22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 18:49
Жамият 👁 1,980

УЛКАН МАРРАЛАР ҲАЛИ ОЛДИНДА

УЛКАН МАРРАЛАР ҲАЛИ ОЛДИНДА

Одатда биз рингда боксчиларнинг жангини томоша қилганимизда улардан қай бири абжир, кучли ва маҳоратли бўлса, унинг ҳар бир ҳаракатини зеҳн билан  кузатамиз, аниқ зарбаларини олқишлаб турамиз. Бу – ўз куч-имкониятини аниқ мақсад сари йўналтира олган спортчига тан беришимиздир. Бундай дамларда рингда жанг олиб бораётган спортчиларнинг кўнглидан нималар кечиши биз учун қизиқ.

– Рингга чиққан вақтимда, у қай даражадаги мусобақа бўлишидан қатъий назар, мен аввало рақибимга ҳар доим ўзим каби ғолиблик учун интиладиган спортчи сифатида ҳурмат билан қарашга интиламан. Чунки ҳамма спортчи ҳам рингга умид билан кириб келади, маҳоратини ошириб, ғолиблик учун курашади, – дейди бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони, Нукус Олимпия заҳиралари коллежи ўқувчиси Шерзод Қодирбоев.

У 33-сонли мактабнинг биринчи синфига қадам қўйган 2008 йилдан бери "Тўлқин” овулида фаолият юритаётган Болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли бокс тўгарагида устози Азимжон Мухторов раҳбарлигида шу спорт тури билан шуғулланди. Унинг тиришқоқлиги, машғулотларга жиддий ёндашуви мактаб директори Ҳанифа Яхшимова, бокс  гуруҳи мураббийи Азимжон Мухторовларни бефарқ қолдирмади.

Ушбу масканда овулнинг қанчадан-қанча ёш ўсмирлари спортнинг мазкур тури билан шуғулланишган бўлса, уларнинг орасидан Қорақалпоғистон, Ўзбекистон чемпионлари, нуфузли мусобақалар совриндорлари, Низомаддин Қипчоқбоев каби бокс мураббийи етишиб чиқди.

Шерзод Қодирбоев ҳам мазкур муассасанинг умидли полвонларидан бири. У бир неча бор Қорақалпоғистонда ғолибликни қўлга киритгани туфайли 2016-2017 ўқув йилида Нукус Олимпия заҳиралари коллежига имтиёзли қабул қилинган эди. Бу Шерзодга ўз устида ишлаш, маҳоратини ошириш учун яна ҳам имкониятни кенгайтирди. Малакали мураббий Шароф Ҳайитбоев у билан машғулотлар олиб борди, ҳар бир усулни маҳорат билан эгаллаш, рақиб зарбаларидан ҳимояланиш сир-асрорларини пухта эгаллаш устида тинимсиз меҳнат қилди. Натижада  жорий йилнинг 24-31 март кунлари Урганч шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида 60 кг. вазн тоифасида рингга чиқиб, чемпион бўлди. Марғилон шаҳрида 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган Халқаро турнирда ҳам ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Бу ютуқлари билан Шерзод бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига аъзо бўлди, ўз-ўзига ишончи ошди, машғулотларга аввалгидан ҳам масъулият билан қатнашадиган бўлди. Натижада апрель ойида Қозоғистон Республикасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори, "Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси” Дилдабеков Мухтархон Қўбиланбек ўғлининг хотирасига бағишланиб ўсмирлар ўртасида ўтказилган VI очиқ Халқаро хотира турнирида кумуш медални енгиб олишга эришди.

Мусобақа давомида Россия, Украина ва Қозоғистон Республикаси вакиллари бўлган кучли рақиблар билан жанг олиб борган Шерзод охирги рақибига кичик фарқ билан ютқазиб, иккинчи ўринни эгаллади.

Аслини олганда, кўринишидан ёқимтой, юмшоқкўнгил бу болакайнинг  рингда рақибига зарба беришини  тасаввур ҳам қилиш қийин.

– Бироқ, бу – спорт, – дейди кулиб Шерзод. – Албатта, ҳамма боксчилар ҳам рингга умид билан, тайёргарликлар билан чиқади.

Шерзоднинг назарида мусобақаларда рақиблари доим шундай намоён бўлади. Кўнглида эса умид билан кузатиб қолган онаси, туғишганлари, мураббийлари олдига ёруғ юз билан қайтиш истаги жўш ураверади.

Нукус Олимпия заҳиралари коллежининг илк босқичини тамомлаган Шерзод Қодирбоев яна бир улкан марра сари интилиб, машғулотларни кучайтирмоқда: у шу йилнинг 1-8 август кунлари Филиппинда бўлиб ўтадиган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади. Яқин кунлар ичида эса чемпионатолди ўқув-йиғин машғулотларига жўнаб кетади.

Уни руҳлантириб, ғалабага интилишга ундайдиган  сабаблар кўп: мамлакатимизда ёшларга қилинаётган ғамхўрликлар, яратилаётган шароитлар... Буларни сидқидилдан ҳис қилиш Шерзод Қодирбоевни ҳали улкан-улкан марралар сари етаклайверади.

Ойгул РАЖАБОВА.

(Фото - http://turkistonpress.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026