга кетмай, ўз туманида, ўз қишлоғида бунёд этилган касб-ҳунар коллежида ўқиш имконига эга бўлди. Иккинчидан, юзлаб чақирим олисдаги шаҳарларга қатнаб ўқишдан қутулишди.

Туманимиздаги Амударё академик лицейи, 8 та касб-ҳунар коллежларида дарс жараёниларига энг замонавий педтехнологияларнинг жорий этилиши, ўқувчиларнинг илм-у ҳунарли бўлишлари учун кўрсатилаётган ғамхўрликлар туманимиз ёшларининг шахс сифатида шаклланишлари, ҳаётда ўз ўринларини топишларига хизмат қилмоқда.

Маърифат қонунияти – бу ер юзида Ўзбек деган миллат яралганидан бери ана шу миллат қонида яшаб келаётган абадий орзу – бугунгидан кўра яхшироқ яшашга интилиш, ўғил-қизини ўзи эришган поғоналардан кўра юқорироққа кўтариш, илм-ирфон чироғининг  нурафшон шуълалари ила ҳар бир кўнгилни, халқ қалбини қувватлантириш! Гарчи бу буюк туйғуни  миллат дилидан юлиб ташлаб, маҳв этишга интилган жоҳил қадамлар кўп бўлса-да, бу қонуният миллат қонида абадий қолди. Асрлар оша дунё  тамаддунини ана шу маърифат қонунияти асосида нурлантирди, кўнгилларга илм-ирфон ёғдуларини сочди. Жаҳолат пардаларини қайта ва қайта суриб ташлаб, давомийлик касб этди. Бугун у тараққиётнинг "Ўзбек модели” сифатида ўзини намоён этди. Бу – Ўзбекистон ёшларининг келажакка ишонч тўла чақноқ кўзларида, қадамларида акс-садо бериб турибди. Қадамлари дадил  ва залворли бу ёшларнинг келажак уфқлари ёрқин. Уларнинг ҳар бири зулматларни парчалаб ташлашга қодир маърифат юлдузлари. Бу юлдузлар маънавият ва маърифат осмони аро мангудир. Шудир, азизлар миллатнинг бахти, иқболи! Уларни Истиқлол тарбия  этди. Истиқлол улғайтирди. Ва келажакнинг янада ёрқин уфқлари сари дадил қадам ташламоққа ўргатди! Бу – Юртбошимиз қайта-қайта таъкидлаган илм-ирфон, маърифат қонуниятининг давомини яратувчи куч! Унинг давоми – узун. Унинг давомида миллат ва халқ бахт-саодатига метин кафолат бор, янада ободлик, ободлик  ва ободлик бор! Токи Ватан фарзандлари илм-маърифат туғини баланд тутар эканлар, бу қонуният асло ўлмасдир, мангудир!

 

Робия ЙЎЛДОШЕВА.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026