22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 04:54
Фан ва таълим 👁 203

“ГУЛЗОР” МАҲАЛЛАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

“ГУЛЗОР” МАҲАЛЛАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

2020 йил 24 декабрь куни Манғит шаҳридаги “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинида Қорақапоғистон Республикасида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан холи ҳудудга айлантириш мавзусига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Жиноий ишлар бўйича туман суди раиси Султонмурод Давлетмуродов, туман прокурори Жавлонбек Муфтуллаев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов, “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори, шу билан бирга мазкур маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, бир гуруҳ ёшлар иштирок этдилар.

Йиғилиш қўлбола усулда тайёрланган спиртли ичимликлар олди-сотдиси билан шуғулланиш жиноятини содир этган шахснинг қилмишларига оид видеоролик намойиш этилиб, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Султонмурод Давлетмуродов ушбу видеороликда кўрсатилган жиноятни содир қилган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддасига кўра айб қўйилиб, 2020 йилнинг 24 сентябрь куни суд ҳукми билан тегишли жазога тортилгани тўғрисида маълумот берди.

Султонмурод Давлетмуродов, мазкур жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятини эътиборга олиб, ушбу шахсга нисбатан белгиланган жазо чоралари ҳақида батафсил тўхталди. Бундан ташқари, мамлакатимизда одил судловни амалга оширишда қўлланилаётган кечиримлилик ва енгиллик бериш чоралари хусусида тушунчалар берди.

Туман прокурори Жавлонбек Муфтуллаев жиноятчилик аҳволи, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитлари, жиноятларни фош этиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича махсус телекўрсатув ташкил этиш ҳамда фуқароларни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга чақирувчи видеоролик тайёрлаб, Амударё телевидениеси орқали мунтазам равишда ёритиб боришни ташкиллаштириш, жамиятимизда соғлом маънавий муҳит яратилишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Шу билан бирга “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли вакилларига ушбу йиғилиш жараёнида  намойиш этилган видеороликдаги спиртли ичимликларнинг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланган шахсга нисбатан қонунчилигимизга кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкинлиги, лекин айбланувчи  яшайдиган маҳалла раиси томонидан берилган кафолат хатига асосан уни озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган, яъни, 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланганини айтиб ўтди. Шунингдек,  миллий қонунчилигимиздаги ўзгаришлар ва янгиликлар хусусида гапириб, жиноятчиликнинг олдини олишда барчани бирдамликка чақирди.

Йиғилишда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига кўра, қўлбола усулда тайёрланган спиртли ичимликлар олди-сотдиси билан шуғулланиш жиноятини содир этган шахсга  нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ  жазо тайинланиши мумкинлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Гулзор маҳалласи фаоллари ҳам сўзга чиқиб, фуқаролар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда фуқаролар ҳам маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олишга ҳисса қўшиши лозимлигини таъкидлади.

Йиғилишда “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори туманимизда содир бўлаётган ҳуқуқбузарликлар бўйича тегишли хулосалар чиқариб, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича маҳалла фаоллари билан биргаликда аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кенг йўлга қўйиш ва юқоридаги каби жиноят ва ҳуқуқбузарликлар бўлмаслиги учун бир ёқадан бош чиқариб иш олиб бориш кераклиги тўғрисида тўхталди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026