24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 20:41
Жамият 👁 653

ШУ ЮРТ – АЗИЗ ВАТАНИМИЗ

ШУ ЮРТ – АЗИЗ ВАТАНИМИЗ

Ўзбекистонда асрлар оша тотув ва ҳамжиҳат яшаб келаётган барча миллат вакиллари бу диёрни ўз она Ватани деб билади. Ўзини шу Ватанга бағишлаб, юрт равнақи учун куч-ғайратини фидо қилади.

Туманимизда ҳам қозоқ, туркман, рус, корейс каби миллат вакиллари оилалари дўст-иноқ бўлиб яшаб, халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилиб келишмоқда. Ота-боболари қозоғистонлик бўлган Соатбой оға Қутлимуродов ҳам умр йўлдоши Шарофат опа Сафарбоева билан шу эл хизматида бўлиб, фарзандларини ҳам юрт корига ярайдиган инсонлар қилиб вояга етказишди.

– Оқтўбедан келиб, шу ерни Ватан тутган ота-боболаримиз деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланишган, – дейди Соатбой оға Қутлимуродов. – Биз беш оға-ини эдик. Оғаларим ҳаммаси қурувчилик соҳасини танлади. Катта оғам Соғинбой Исмоиловнинг тумандаги кўпгина ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатиш муассасалари бинолари қурилишига меҳнати сингганлигини фахр билан айта оламан. Мен ҳам оғаларимга ҳавас қилиб, шу касбни танладим ва ишни прорабликдан бошладим.

Тумандаги “Амударётутинув” масъулияти чекланган жамиятида тадбиркорлик қилаётган Соатбой Қутлимуродов кўп йиллар умумий овқатланиш корхонасида директорлик қилди. Кейинчалик нон комбинати бўлим мудирлигига тайинланди.

Истиқлол шарофати билан тадбиркорликка кенг имкон берилганидан сўнг, ўз фаолиятини тадбиркорлик соҳасида давом эттирди. Оғанинг умр йўлдоши Шарофат опа Сафарбоева эса кўп йиллар савдо соҳасида меҳнат қилиб, ҳозирги кунда нафақа гаштини сурмоқда. Улар биргаликда 5 нафар фарзандни комил инсонлар қилиб тарбиялашди. Ҳозирги кунда катта фарзанди Элдор Исмоилов – тадбиркор, қизлари Зина ва Дина – ўқитувчи, Илёс – туман Жиноий ишлар бўйича судида девонхона бўлими мудири, Ихлос эса туман Тиббиёт бирлашмасида инженер-қурувчи бўлиб, ота-оналари каби эл-юртга ва жамиятга наф келтиришмоқда.

– Бу ер – бизнинг она Ватанимиз. Шу юртда киндик қонимиз томган. Тўй-маъракамиз, урф-одатимиз, тилимиз ва динимиз ҳам бир, қон-қариндош бўлиб яшаётган халқимизга ва бизга макон бўлган бу юртга меҳру-муҳаббатимиз чексиз. Шу боис туманимиз, мамлакатимиз равнақи учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги байрамини биз ҳам шоду хуррамликда қарши олаяпмиз, – дейди фахр билан Соатбой оға Қутлимуродов.

«Фаровон» маҳалласида Соатбой оға ва Шарофат опалар оиласи фарзандлари, келин-у куёвлари, неваралари ардоғида тинч-тотув ҳаёт кечираётган оилалардан бири ҳисобланади. Бу оиладаги меҳр-оқибат, тотувлик, саранжом-саришталик, файз-у баракани ҳар қанча ибрат қилиб кўрсатса арзийди.

О.ХУДОЙБЕРГАНОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026