24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 12:00
Жамият 👁 1,092

ЕPДАН ФОЙДАЛАНИШ АҲВОЛИ ДЕПУТАТЛАP ВА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОPАТИДА

ЕPДАН ФОЙДАЛАНИШ АҲВОЛИ ДЕПУТАТЛАP ВА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОPАТИДА

Шу кунларда юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби туманимизда ҳам деҳқон ва фермер хўжаликларининг экин майдонларига ҳамда аҳоли ихтиёридаги томорқа ерларига экин экиш ишлари юқори суръатда давом этмоқда. Бу борадаги ишларни изчиллик билан амалга ошириш борасида Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ташкил қилинган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Туман ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, тегишли муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари фермер хўжаликларига ҳамда ҳудудларга масъул қилиб бириктирилган. Туман Кенгаши депутатлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда жамоат ташкилотлари ходимлари эса хонадонма-хонадон юриб, ердан фойдаланиш самарадорлиги устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга оширмоқда.

Уйма-уй юриш жараёнида шу нарса аён бўлаяптики, аҳолининг аксарият қисми аллақачон уйи олдидаги томорқасига сабзавот ва полиз экинлари экиб, мўл ҳосил ва даромад олиш учун барча агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширмоқда. Аммо, шундай оилалар ҳам борки, қишлоқда яшаётган бўлишига қарамай, турли баҳоналарни рўкач қилиб, томорқасини ўз ҳолига ташлаб қўйгани ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларини бозордан харид қилишга ўрганиб қолган.

Ваҳоланки, улар билан ёнма-ён яшаётган қўшнилари худди шундай тупроқ ва иқлим шароитида томорқасида рўзғори учун зарур барча озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирмоқда. Яна бир тоифа кишилар борки, ишёқмаслиги ва дангасалиги сабабли уй олдидаги олтинга тенг ерда чорва учун экин ёки беда етиштиришни афзал билади.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори билан тузилган ғалла ҳосилдорлиги ва томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари, туман Кенгаши депутатлари ва маҳалла фаоллари ерни мана шундай ўз ҳолига ташлаб қўйган ёки ундан самарали фойдаланмаётган хонадонларда бўлиб, тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Уйма-уй юриб ўрганиш ишларининг самарадорлигини ошириш учун учувчисиз учар қурилмалари жалб қилиниб, унинг ёрдамида олинган тасвирлар овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган йиғилишларда муҳокама қилинмоқда.

Куюк кўпир овули ҳудудида ўтказилган мана шундай ўрганишлар давомида аҳолининг деярли саксон фоизи март ойидаёқ томорқасига экин экиш ишларини якунлагани аниқланди. Аммо, юқорида айтилганидек, баъзи томорқа ерлари ҳамон экилмасдан қолмоқда. Бундай хонадон эгаларига туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ва давлат солиқ қўмитасининг огоҳлантириш хатлари тақдим қилинмоқда.

Шу ўринда юртдошларимизга яна бир бор эслатиб ўтмоқчимизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги қарори билан Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Мазкур Низомга асосан ўтказилган мониторинг натижасида экин ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиб, туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорида белгиланган экин турларини тўлиқ эккан, агротехника тадбирларини ўз вақтида, сифатли бажарган, йилида камида икки ёки уч марта юқори ҳосил олган ҳамда томорқани ободонлаштирган, чорва моллари ва паррандаларнинг бош сонини сақлаган ва кўпайтиришга эришган томорқа ер эгасига ер солиғи ставкасининг пасайтирувчи коэффициентини қўллаш тарзидаги солиқ имтиёзи берилади. Агарда бунинг акси, яъни томорқа ер участкаларида белгиланган экин турлари ҳамда мевали ва манзарали дарахтлар экилмаганлиги, чорва моллари сотиб олинмаганлиги, иссиқхона барпо этилмаганлиги, шу жумладан, ер участкаси ободонлаштирилмаганлиги аниқланса, томорқа ер эгасидан жорий йил учун ер солиғининг уч баробар оширилган қиймати ундирилади. Деҳқон хўжаликларига нисбатан эса ер участкасига бўлган ҳуқуқни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш бўйича чоралар кўрилади.

Шундай экан, ҳурматли юртдошлар, томорқангизга экин экиб, даромад олишга ҳаракат қилинг ва оилангиз, эл-юртимиз дастурхонининг тўкинлигини таъминлашга ҳисса қўшинг! Зеро, томорқа даромад манбаидир.

Ғуломжон ЕШНИЁЗОВ,

газета бош муҳаррири, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026