25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 03:29
Жамият 👁 810

МАЗМУН-МОҲИЯТИ БИЛАН ХАЛҚ КЎНГЛИДАГИ ДАСТУР

МАЗМУН-МОҲИЯТИ БИЛАН ХАЛҚ КЎНГЛИДАГИ ДАСТУР

Мамлакатимизда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” – янги 2019  йил халқимиз ҳаётида чиникам тараққиёт, буюк ўзгаришлар, янгиланишлар йили бўлиши шубҳасиз. Чунки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида белгилаб берилган асосий ғоя ва таклифларини ўзида мужассам этган, 253 банддан иборат 2019 йил Давлат Дастури лойиҳаси жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олгани билан муҳим аҳамиятга эга.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини  “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури лойиҳаси жамоатчилик томонидан кенг муҳокама этилиб, таклиф ва фикрлар билдираётганининг ўзи халқнинг давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирокини таъминлаш имконини беради.

Дастур лойиҳасида жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштиришга алоҳида урғу берилган. “Mening fikrim” веб портали орқали электрон-жамоавий мурожаатларини Олий Мажлис палаталари, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари билан бир қаторда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳам кўриб чиқиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади. Йил давомида “Yoshlar kelajagimiz” давлат дастури доирасида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлаш, уй-жойга муҳтож бўлган ёш оилалар учун уй-жойлар қуриш бўйича тадбирларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Молия вазирликлари ҳамкорлигида 2019 йил 1 мартгача норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Ушбу лойиҳадан кутиладиган натижалар ҳам албатта ёшларнинг давлат ва жамият қурилиши фаолиятидаги иштирокини янада мустаҳкамлаш имконини беради.

Дастурда давлат бошқаруви тизимини ислоҳ этиш борасида замонавий давлат бошқарувини босқичма-босқич жорий этишга қаратилган тадбирларнинг белгиланиши ҳам халқ билан давлат идоралари ўртасидаги бюорократик тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади. Бу борада ишлаб чиқиш кутилаётган лойиҳада меҳнатга ҳақ тўлашнинг замонавий тизимини яратиш, бунда ойлик иш ҳақини давлат хизматчиси томонидан ишлар, уларнинг натижадорлиги, сифати, мураккаблиги, амалиётда тўғри ишлатилаётганлиги каби мезонлардан келиб чиқиб белгиланиши эътиборга молик. Чунки меҳнатга ҳақ тўлаш масаласида шу пайтгача (айниқса, бюджет ташкилотларида) ишнинг сифати, мураккаблиги, натижадорлиги инобатга олинмаган. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида белгиланган ушбу норма соатбай ишлайдиган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашда тенглик принципини қўллаш имконини беради.

Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самараси мехназмларини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш – бугунги кунда энг долзарб масала эканлигини ҳисобга олсак, мазкур Қонун лойиҳасида илгари сурилган қонуности ҳужжатларини қисқартириб, уларнинг ўрнига тўғридан-тўғри ишлайдиган Қонунларни қабул қилиш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаш коррупцияга қарши кураш юзасидан олиб бориладиган ишлар натижадорлигини ва сифатини янада оширади. Айниқса, сиёсий партиялар бу борада фаоллик кўрсатиши талаб этилади. Яъни, лойиҳада белгиланганидек, тўғридан-тўғри амалга ошириш механизмларига эга бўлмаган қонун лойиҳаларини парламентга киритиш қатъий тақиқланиши сиёсий партиялар фракциялари депутатларининг янада самаралироқ фаолият юритишини талаб этади.

Давлат дастурига кўра, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаоллиятининг молиявий асосларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилади ва бу борада 2019 йил 1 февраль санасига Вазирлар Маҳкамасининг Қарори лойиҳаси тайёрланиши кўзда тутилган. Лойиҳада маҳаллалар томонидан аҳоли ва ташкилотлардан ихтиёрийлик асосида маблағларни жалб этишнинг самарали механизмларини жорий этиш назарда тутилган. Бунда ижтимоий шерикликнинг амалдаги “давлат – фуқаролик жамияти институтлари” шаклидан “давлат – фуқаролик жамияти институтлари – тадбиркорлик субъектлари” шаклига ўзгартириш ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятининг молиявий асосларини янада мустаҳкамлаш, маблағларни натижали режалаштириш имконини яратади.

Фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқларини таъминлашни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилиши кутилаётган чора-тадбирлар режасига кўра, эндиликда озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга содир этган жиноятига қараб сайлаш ҳуқуқини бериш – яхши. Лекин маҳкумга бериладиган бундай ишончга муносиблиги, унинг ахлоқий тузалиш жараёни албатта инобатга олиниши зарур бўлади.

Миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари ролини янада ошириш ва уларнинг аҳоли ҳаётидаги иштирокини кучайтириш юзасидан ишлаб чиқиладиган чора-тадбирлар дастурига кўра, миллий-маданий марказлар ва дўстлик жамиятларининг хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги 2019 йилда янада фаоллашиши хорижий ватандошлар билан турли соҳаларда, айниқса маънавий-маърифий, миллий маданият масалаларида ҳамкорликни янада такомиллаштириш имконини беради. 

Давлат дастуридаги ҳар бир банднинг мазмун-моҳияти халқ фаровонлиги, тинчлиги, давлатимиз хавфсизлиги, жамиятда қонунлар устуворлигини таъминлаш, имконини яратиши шубҳасиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026