25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 03:56
Жамият 👁 531

Эл-юртда иззатли ўғлон

Эл-юртда иззатли ўғлон

Ота-оналар фарзандларига меҳр билан шундай таъриф берадилар:

– Ўнта бўлса ўрни, қирқта бўлса қилиғи бошқа!

Туманимизнинг “Боғ” маҳалласида истиқомат қилувчи Давлатбой оға Ўринов ҳамда Жамила опа Жуманиёзоваларнинг аҳил ва тотув оиласида вояга етган беш нафар фарзанд ҳам ўз дунёлари, орзу-интилишлари билан овул-элда, оилада бири-биридан ажралиб турувчи фазилатлари туфайли ҳурматга муносиб инсонлар сифатида танилдилар.

Айниқса, оиланинг тўнғичи Даврон ўзининг қатъиятлилиги, эпчиллиги ва уддабуронлиги билан бошқалардан ажралиб турарди.

У 1995 йилда овулдаги 13-сонли мактабни аъло баҳоларга тугатди. Икки йил давомида овулда оддий ишчи бўлиб ишлади. 1997 йилда у Самарқанд Олий ҳарбий Автомобиль қўшинлари қўмондонлик билим юртининг озиқ-овқат таъминоти тактик қўмондонлик мутахассислиги бўйича ўқишга кирди. Билим юртини 2001 йилда муваффақиятли тамомлаган Даврон Ўринов учун орзусидаги жанговар ҳаёт бошланди. Илк ҳарбий фаолиятини Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий қисм озиқ-овқат ва кийим-кечак таъминоти хизмати бошлиғи лавозимида ишлашдан бошлаган Даврон Ўринов йиллар давомида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги ҳарбий қисмларда фидойилик билан иш юритди. Оддий аскардан тортиб, қисм қўмондонлиги зобит ва мутахассисларининг экологик тоза, соғлом овқатланишлари учун жон куйдирди.

У қаерда, қандай вазифада хизмат қилмасин, доимий ҳамроҳи – умр йўлдоши Ферузахон Қурбонова билан биргаликда қурган оила қўрғонининг чинакам ғамхўри бўлди. Олий маълумотли ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, ҳозирги кунда туман хотин-қизлар қўмитаси мутухассиси бўлган Ферузахон Қурбонова билан жажжи фарзанди Турсунойнинг келажаги учун оилапарвар ота бўлди.

– Ҳарбий зобитнинг рафиқаси бўлиш осон эмас, – дейди Даврон Ўринов. – Pўзғор қанчалик яхши таъминлангани билан оилада отанинг ўрни баъзан ярим тунгача, баъзан тонггача бўш турса, фарзандлар “тиқ” этса, эшикдан кўзини узмай кутиб, ухлаб қолишса-ю, аёлингиз то Сиз келгунингизча бедор кутса. Бунинг учун аёлга мислсиз сабр-бардош, матонат керак бўлади. Шуларни ўйласам, Ферузахон ҳам ҳарбийлардан кам эмас, дейман.

Айни пайтда заҳирадаги зобит Д.Ўринов 2015 йилдан бери туман Мудофаа бўлимининг сафарбарлик чақирув резерви хизмати бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритмоқда.

Ўзининг билими ва тажрибаларини ёшларга ўргатиш баробарида туманимизнинг ўқув муассасаларида, маҳаллаларда ўтказиладиган “Мардлик ва жасорат” дарсларида, давра суҳбатларида миллий Армиямиз қудрати, замонавий ҳарбий техника ва технологиялар хусусида сўзлаб беради.

– Ҳарбий хизматчининг оиласи – она Ватани, – дейди Даврон Ўринов. – Унинг ана шу оиласи осойишта бўлса, фарзандлари ва рафиқаси бахтиёр, эл-юрти тинч Биз Даврон Ўринов ва унинг оиласини 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан чин дилдан табриклаймиз. Барчамиз учун азиз ва муқаддас ягона оила – она Ўзбекистонимиз ҳамиша тинч ва осойишта тараққий этишида ҳамиша камарбаста ўғлонларимиз омон бўлсин!

Pобия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026