24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 15:40
Жамият 👁 1,713

ИЙМОНГА ЗИЁН ЕТМАСИН

ИЙМОНГА ЗИЁН ЕТМАСИН

Бугунги кун одамлари ичида сеҳргарлик, фолбинлик ҳамда мунажжимлик балоси билан заҳарланганлар анчагина. Бу ҳол шу қадар кенг ривож олганки, оммавий ахборот нашрлари ҳам мунажжимлар башоратига алоҳида эътибор қаратиб, одамларнинг юлдузига қараб фол очиш билан овора. Аллоҳнинг каломи, Пайғамбар (с.а.в)нинг ҳадиси шарифлари бир четда қолиб, одамлар шайтонга ростмана шогирд тутинган фолбинларнинг сўзларига қулоқ соладилар. Юқоридаги каби гуноҳи кабиралар мавзусидаги хабарларда бир ҳадис эътиборимизни ўзига тортади. Расулуллоҳ (с.а.в) ўз ҳадисларида фолбиннинг олдига бориб, унинг гапини тасдиқлаган киши диндан чиқишини айтганлар. Нима учун энди фақат борган одам эмас, балки бориб гапини тасдиқлаган киши? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Гап бу ерда фолбиннинг олдига боришда эмас, балки унинг гапини тасдиқлашда, иймон ҳақида кетмоқда.

Фолбинларнинг олдига борган кишилар турли мақсад билан боришади, уларнинг аксари келажагини билишга қизиқади. Аммо оддий бир фаросат билан ўйлаб кўришмайдики, бораётган жойларида ўтирган фолбин худди мен каби бир одам, агар фолбин бўлиб, келажакни билса, нима учун турли конларни топиб, лотореяларни ўйнаб, бойиб кетмаган? Нима учун камбағал ва хор бўлиб яшамоқда. Ғайбни биладиган одамга ярашадими бу ҳолат? – деб ўйлаб ҳам кўрилмагани аламли ҳолат.

Бутун оламларни яратган Аллоҳ таолонинг қудрати чексиздир. Ҳеч бир сифатда унинг мисли ва ўхшаши йўқдир. Илм ва қудратда ҳам ҳеч ким унга баробар эмасдир. Аллоҳ таоло ўзининг илми азалийси билан барча воқеа ва ҳодисаларни олдиндан билгувчидир. Ўзининг ҳикмати билан бандаларини имтиҳон қилиш учун ғайбий ишларни ва келажак воқеаларни сир тутди. Бунга кўплаб ояти карималар далолат қилади. Жумладан: «Айтинг: "Аллоҳдан бошқа осмонлар ва Ердаги бирор кимса ғайбни билмас. Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмаслар» (“Намл”сураси, 65-оят). Бошқа бир оятда эса бундай дейилади: “Ғайб (яширин иш ва нарсалар) калитлари Унинг ҳузуридадир. Уларни Ундан ўзга билмас"” (Анъом сураси, 59-оят). Демак, Инсоннинг келажакдаги тақдирини ва бошқа ғайбий ишларни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Агар келажакдаги ишлар инсонларга маълум бўлса эди, имтиҳон бўлмасди.

Юқоридаги оятлардан маълум бўладики, ҳеч ким, ҳатто пайғамбарлар ҳам ўз бошларига қандай кунлар келишидан бехабар бўлганлар. Лекин инсонлар орасида одамларнинг келажагини, тақдир ва қисматини айтиб берувчи сохта «башоратчилар» ҳам йўқ эмас.

Фолбинликка нисбатан ислом дини қандай муносабатда бўлади? Бу ҳақда кўплаб ҳадисларни келтириш мумкин. Жумладан: «Кимки бирор коҳиннинг олдига борса ва унинг айтган сўзига ишонса (тасдиқласа), қирқ кунгача унинг намозлари қабул қилинмайди» (Имом Табароний).

Хўш, сеҳргар, фолбин ва коҳинга борувчининг ҳукми қандай?

Ҳазрат Ҳафса онамиз (розияллоҳу анҳо) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Ким фолбинга бориб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса ва у айтган гапни тасдиқласа, қирқ кунлик намози қабул бўлмайди» (Имом Муслим).

Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо) айтадилар: «Одамлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан коҳин ким экани ҳақида сўрашди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Улар ҳеч ким эмас”,- деб жавоб бердилар. Одамлар: “Ё Расулуллоҳ, улар бизга айтадиган нарсалари (гоҳо) чин бўлиб чиқади-ку?”- деб яна сўрашди. Шунда у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “У бор сўз бўлиб, жин уни илиб олади ва унга туҳматларни аралаштиради”,- деб хабар бердилар» (Имом Бухорий).

Мусулмон киши ўзига етган ҳар бир нарсани Аллоҳдан деб билиши керак. Яхшилик етса, шукр қилади, мусибат етса, сабр қилади. Ана шунда гуноҳи кабиралар домига тушиб қолишдан ўзини ҳимоялаган бўлади. Фолбинликдан топилган пул ҳеч қачон ҳалол эмас.

Кунларнинг бирида Абу Бакр розияллоҳу анҳу рўза тутиб, жуда ҳам оч қолганликлари сабаб ифтор вақтида хизматчисидан қаердан олиб келганини сўраш эсларидан чиқиб, таомни еб қўйдилар. Шунда эсларига тушиб: “буни қаердан олиб келдинг”, - деб сўради. У: «Жоҳилият даврида одамларни алдаб фолбинлик қилардим. Қилган фолбинликларимнинг бири амалга ошган экан. Миннатдорчилик сифатида берганди, шуни олиб келгандим”. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Мени тириклайин ўлдирдинг», -деб қўлини оғзига солиб қайт қилишга ҳаракат қилди. Еган нарсасининг барчасини қайт қилиб ташлади. Пайғамбар алайҳиссаломнинг: «Ҳаромдан бир эт униб чиқишидан кўра дўзаҳ азоби яхшироқдир»,-деганларини эшитганман. Жасадимга юқишидан қўрқдим, кимнинг жасадига ҳаром луқма сингган бўлса, жаннатга кирмайди»- деди.

Шуни яхши билиб олайликки, Аллоҳга сиғинмаган банда барибир нимагадир, кимгадир сиғинади. Аллоҳнинг тақдиридан рози бўлмаган банда кимнингдир сўзларидан рози бўлади ва ана шу сўзларга ишонади. Шунинг учун ҳам, сарвари коинот с.а.в фолбиннинг сўзини тасдиқлаган кишини диндан чиқади, деганлар. Шу биргина амал ила инсон кофир бўлиши турган гап.

Ҳозирги кунда мунажжимлар башоратига қараб иш режалаштирадиган, газета нашрларида чоп этилган башоратларга ишониб, қизларига келган совчини қайтариб юбораётган юртдошларимизга хитобимиз шуки, Аллоҳга қайтинг, Муҳаммад с.а.в қайтарган ва охири абадий дўзах бўладиган йўлни тарк этинг. Пайғамбаримиз Аллоҳ таоло ҳар бир одамнинг тақдирини яратилишидан эллик минг йил олдин ёзиб қўйилганини айтиб кетганлар. Бу тақдирни ҳеч ким ўзгартира олмайди. Фолбинларга қатнаётган опаларимиз, сингилларимизнинг шу бугунданоқ бу йўлдан қайтишларини сўраймиз. Ўзингиз ўйлаб кўринг, нима учун фолбинлар ҳамиша хор ва ғарибхоналарда яшашади? Нима учун улар келажакни айтиб бериш учун ўзларида журъат топишади-ю, оёқлари остида турган конларни топиб, бойиб кетмайдилар? Майли, бу ҳам оғирдир, нега биргина лоторея қоғозини олиб, ноль бутун мингдан бир миллиметр нарида турган ёзувни ўқиб, “Нексия” ё “Дамас” автомобили эгаси бўлиб олишмайди, нега?! Чунки улар келажакни ҳеч қачон била олишмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу илм фақат ўзида эканлигини айтган. Аллоҳ билан Аллоҳнинг илмини талашаётган бандалар албатта хор бўлажак. Шу малъун, ифлос ва жирканч кимсаларнинг олдига бориб, иймон-у эътиқодни поймол қилмайлик, азизлар! Кимки шу ишни қилган бўлса, шу бугуноқ тавба қилсин, Аллоҳ кечиргувчи Зот. Улгура олмай қолса, Аллоҳнинг ўзи асрасин, қиёматда ҳаммага Яратгандан тавфиқ ва офият сўраб қоламиз. Албатта, У сахий ва марҳаматли Зотдир.

Ўктам ҚУРБОНИЁЗОВ, "Нўғой эшон"

жомеь масжиди имом-хатиби.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026