22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 18:47
Жамият 👁 2,057

САБР-ҚАНОАТЛИ МОМО

САБР-ҚАНОАТЛИ МОМО

Оила альбомидаги сурат

Шилдир-сочоқли матри рўмоли ўзига ярашган, бутун туриш-турмишидан шижоат, навқиронлик акс этиб турган қорамағиз, истараси иссиқ жувоннинг оила альбомидаги сурати диққатимни тортди. Суҳбатдошим, Амир Темур номли овулда истиқомат қилувчи 92 ёшли онахон Марям момо билан суратдаги навқирон жувон ўртасида ер-у осмонча фарқ бор эди.

– Бу – бизнинг онамиз, – дейди онахоннинг ўғилларидан бири Бахтиёр ака Оллониёзов. – Ёшлигида жуда меҳнаткаш, салобатли, уддабурон бўлганлар.

Марям Юсупова 1926 йилда ҳозирги Амир Темур номли овулда туғилди. У кўплар ҳавас қилгулик уддабурон, дала юмушлари дейсизми, рўзғор ишими, ҳатто бозор-ўчарни ҳам қойил-мақом қилиб бажарувчи, ҳамқишлоқлари таъбири билан айтганда, бир оилани обод қиладиган сиёқли қиз бўлиб ўсди. Иккинчи жаҳон уруши бошланганида у 15 ёшли ўсмир қизалоқ эди. Кўпга келган ғам-ташвиш юки Марям туғилган оилани ҳам четлаб ўтмади. Овулнинг навқирон ёшлари урушга кетиб, колхознинг чорваси-ю пахтаси, уй-рўзғор юмушлари Марям тенги  ва ундан кичик ёшдаги болалар елкасига тушди. Оғирлиги камида 5-6 килодан кам бўлмаган бел-у кетмонларни елкалаб қазувга чиққан Марям ўзи тенги ўсмир ўғил ва қизлардан кўпроқ "норма” бажарарди. Бугун кечагидан кўп қазув ишини қилишга интилар, кўпроқ ишласам, иш ҳақим кўпроқ бўлади, деган хаёлда ўзини аямай тер тўкарди қизгина. Иш ҳақи..... Иш ҳақи нари борса ойига ярим ёки бир ботмон (15-20 кило) буғдойдан ўтмасди. "Ҳамма нарса фронт учун, ғалаба учун!” деган шиорлар ҳар қадамда, ҳар бир уй пештоқига осиб қўйиларди.

– Уруш йиллари умуман иш ҳақисиз ишлайверардик, – эслайди момо. – Ҳеч ким "мен фалондай иш қилдим, менга иш ҳақи беринг”, – демасди. Қаноатли эди халқимиз.

Қаноат

Борига шукур қилиб, эртанги кунга умид, ғалабага ишонч билан бир-бирига суянч бўлиб яшаган инсонларга матонатли, дея сифат бериш нақадар ўринли. Марям Юсупова ана шундай матонат соҳибаси бўлди. Ота-онаси танлови билан ҳаётини боғлаган умр йўлдоши Нуржон Оллониёзов билан 9 нафар фарзандини камолга етказиш, уйли-жойли қилиш орзуси билан камтарингина, ширингина яшаб, машаққатли меҳнат залворини биргаликда елкалаб, тотиб юрганларида бу оилага мусибат мўралади. 1956 йилда 9 фарзандининг бирини эшикда, бирини бешикда қолдириб Нуржон оға қирққа кирмай дунёдан ўтди.

– Йўқчилик қурсин, – олис ўтмишда қолган аянчли ҳаёт саҳифаларини бир-бир варақлайди Марям момо. – Болаларимнинг отаси жуда меҳнаткаш, ҳалол ва тадбиркор инсон эди. – Урушдан кейинги оғир меҳнат, очарчилик силламизни қуритган,  икки-уч одамнинг ишини бир киши бажарарди. Ўша йиллардаги оғир меҳнатга ҳамма ҳам чидайвермасди. Болаларимнинг отасини етар-етмаслик, йўқчилик йиқитди..

Эрининг вафотидан сўнг Марям колхоз юмуши, рўзғор ташвишига қўшиб, 9 нафар мурғак етимларга ҳам ота, ҳам оналик қилди. Томорқасидаги беда ўроққа келди, дегунча фарзандларининг катта ёшдагиларини ёнига олиб, тонг ғира-ширасида беда ўрарди. Нари-бери нонушта қилиб, ярим оч ҳолатда колхоз ишига отланарди.

Кечқурун болаларининг ош-овқати, кир-чири, дегандай, рўзғор юмушларини бажарарди-ю, кун бўйи сўлиган, эрта тонгда ўрилган бедани ой ёруғида бозорбоп қилиб боғлаб чиқарди. Бир-икки соат мизғиб олган Марям ўғилларидан бирини ёнига олиб, эшак аравага бедапояни юклаб бозорга кетарди. Кун ёйилмай, бозор савдосини битириб, яна уйига қайтарди-да, колхоз ишига отланарди.

– "Темир хотин” деган кино-комедияни ҳар гал томоша қилганимда онамнинг ёшлик даври ёдимга тушаверади, – дейди онахоннинг ўғли Бахтиёр ака Оллониёзов. – Биз онамизнинг қачон уйқуга ётиб, қачон уйғонганларини билмасдик. Билганим шуки, биз эрталаб уйғонганимизда, ишонсангиз, онамиз бир арава тут дол-шохларини ўзи қирқиб, битта ўзи тахлаб қўйган ёки бир тандир нон ёпган, ҳеч бўлмаганда 2 сотих ернинг бедасини ўриб қўйган бўлардилар.

Марям Юсупованинг номи колхознинг ишлаб чиқариш билан боғлиқ мажлисларида доим тилдан тушмасди.

– Марям Юсупова мавсумда фалон тонни пахта терди!

– Марям Юсупова ўз қарамоғидаги пахта даласида ғўза яганалашни, суғориш ёки чилпиш ишларини биринчи якунлади!

Йиллар билан бўй талашиб, бирин-кетин фарзандлари улғайди. Йўқчиликка, машаққатли меҳнатга, ҳаёт синовларига қаноат билан чидаб, ҳар бир ўтган ёруғ кунига шукроналар қилиб яшашга ўрганган онахоннинг сабрини Аллоҳ сийлади, яхши кунлар умиди унинг умр йўлларини безади.

Умрнинг ойдин манзиллари

Тўққиз нафар фарзанднинг роҳат-фароғатига етказди уни Аллоҳ. Бугун ҳар  бири бир бахтли оила қўрғонини яратиб, Аму элига сингиб кетган ўғил-қизлари, невара-чеваралари йиғилиб келсалар, момонинг катта хонадони тўйхонага айланиб кетади. Фақат моможоннинг биргина ўкинадиган жойи бор. Тўнғич ўғли, елкасидан рўзғорнинг оғир юкини олиб, барча ука-сингилларини рўшноликка олиб чиққан тадбиркор фарзанди Жумабой оға Оллониёзовнинг ҳаётдан эрта кетгани момонинг қаддини букиб қўйди.

– Шукур, – дейди онахон ўғлининг яхши фазилатларини эсларкан. – Бозорга бедапоя олиб чиқиб сотганимда пулнинг ҳисобини қилаётиб, "ҳали катта бўлсам, сизни бошимга кўтариб юраман”, –дерди Аллоҳ раҳмат қилсин Жумабойим. Ўзи ҳаётлигида айтганини қилди. Бошида кўтаргандан ҳам зиёда қилиб шарт-шароитлар яратиб берди. Болалари омон бўлсин.

Бугун  Марям момо Юсупованинг фарзандлари эл аро обрў-эътибор топган, Нуржон бобо ва Марям момо хонадонларидан ранг олган обод масканлари – ўз оилаларида тиниб-тинчиб, эл-юртга меҳр қўйиб, эл-юртдан меҳр-муҳаббат кўриб яшамоқдалар. Уларнинг бировлари халқ таълими соҳаси фидойилари бўлса, бири тадбиркор, бири фермер, тиббиёт соҳаси ходимлари. Ўғиллари Олломберган, Бахтиёр, Ўрозбой, Фарҳод Оллониёзовлар, қизлари Энажон, Қурбоной ва Санамжонларнинг ҳар бири ибратли оила соҳиби ва соҳибалари. Яна бир ўғли Солий Оллониёзов эса Тошкент шаҳрида яшайди. Тиббиёт фанлари номзоди, таниқли болалар шифокори.

Келинларининг "эна-энажон!”лаб талпиниб туришлари-чи! Бу ёғини сўрасангиз, Марям моможоннинг невара-ю чевараларининг аниқ саноғига етгунимизча ҳисобда адашдик. Бири 110 нафар, деса яна бир саноғимизда 120 дан ошди. Ана шуни айтадилар-да, пир-у бадавлатлик, деб. 92 йиллик ҳаётининг 60 йилини уйим, жойим, бола-чақам, элим-юртим, деб меҳнат майдонида ўтказган Марям момо кетар чоғимизда дуога қўл очдилар:

– Тоза ҳаволари, соғлом болалари, эл ичинда меҳр-оқибат билан  юртимиз,  халқимиз тинч-тотув бўлсин, омин!

Моможонимизнинг дилидан тилига кўчган эзгу тилак бизнинг ҳам қалбимизни ёритиб юборди. Қаранг, момо эл-юртига тоза ҳаволар тилаётир. Мусаффо осмон, мусаффо ҳаво билан эл-юрт омонлиги, халқимиз тинч-тотувлиги бу – она Ватан бахт-саодатидир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026