24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 20:55
Жамият 👁 1,829

БОШЛАНҒИЧ ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАШКИЛОТИ – МУҲИМ ИЖТИМОИЙ ТУЗИЛМА

БОШЛАНҒИЧ ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАШКИЛОТИ –  МУҲИМ ИЖТИМОИЙ  ТУЗИЛМА

Шу кунларда хотин-қизлар қўмиталарининг бошланғич ташкилотларида умумий йиғилишлар ўтказилиб, ҳисобот ва сайловлар бўлиб ўтмоқда. Мазкур йиғилишларда хотин-қизлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш, оила муносабатларини такомиллаштириш, таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ошириш, уюшмаган хотин-қизлар ўртасида маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича ечимини кутаётган муаммоларни жойларига чиқиб ҳал этиш, диний экчтремизм ва гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича маданий-маърифий тарғибот ишларини олиб бориш бўйича бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама этилмоқда.

Туманимиздаги таянч умумтаълим мактаби ҳисобланган 40-сонли мактаб бошланғич хотин-қизлар ташкилотининг умумий йиғилишида ҳам юқоридаги каби қамрови кенг масалалар қизғин муҳокама этилди.

Аввало, бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Сайёра Тилавова Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ҳамда 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонларидан келиб чиқадиган вазифалар ва бу Фармонларнинг амалий-ижросини таъминлаш бўйича ташкилот томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот маърузаси қилди.

– Мактабимизда 79 нафар аёл-қиз ўқитувчилар ёшларга таълим-тарбия беришади, – деди у ўз ҳисобот маърузасида. – Демак, ташкилотимиз зиммасида 79 нафар аёл-қизларимизнинг соғлиги, ўз иш фаолиятини хотиржам адо этиши, ишдан ва ҳаётдан, энг муҳими, давлатимиздан рози ва мамнун яшашнини таъминлашга кўмаклашишдек масъулиятли вазифа турибди. Бу вазифани ким адо этиши керак? Албатта, биз – ҳаммамиз – педагог-аёллар.

Ҳисоботдан аёнки, ташкилот томонидан амалга оширилаётган ишларнинг қамрови кенг. 1245 нафар ўқувчи таълим-тарбия оладиган мактабда ўтказиладиган маъданий-маърифий тадбирларнинг барчасида аёл-қизлар фаол. 615 нафар ўқувчи қиз болаларнинг юриш-туриши, ўқиши, жамоат жойларида ўзини тутиши қатъий назоратги олинган.

– Қиз бола – бўлғуси она, хонадон бекаси, – ўз фикрини изҳор этди, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Сайёра Жумамуродова. – Шунинг учун мактабимизда ўқувчи-қизлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор берилмоқда. “Қизларжон” клуби доимий ҳаракатда, “Ораста қизлар” тўгараги, турли фан тўгараклари аъзолари жуда фаол. Улар орасида шоира қизлар, билимлар беллашуви, фанлар олимпиадалари ғолиблари бор.

Ташкилотнинг фаол аъзолари бўлган аёл-қизларни моддий ва маънавий рағбатлантириш яхши йўлга қўйилган. Ҳар йили ўз соғлигини тиклаш, мароқли дам олиш истагида бўлган аёллар учун бошланғич хотин-қизлар ташкилоти мамлакатимизнинг хушманзара сиҳатгоҳларига йўлланмалар олишларида яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Бошланғич касаба уюшма ташкилоти билан мустаҳкам алоқа ўрнатилган. Пенсионер ва хомиладор, ёш болали аёллар учун ҳам алоҳида имтиёзлар белгиланган. Яъни бундай аёл-қизлар навбатчиликка жалб этилмайди.

Мактаб бошланғич хотин-қизлар ташкилотининг ўз ҳафталик ва ойлик режавий тадбирлари бор. Унга кўра, ота-оналар комиссияси, бошланғич касаба уюшма ташкилоти, ёшлар ташкилоти ҳамда “Камалак” болалар ташкилотлари билан, шунингдек, мактаб – маҳалла – оила ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар эътиборга лойиқ.

Йиғилишида туман хотин-қизлар қўмитаси бошқарув Кенгаши аъзоси, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Робия Йўлдошева иштирок этди ва мактаб бошланғич хотин-қизлар ташкилоти томонидан олиб борилаётган ишлар, ечимини кутаётган муаммолар, айниқса, ўқувчи-қизларнинг одоб-ахлоқи, урф-одат ва анъаналар бўйича, хусусан, оммавий маданиятнинг баъзи кўринишлари ўқувчи-қизлар орасида ҳам кузатилаётгани, кийиниш маданияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Йиғилишда бошланғич ташкилот Кенгаши аъзолари томонидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг янги таҳриридаги Низоми лойиҳаси юзасидан таклифлар ҳам кўриб чиқилди. Шунингдек, бошланғич хотин-қизлар ташкилотининг раиси туман хотин-қизлар қўмитаси конференцияга делегат ҳам сайланди.

Йиғилиш якунида кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

(Махсус мухбиримиздан)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026