21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 07:28
Саломатлик 👁 2,720

ИНСОН ҚАДР-ҚИММАТИ ҲАР НАРСАДАН АЗИЗ

ИНСОН ҚАДР-ҚИММАТИ ҲАР НАРСАДАН АЗИЗ

Мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб жамиятни ҳаракатга  келтирувчи куч – инсон омилига эътибор давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланди. Натижада ўтган 25 йил мобайнида ҳар бир фуқаронинг бахтли-саодатли умр кечириши, ўзи танлаган касбда меҳнат қилиши ва зарур ҳолларда намунали ва жаҳон андозаларига жавоб берадиган замонавий тиббиёт муассасаларида даволаниб, соғлигини тиклаши учун шароитлар яратилди.

Туманимиз аҳли ҳам олисга бориб овора бўлиб юрмасдан туман Тиббиёт бирлашмасининг ўзида, энг сўнгги русумдаги ташхис қўйиш ва даволаш тиббий ускуналари ёрдамида чуқур текширувлардан ўтиб, натижаларига кўра зарур муолажалар олиб, соғлигини тиклаш имкониятига эга.

Ўтган 25 йил мобайнида Республикамиз аҳолисининг соғлигини муҳофаза қилишга ва тиббий хизмат самарадорлигини оширишга, фуқароларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган  қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар – 1998 йил 10 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 2007 йил 19 сентябрда қабул қилинган "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида”ги Фармони тиббий хизмат сифатини  кўтаришга асос бўлди.

2007 йил 2 октябрдаги "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори ва шу асосдаги туман ҳокимининг 2008 йилдаги 29-сонли қарорига мувофиқ, 2008 йил бошида туман марказий шифохонаси базасида туман Тиббиёт бирлашмаси ташкил қилинди. Бундан кўзланган асосий мақсад – бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат кўрсатишни қиммат турувчи стационар туридан амбулатор турига ўтказиш эди. Шу мақсадда туман марказий шифохонасида мавжуд бўлган 845 та ўриндан 275 таси қисқартирилиб, ўринлар фонди ва улардан фойдаланиш даражаси қайта кўриб чиқилиб, 3 та – "Қиличбой”, "Ўзбекистон”, "Қипчоқ” қишлоқ ҳудудий шифохоналари тугатилиб, улардаги ўринлар туман тиббиёт бирлашмаси таркибига қўшилди.

Туман бўйича стационар тартибда даволаниш учун белгиланган ўринлар дастлаб, 620 ўринга туширилган бўлса, 2015 йилда 465 ўринга, 2016 йилнинг январь ойидан 450 ўринга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги 1096-сонли "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2009 йил 1 июлдаги 1144-сонли "2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги Қарорлари асосида туманимизда ҳам аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ошди. Бунда албатта кадрлар салоҳияти ҳам муҳим ўрин тутади.

Айни кунда туманимиз бўйича 405 ўринга мўлжалланган марказий шифохона, 75 ўринга мўлжалланган режали жарроҳлик  бўлими, 40 ўринга мўлжалланган шошилинч тиббий ёрдам бўлими, 100 ўринга мўлжалланган туғруқ бўлими, 35 ўринли юқумли касалликлар бўлими, 45 ўринли фтизиатрия бўлими, 95 ўринли терапия бўлими, бир кунлик қуввати 785 қатновга мўлжалланган кўптармоқли  марказий поликлиника ва 19 та қишлоқ врачлик пунктлари туманимиз аҳолисига намунали тиббий хизмат кўрсатмоқда. Бу муассасаларнинг деярли барчаси замонавий ташҳис қўйиш ва даволаш, лаборатория текширув ускуналари ва жиҳозлари билан таъминланган. Бу муассасаларда ҳозир жами 292 шифокор, 1080 ўрта тиббиёт ходимлари меҳнат қилишади. Шифокорларнинг 195 нафари малака тоифасига эга бўлиб, шунинг  121 нафари олий, 51 нафари биринчи, 23 нафари эса иккинчи тоифалидир.

Қишлоқ врачлик пункти қишлоқ аҳолисига юқори малакали, кўп қиррали, узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатадиган асосий даволаш муассасаси ҳисобланади. Шу мақсадда туманда мустақиллик йилларида 15 та қишлоқ врачлик пункти янгидан қурилиб, ишга туширилди ва замонавий тиббий жизоҳлар билан таъминланди.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида олиб борилган изчил ислоҳотлар самарасида "Соғлом она – соғлом бола” дастури умуммиллий ҳаракатга айланди. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг яхшиланиши халқимиз ҳаёт даражасининг янада юксалишига олиб келди.

Истиқлол йилларида давлатимизнинг аҳоли саломатлигига, баркамол авлоднинг шаклланишига, оилада тиббий маданиятни оширишга, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга бўлган беқиёс эътибори натижасида туман аҳолисининг саломатлик кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланди.

Давлатимиз қабул қилаётган янги ижтимоий дастурлар замирида аёллар ва болалар соғлигини сақлашга қаратилган вазифалар ўз ифодасини топмоқда. Буларнинг замирида фарзандларнинг соғлом дунёга келиши ва соғлом ўсиб-улғайиб камолга етишидек эзгу ниятлар мужассамдир. Чунки соғлом авлодгина юрт келажагини ўз қўлига олишга қодир бўлади.

Инсоният тарихига назар ташласак, жамият тараққиётига, турмуш фаровонлигига  нимаики тўсқинлик қилса, унга қарши кураш ҳеч қачон тўхтамаганлигини кўрамиз.

Шу йилнинг 31 октябрида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳам бунга далил бўла олади. Чунки мазкур  Қарорга мувофиқ, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб, аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон ва сифатли  дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминланганлик даражасини  янада ошириш, уларнинг нархини белгилаш бўйича очиқ-ошкора механизмни жорий этиш, мамлакатимизда арзон ва сифатли препаратлар бўлишига қарамасдан ташҳис қўйиш ва даволаш стандартларида кўзда тутилмаган ҳамда қиммат импорт дори-дармон воситаларини тавсия этиш каби номақбул амалиётнинг олди олинади. Бу ўз навбатида аҳолини сифатли ва арзон дори-дармон воситалари, тиббиёт буюмлари билан таъминлашга, аҳолининг саломатлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан жуда аҳамиятлидир.

Давлатимиз томонидан мамлакатимизда аҳоли соғлигини муҳофаза қилишга қаратилаётган эътиборга бугун бутун дунё ҳавас билан қарамоқда. Ҳатто оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги амалга оширилган ишларни кўпгина давлатлар ўзларига намунавий модель сифатида қабул қилишмоқда. Буларнинг бари мустақиллигимиз шарофатидир.

Фурсатдан фойдаланиб, барча тиббиёт ходимларини эртага нишонланадиган касб байрами билан қутлайман! Уларнинг элимиз соғлигини сақлашдек шарафли ишларида муваффақиятлар тилайман.

Олимбой ХАЛИМОВ,

туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026