24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 18:01
Жамият 👁 710

Тўйларнинг аввалги файзи яна қайтса...

Тўйларнинг аввалги файзи яна қайтса...

Болалик шундай беғубор даврки, ҳамма воқеалар, ҳодисалар худди мўъжизадек туюлади. Салга кўнгил осмон қадар юксалса, салгина кўнгилсизлик вужудингизни ларзага солади.

Инсон болаликдан қанчалик узоқлашса, шунчалик бу хотиралар тотли туюлаверади.

Манғит шаҳрининг Гўна қалъаси ҳудудидаги кўчалардан юрсам, ҳар гал болалик хотираларим эсимга тушаверади. У пайтларда телевизор тугул радио ҳам саноқлигина оилаларда бор эди. Биз болалар тўйлардагина қўшиқ тинглаб, томоша кўрар, кейинчалик буни кўп вақтларгача эсимиздан чиқармай, тўй билан боғлиқ хотираларимизни бир-биримизга айтишиб юрардик. У пайтларда Манғит ҳозиргидан анча кичкина, хонадонларнинг барчасининг ҳам қурли, томошали тўй бераверишга қурби етмас, хуллас, у тўйдан бу тўйга соғиниб, кутиб, етар эдик.

Биз болаларнинг у пайтларда ўғил уйлантириш ё суннат тўй бўлса, қандай тўй бўлишига қараб, ўйналадиган ўйинларимиз бўлар эди. Масалан, қиз узатилиб кетаётган ё келин келаётган бўлса, ўн-ўн беш чоғли болалар йиғилиб, келин минган машина олдига хода тутиб, йўл бермай туриш, йўлни очинг, дея янгаларнинг қатлама, патир, ширинликлар улашиб ялинишлари, кейин четга чиқиб, янгаларнинг берган неъматларини талашиб-тортишиб улашишлар, суннат тўйларда суннат қилинадиган болаларни яшириб қўйиб, қаердалигини айтмай қочишларимиз, тўй эгасининг жўрангизни топиб берсангиз - шу сизларники, деб бирлик пулни кўрсатгач, пулни олиб, суннат қилинадиган болани гўёки тополмаётгандек, бошқа ерлардан излаб, катталарни сарсон қилишларимиз биз учун жуда завқли бўлар эди.

Шуларни ўйлаб ўтириб, ҳозир бир нарсага ўзим ажабланаман: эшигига тўйга айтувчи келса ҳам қувонадиганлар камайиб кетаяпти. Қолаверса, ҳозир деярли айтувчи келмайдиям, қўл телефони бор, телефонда айтилади. Кимнинг тўйига борсангиз ҳам ўша хонанда, ўша бошловчи, ҳар куни айтиладиган гаплар ҳам ўша-ўша.

Эҳтимол, шунинг учун ҳам кун сайин тўйлар зерикарли, таъсирсиз бўлиб бораётгандир? Ортиқча сарф-харажатлар, спиртли ичимликлар ҳам тўй файзини кетказаётгандек.

Тўйларни, маросимларни, оилавий тантаналарни ихчам, дабдабасиз ўтказиш борасида билдирилаётган фикрлар тўйларга янгича маъномазмун бахш этишига кўнгилда умид уйғотади. Қолаверса, бу барчага бирдай боғлиқ, шундай эмасми?..

Йўлдош БОЛТАБОЕВ, меҳнат фахрийси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026