21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 12:03
Фан ва таълим 👁 4,552

ОРЗУИМИЗ УШАЛДИ

ОРЗУИМИЗ УШАЛДИ

Бизнинг 71-сонли мактабда 26 нафар педагог фаолият кўрсатади. Шундан 22 нафари олий маълумотли, 4 нафари ўрта махсус маълумотга эга. Малакали кадрлар дарсларни ДТС талаблари асосида олиб боришади. Ўқувчиларга замонавий техникалар асосида дарс ўтилади. Ўқитувчилар амалиётга татбиқ қилинаётган тадбирларда мунтазам қатнашиб келишади. Жумладан, "Устоз-шогирд”, "Дарс – муқаддас”, "Ўрган-ўргат”, "Мураккаб фанни  ўргатаман” тадбирларида қатнашиб, ўз тажрибаларини ўртоқлашадилар. "Йил ўқитувчиси”, "Энг яхши услуб бирлашма раиси”, "Энг яхши дарс ишланма” тадбирларида ҳам фаол қатнашадилар.

2015-2016 ўқув йилида ўтказилган "Билимлар беллашуви”да 5-8-синфлардан 30 нафар ўқувчи информатика, инглиз тили, ҳуқуқ ва физика фанларидан муваффақиятли қатнашиб,  мактаб рейтингини кўтаришга эришдилар.

Мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Тамара Раҳимова, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Дилафрўз Авезовалар ўз ишларини намунали ташкил қилганликлари боис, ўқувчилар билан ўқитувчилар дўстона муносабатда бўлиб, уларнинг билимига, иқтидорига  қараб йўналиш бериб борилади. Тажрибали ўқитувчилар ўзларига  муносиб шогирдлар етиштириб чиқармоқдалар. Математика, тарих, бошланғич синф, она тили ва адабиёт, жисмоний тарбия, физика, рус тили фанларидан олий ўқув юртларида таҳсил олиб қайтган собиқ ўқувчиларимиз устозлари сафига қўшилмоқда.

Мактабимизда ўтган йиллар оралиғида маънавий-маърифий соҳаларда ҳам кўплаб ютуқларга эришилди. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида, уларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда турли фан тўгараклари фаолият олиб боради. "Ораста қизлар”, "Зулфияхоним қизлари”, "Ёш физиклар”, "Спорт”, "Лингвист” каби тўгаракларда шуғулланаётган ўқувчилар ўзларининг билим ва салоҳияти билан яхши натижаларга эришмоқдалар. Жорий йилда "Зулфияхоним қизлари” тўгараги аъзоси, 8-синф ўқувчиси Озода Тўлибоева туман ва республика матбуотида ўз ижоди билан фаол қатнашиб, нафақат ўз номини, балки мактабимиз номини ҳам танитиб, туман газетасининг фаол мухбирига айланди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишлаб туманда ўтказилган "Конституция – бахтимиз пойдевори” кўрик-танловида 8-синф ўқувчиси Гўзал Турсунбоева рассомлик йўналишида туманда 1-ўринни олиб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида муваффақиятли қатнашиб қайтди.

Жорий йили "Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилган спорт мусобақаларининг футбол турида ёш ўсмирлар жамоаси туман босқичида фахрли 1-ўринни, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида эса фахрли 3-ўринни эгаллашиб, медаллар билан қайтдилар.

2016 йилда инвестиция дастурига мувофиқ капитал реконструкция асосида мактабимизнинг 160 ўринли янги, муҳташам ва замонавий биноси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. Шу кунгача мослаштирилган бинода фаолият юритган ўқитувчиларимиз ҳамда ўқувчиларимиз учун барча қулайликларга эга янги бинода янги ўқув йилини бошлаш, албатта, қувончли воқеа бўлади. Бу – давлатимизнинг ёш авлод камолоти йўлидаги ғамхўрлигининг бир ифодасидир.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳамкасбларимни, ўқувчиларни янги ўқув йилининг бошланиши ва мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан қизғин табриклайман.

Адамбой НИЯТУЛЛАЕВ,

71-сонли мактаб

директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026