21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 18:19
Сиёсат 👁 3,340

Ўрни бўшаб қолган сайлов округларида халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлигига 2017 йил 26 февраль куни ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида АХБОРОТ

Ўрни бўшаб қолган сайлов округларида халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлигига 2017 йил 26 февраль куни ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида АХБОРОТ

"Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосан халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов бўйича туман сайлов комиссияси томонидан 2017 йил 23 январь куни "Бўшаган ўринларга халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига депутатлар сайловини ўтказиш кунини белгилаш тўғрисида” қарор қабул қилиниб, 2017 йилнинг 26 февраль куни халқ депутатлари туман Кенгашига ўрни бўшаб қолган 12-Арнабўйи, 19-Торёп, 26-Чойкўл сайлов округларида депутатлар сайлови бўлиб ўтди.

Туман сайлов комиссиясининг 2017 йил 25 январдаги "Бўшаган ўринларга халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига депутатлар сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 3 та округ сайлов комиссияси ва 5 та участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланди.

Участка сайлов комиссиялари фаолияти "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссиялари ишини ташкил қилишга оид Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг эслатмаси”га асосан тўлиқ жиҳозланди.

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан очиқ ва ошкора амалга оширилди. Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашига сиёсий партиялар томонидан депутатликка жами 6 нафар номзод кўрсатилди. Жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан 1, "Адолат” социал демократик партиясидан 2, "Миллий тикланиш” демократик партиясидан 2, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 1 нафар депутатликка номзодлар кўрсатилди.

Туман сайлов комиссияси томонидан 6 нафар депутатликка номзодлар рўйхатга олинди.

Сайловга доир барча материаллар "Тараққиёт кўзгуси” газетасида Қонунда кўрсатилган муддатларда эълон қилинди.

Ўрни бўшаб қолган сайлов округлари бўйича 11040 нафар фуқаро сайловчилар рўйхатига киритилиб,2017 йил 26 февраль кунги сайловда уларнинг 10294 нафари, яъни 93,24 фоизи иштирок этдилар.

Округ сайлов комиссияларининг халқ депутатлари туман Кенгашига сайловлар бўйича сайлов натижалари ҳақида тақдим қилган йиғилиш баёнларини текшириб чиқиб, туман сайлов комиссияси барча сайлов округларида сайловлар Қорақалпоғистон Республикасининг "Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ равишда ўтказилганлигини қайд қилади.

Сайлов натижаларига кўра халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатлар рўйхати:

1. Йўлдашев Султонбой Ражапбаевич, 1978 йилда туғилган, ЎзЛиДеП аъзоси, Амударё тумани ҳокими, Амударё тумани Тўқувчи кўчаси 15-уйда яшайди, 26-Чойкўл сайлов округи;

2. Палванов ИлхомБекманович, 1974 йилда туғилган, Ўзбекистон "Адолат” СДП аъзоси, Ўзбекистон "Адолат” СДП Амударё туман Кенгаши раиси, Амударё тумани "Тошёп” овулида яшайди, 12-Арнабўйи сайлов округи;

3. РажабоваХонимжон, 1957 йилда туғилган, ЎзХДП аъзоси, Амударё тумани "Баркамол авлод" болалар маркази директори, Амударё тумани Уйғун кўчаси 5-уйда яшайди, 19-Тор-ёп сайлов округи.

Анвар Камолов,

туман сайлов комиссияси раиси.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026