22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 04:54
Фан ва таълим 👁 286

ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ЧЕТ ТИЛИГА ҚИЗИҚИШЛАРИНИ ЯНАДА ОШИРДИ

ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ЧЕТ ТИЛИГА ҚИЗИҚИШЛАРИНИ ЯНАДА ОШИРДИ

Келажагимиз эгалари бўлган ёш авлоднинг ҳар томонлама етук, баркамол, юксак маънавиятли, ватанпарвар шахслар бўлиб етишиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларда уларга таълим-тарбия бераётган педагог ходимларнинг етарли билим ва маҳоратга эга бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан ҳам умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчиларининг касб маҳоратини тобора ошира бориш, таълим-тарбия жараёнининг замонавий талаблар даражасида бўлишини таъминлаш, уларнинг ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Мамлакатимиз умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилининг ҳар бир ойи маълум фанлар ойлиги сифатида белгилангани ҳам фан ўқитувчиларининг ўқувчи-ёшларга ўз фанини қай даражада ўргата олганини, дарс ўтишдаги маҳоратини синовдан ўтказишга хизмат қилади.

Туманимиздаги 1-сонли мактабда ҳам ноябрь – чет тиллар фан ойлиги  доирасида ўқитувчилар маҳоратини, билимини, ўқувчиларнинг чет тилларни қай даражада ўзлаштирганликларини яққол намоён этган кўплаб тадбирлар ўтказилди. Аввал чет тиллар услуб бирлашмасининг ойлик мобайнида амалга оширадиган ишларининг режалари ишлаб чиқилиб, маъқулланди. Режага мувофиқ ҳар бир ўқитувчига вазифалар топширилди. Шу асосда  қизиқарли ўйинлар, савол-жавоб кечалари, викториналар ташкил этилиб, очиқ дарслар ўтказилди.

Ушбу тадбирларда мактабнинг чет тиллар услуб бирлашмаси ўқитувчилари ҳам иштирок этишиб, ўқитувчининг маҳоратини, ўқувчилар диққатини тадбирга жалб эта олишига, қизиқтира олишига холисона баҳо бердилар. Интерактив усулда ўтказилган ҳар бир тадбирда ўқувчиларнинг фаол иштироки таъминланди ва чет тилларни мукаммал  ўрганишга қизиқишлари ошди. Хусусан, 1-“А” синфда Ирода Сафарбоева, 9-“А” синфда Муҳаббат Худойберганова, 6-“В” синфда Зивар Отажонова, 6-“А” синфда Барно Муродова, 7-“В” синфда Мавлуда Усмонова, 10-“Б” синфда Фариза Ражабовалар очиқ дарс тарзида ташкиллаштирган ўқув машғулотларида янги педагогик технологиялардан, интерактив ўйинлардан фойдаланилди ва ўқувчиларнинг фаоллиги оширилди. Ўтказилган очиқ дарслар ўқувчиларга жуда манзур бўлди. Шунингдек, педагогларнинг ҳамкасблари, мактаб маъмурияти томонидан яхши баҳоланди.

Шунингдек, рус тили фани ўқитувчиси Шарифажон Абдолованинг очиқ дарси инновацион педтехнологиялар асосида қизиқарли ўтди. Унда мактаб раҳбарлари, фан ўқитувчилари, ўқувчилар ота-оналари вакиллари ҳам иштирок этдилар ва ўқитувчининг касб маҳоратини эътироф этдилар. Рус тили  фани ўқитувчилари Инобат Тожибоева, Дилором Йўлдошева, Муҳаббат Эшимбетова, Матлуба Эшимбетова ва Нодира Отамуродовалар ҳам ойлик доирасида очиқ дарс ўтказдилар.

Тадбир охирида услуббирлашма аъзолари томонидан дарсларнинг ютуқ ва камчиликлари муҳокама этилди. Бу, албатта, келгусида чет тилларни ўқитиш сифати ва самарасига ижобий таъсир кўрсатади. Эътиборли жиҳати – ойлик доирасидаги барча тадбирлар ўқувчилар фаоллигини, чет тилларга бўлган қизиқишларини оширди. Ўқувчиларнинг билимлари янада бойитилди ва ўқитувчиларга ижодий кўтаринки кайфият бахш этди.

Ойгул Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026