24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 18:03
Жамият 👁 1,604

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛМОҚДА

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛМОҚДА

Бугунги кунда туманимизда 191,6 минг нафар аҳоли истиқомат қилаётган бўлиб, уларнинг 68,9 минг нафари марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Қолган 122,7 минг нафар аҳоли муқобил ичимлик сув манбалари, яъни қудуқ ва дарё сувларидан истеъмол қилади.

Туман Сув тармоқлари корхонаси аҳолининг 36 фоизини тоза ичимлик суви билан таъминлайди. Шундан шаҳарда яшовчи 27,5 минг нафар, яъни 14,4 фоиз аҳолига сув тармоқлари филиали томонидан марказлаштирилган тармоқлар орқали сув етказилади. Ундан ташқари, корхонадан тоза ичимлик суви махсус техникалар ёрдамида Жумуртов шаҳарчасида, Жумур овул ва Ойбек номли маҳаллаларда, Тўлқин, Қангли, Қипчоқ, Ўрта қалъа овулларида яшовчи 41,4 минг нафар, яъни 21,6 фоиз аҳолига етказиб берилади.

Қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида лойиҳа асосида 2016 йилда “Осиё тараққиёт банки” томонидан “Бўз ёп” овули ҳудудида 32,3 км. узунликдаги водопровод тармоғи янгидан қурилди.

Президентимизнинг шу йил 29 мартдаги «Обод қишлоқ» дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида Назархон овули ҳамда Қипчоқ шаҳарчасида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Назархон овулида узунлиги 2,8 км. бўлган сув қувури реконструкция қилинади. Шунингдек, 4,1 км масофада сув тармоқлари янгидан қурилади. Мазкур овулда жами 6,9 км. узунликдаги сув қувурлари ётқизилади. Буларнинг барчасига 656 млн. сўм маблағ сарфланади. Ҳозирги кунда қурилиш ишлари якунланиш арафасида. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 245 та хонадон марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Қипчоқ шаҳарчасида эса 2 та тозаланган ичимлик суви сотиш шохобчаси қурилиши мўлжалланган. Ҳозирги кунда қурилиш учун ер майдонлари аниқланиб, 660 млн. сўмлик лойиҳа сметалари асосида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Президентимизнинг “2018 йил учун инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан туманда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 2018 йилги Давлат дастури доирасида жами 17,2 км. сув тармоқларини янгидан қуриш ҳамда реконструкция қилиш режалаштирилган.

Манғит шаҳридаги “Бўстон”, Ойбек номли, “Гулзор” ва “Босув” маҳаллаларида яшовчи аҳолининг ичимлик суви билан таъминланишини яхшилаш мақсадида Гурлан ва Қипчоқ кўчалари бўйлаб узунлиги 3 км. бўлган, смета баҳоси 1 млрд. 537 млн. сўмлик лойиҳа бўйича магистрал сув қувури реконструкция қилинмоқда.

Режага кўра, “Янгиобод”, “Олмазор” ва “Гулзор” маҳаллаларининг аҳолисини тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш мақсадида “Дўстлик” маҳалласидан “Олмазор” маҳалласи ҳудудигача узунлиги 2,5 км. бўлган, смета баҳоси 1 млрд. 303 млн. сўмлик лойиҳа асосида янгидан магистрал сув қувури ётқизилади. “Дурунки” маҳалласи хонадонларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида эса маҳалла ҳудудидаги кўчаларга смета баҳоси 1 млрд. 150 млн. сўмлик лойиҳа асосида жами 5,7 км. узунликда магистрал ва ички кўча сув тармоқлари ўтказилади. “Гулзор” маҳалласида ҳам аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун маҳалла кўчаларига жами 6 км. узунликда, смета баҳоси 1 млрд. 225 млн. сўмлик лойиҳа асосида сув тармоқлари ўтказилиб, мустақиллик байрами арафасида аҳолига фойдаланишга топширилиши мўлжалланмоқда.

Келгуси 2019 йилда ҳам туман ҳудудида жами 18 км. узунликдаги сув тармоқларини ўтказиш бўйича таклиф киритилган. Смета баҳоси 7,1 млрд. сўмлик лойиҳа бўйича “Олмазор”, “Янгиобод”, Ойбек номли ва “Чордара” маҳаллаларида яшовчи аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш яхшиланади.

Кейинги йилда “Беш том” овулида ҳам жами 7.2 км. масофага магистрал ва ички кўча сув тармоқларини ўтказиш бўйича таклиф берилган. Смета баҳоси 970 млн. сўмлик лойиҳа асосида “Беш том” овули аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади.

“Қиличбой” ва “Чойкўл” овулларида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун сув сотиш шохобчаси қуриш бўйича таклиф лойиҳалари берилган.

Бундан ташқари, 2017-2021 йилларда Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан “Қипчоқ” овули ҳудудига 1 та замонавий типдаги, суткасига 35 минг куб метр сифатли ичимлик суви ишлаб чиқаришга мўлжалланган сув тозалаш иншооти қурилади. Туман миқёсида эса банк маблағлари ҳисобидан 95 км. узунликда янгидан сув тармоқлари ўтказилади ва 110 км. сув тармоқлари реконструкция қилинади.

Амалга оширилаётган бу каби ишлар аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш, халқимизнинг турмуш сифатини янада юксакка кўтаришга хизмат қилади.

Акбар РАЖАБОВ, Амударё туман

Сув тармоқлари филиали бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026