24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 18:02
Жамият 👁 1,216

НОТАPИАТ ТИЗИМИ - НИЗОЛАPНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАPАТИЛГАН ИНСТИТУТ

НОТАPИАТ ТИЗИМИ - НИЗОЛАPНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАPАТИЛГАН ИНСТИТУТ

Бугинги кунда мамлакатимизда нотариатни тизимини ислоҳ қилиш, уни превентив одил судлов ҳамда суд низоларининг олдини олиш вазифаларини бажарувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини таъминловчи муҳим институтлардан бири сифатида шакллантириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, нотариал идораларнинг фаолиятида суд-ҳуқуқ соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга оширишда, иқтисодий, оилавий, мерос, уй-жой, меҳнат ва бошқа низоларни олдини олишда нотариатнинг салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик қилувчи қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлиги, ушбу муоммо ва камчиликларни бартараф этиш ва чек қўйиш, нотариат идоралари фаолиятини янада ислох қилиш мақсадида Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 25 майда «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3741-сонли Қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор асосида хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Pеспубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”га мувофиқ ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда нотариат институтининг роли ва аҳамиятини ошириш, шунингдек аҳолига кўрсатилаётган нотариал хизматларининг сифатини яхшилаш мақсадида қуйидаги таклифлар урганиб чиқилмоқда.

Жумладан: Ўзбекистон Pеспубликаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, бошқа ваколатли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича битимларни тасдиқлашда давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишнинг маъмурий регламентлари лойиҳаларини Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасига киритишни, белгиланган муддатларда ахборотларни алмашиш учун маълумот базалари ва ахборот тизимларини жорий этиш, шунингдек, уларни «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминлаш, Ўзбекистон Pеспубликаси Олий суди манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрга қадар муддатда суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар бўйича электрон маълумот базасини шакллантирилишини, кейинчалик уни «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминлаш назарда тутилган

Бундан ташқари, 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини ўрнатиш орқали кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаби бекор қилинишини, Ўзбекистон Pеспубликаси Давлат солиқ қўмитаси кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлашни назарда тутадиган оптимал норматив ҳуқуқий хужжат билан белгиланишини тъминлаш белгиланган

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки 2019 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш фақат «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади, васиятномаларни имзолаш жараёни, шунингдек, Ўзбекистон Pеспубликаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда битим, ариза ва бошқа ҳужжатларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео қайд этилиши, юридик шахс нотариусга ихтиёрий мурожаат этганда унинг коллегиал органининг қарори қабул қилинганлиги факти нотариал тасдиқланиши лозимлиги хам алоҳида белгилаб қўйилаган.

Мазкур қарорга мувофиқ юқорида қайд этилган ўзгартириш ва қўшимчалардан ташқари Ўзбекистон Pеспубликаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг 2019 йил 1 январдан қуйидагиларга мувофиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширишнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи хам маъқулланган бўлиб яъни:

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахсларнинг шахсини аниқлаш бармоқ изларини сканер қилиш ва уларни паспортдаги (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатидаги) биометрик маълумотлар билан солиштириш орқали амалга оширилади;

мурожаат этувчиларнинг нотариал ҳаракатлар бажарганлигини тасдиқлаш нотариал тасдиқланаётган ҳужжатларга улар томонидан имзо қўйиш ва махсус мосламаларда уларнинг бармоқ изларини сканер қилиш йўли билан амалга оширилади.

Ўзбекистон Pеспубликаси Адлия вазирлигининг нотариус лавозимига номзодларнинг стажировка ўташ муддатини икки йилдан бир йилга қисқартириш тўғрисидаги нотариус лавозимига номзодлар учун судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёхуд нотариал фаолиятга раҳбарлик ва назорат қилувчи лавозимларда камида уч йил ишлаган шахсларга мажбурий стажировка ўташ бўйича талабни бекор қилиш ҳақидаги таклифларига хам розилик бериш масаласи қўйилган.

Мазкур банднинг амал қилиши ушбу қарор кучга кирган пайтда нотариал идораларда стажировка ўтаётган шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Қарорда 2019 йил 1 январдан бошлаб уй-жойни хусусийлаштиришга розилик берилган шахслар тўғрисидаги маълумотни нотариал идораларга реал вақт режимида бепул асосда тақдим қилинишини таъминлаш назарда тутилганлиги эса ушбу саҳадаги ислоҳатларнинг яна бир ифодаси бўлиб хизмат қилади

Нотариал харакатларни амалга оширишда коррупция, таъмагирлик ва бошқа нохўш ҳолатларга бархам бериш мақсадида тижорат банклари томонидан, нотариуслар томонидан ўзларининг нотариал идоралари бино ва иншоатларида очилган махсус кассалари орқали ундириладиган давлат божларининг жами суммасидан ажратма олиш ҳақида таклифлар хам киритилаётганлиги, Ўзбекистон Pеспубликаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида нотариус лавозимларига номзодларни танлов асосида танлаб олиш жараёнини реал вақт режимида аудио ва видеотрансляция қилиш амалиётини жорий этилаётганлиги, 2019 йил 1 январга қадар муддатда нотариал идораларда нотариал ҳаракатларнинг махфийлигини сақлаган ҳолда реал вақт режимидаги масофавий марказлаштирилган аудио ва видео кузатув тизимини жорий этиш, бунда Ўзбекистон Pеспубликаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан улардан фойдаланишни таъминланиши белгилаб қўйилганлиги келажакда кўрсатиб ўтилган иллатларга чек қўйишнинг тизимли механизмининг яна бир йўналиши бўлиб хизмат қилади.

Бундан ташқари нотариусларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув-режа ва дастурларни, жумладан психология ва юридик фаолият билан боғлиқ бўлмаган тартиблар ва кўникмаларга (стрессни бошқариш, келишмовчиликларни бошқариш, иш вақтини самарали ташкил этиш) ўргатиш бўйича дарсларни киритилишини назарда тутган ҳолда қайта кўриб чиқиш, нотариал амалиётда вужудга келаётган долзарб масалаларни видеоконференциялар ташкил этиш орқали муҳокама қилишни назарда тутувчи доимий семинар машғулотларини ўтказиб боришни амалиётга кенг жорий этиш каби ҳаракатлар ушбу соҳа вакилларининг касб маҳоратининг тобора юксалишига ва ўз касбининг етук мутахассиси бўлишига замин яратади.

Н.А.Калимбетов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026