24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 14:22
Жамият 👁 1,481

ЧОЙКЎЛ ОВУЛИДА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ САЙЁP ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ (ФОТО+ВИДЕО)

ЧОЙКЎЛ ОВУЛИДА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ САЙЁP ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ (ФОТО+ВИДЕО)

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, туман ҳокимлигига келиб тушаётган мурожаатларни таҳлилий ўрганиш ва уларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, мурожаатларда кўрсатилган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида 2018 йил 12 май куни туман ҳокими Султонбой Йўлдошев туманнинг “Чойкўл” овули ва “Босув” маҳалласи фуқаролари билан учрашиб, сайёр қабул ўтказди. Учрашувда, шунингдек бошқа секторлар раҳбарлари – туман прокурори, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари, туман ҳокими ўринбосарлари, масъул ходимлар, таркибий бўлимлар ҳамда ташкилотлар ва тижорат банклари раҳбарлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Сайёр қабулда мазкур овул ва маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг турмуш тарзини янада яхшилаш ҳамда ҳудуддаги ишбилармонлик ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид камчиликлар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш юзасидан сайёр қабулга ёзилган фуқаролар қабул қилинди ҳамда аниқланган камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар атрофлича ўрганиб чиқилди.

Хусусан, “Чойкўл” овулида истиқомат қилувчи фуқаро Шукурилло Маткаримов ва бир гуруҳ фуқароларнинг “Чорвадор” аҳоли пунктида мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш ҳақидаги, Муқаддас Сапаеванинг томорқа ерларини оқар сув билан таъминлаш, кўчаларга тош ётқизиш, мактабгача таълим муассасаси қуриш, Шаҳноза Енабоеванинг 22-сонли мактаб гузар йўл бўйига яқинлиги сабабли ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Манғит-Қипчоқ йўлида автотранспорт воситаларининг юқори ҳаракатланиш тезлигини чеклаш ҳақидаги, шунингдек, фуқаролар Жаҳонгир Нуримбетов ва бошқаларнинг “Юқори тулуға” ва “Халқа йўли” атрофидаги аҳоли пунктида яшовчи оилаларнинг фарзандлари 76-сонли мактабга хавфсиз бориб-келишлари учун пиёдалар йўлакчаси қуриш бўйича, Соатбой Мадраҳимовнинг “Манғит чорва моллари” бозоридан “Босув” МФЙ марказигача пиёдалар йўлакчаси қуриш бўйича таклифлари атрофлича ўрганиб чиқилиб, тегишли чоралар кўрилиши, имкони борича муаммолар фуқаролар фойдасига ижобий ҳал қилиниши тушунтирилди.

Бундан ташқари, фуқаро Ўринбой Бозорбоевнинг “Босув” маҳалласида аҳоли сонининг кескин ўсиши сабабли электр энергияси таъминотида узилишлар бўлаётгани ва ушбу маҳалла аҳолиси учун янги трансформатор ўрнатиш ҳақидаги, турар жой мавзелари кўчаларига тош ётқизиш хусусидаги мурожаатлари назоратга олиниб, мурожаат эгасига яқин кунлар ичида масалага масъуллар томонидан маълум қилиниши қайд этилди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар Гулмирза Арзаков, Давлатбой Қорабоев, Наргиза Бекмуратова, Саъдулла Айтаков, Собир Камолов, Гулмирза Авезниёзов, Гуласал Камолова, Гулондон Қурбонова, Арзайим Ўтегенова, Норжон Хонова, Меҳрибон Қурбонбоева, Зарифбой Матназаров, Жамол Яримбетов ва Саъдулла Тўраевларнинг мурожаатлари ҳам тингланди ҳамда сайёр қабул орқали мурожаат қилувчиларнинг ариза ва таклифлари атрофлича ўрганиб чиқилгандан сўнг, натижалари мурожаат эгаларига маълум қилиниши таъкидланди.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026