25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 08:18
Жамият 👁 235

Ўзбекистон ННТМА Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмасининг хисобот-сайлов конференцияси ўтказилди

Ўзбекистон ННТМА Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмасининг хисобот-сайлов конференцияси ўтказилди

Жорий йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси мажлислар залида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмасининг хисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.

Конференцияда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раҳбарияти, Ассоциация аъзолари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Конфренцияда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси ҳудудий бўлинмасининг 2019-2021 йиллар давомида амалга оширган ишлари атрофлича муҳокама этилди. Шунингдек, Уставга мувофиқ, навбатдаги республика ҳисобот-сайлов конференциясига Қорақалпоғистон Республикасидан делегатлар сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларининг миллий Ассоциацияси 2005 йилнинг май ойида таъсис этилган бўлиб, фаолиятининг асосий мақсади давлат ва жамият қурилишининг устувор вазифаларини амалга ошириш, эркин, очиқ ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда жамоат ташкилотларининг ташкилий ва интеллектуал ресурслари ҳамда саъй-харакатларини бирлаштириш ва мувофиқлаштириш ишларига қаратилган.

Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартда “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сон Қарори ҳамда 2021 йил 4 мартда “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сон Фармони қабул қилинганлиги Ассоциация ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришда муҳим омил бўлди.

Ассоциация ўз фаолиятини асосан хотин-қизлар ва ёшлар, ҳуқуқий, экология, иқтисодиёт ва таълим, спорт-соғломлаштириш каби йўналишларда амалга ошириб келмоқда.

Бугунги кунда республиканинг барча ҳудудларида Ассоциациянинг ҳудудий бўлинмалари фаолият юритмоқда. Ҳудудий бўлинмалар, энг аввало, мамлакатни ижтимоий, социал-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда ННТлар салохиятини мустаҳкамлаш, давлат органлари билан самарали ижтимоий шериклик муносабатларни ривожлантириш ишларига муносиб хисса қўшиб келмоқдалар.

Конфренцияда ҳудудий бўлинма бош координатори Г.Жоллыбекованинг Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси ҳудудий бўлинмасининг 2019-2021 йиллар давомида амалга оширган ишлари тўғрисидаги маърузаси тингланди.

Маърузада таъкидланганидек, бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган 618 та нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолият юритмоқда. Уларнинг 400 таси давлат рўйхатидан, 218 таси хисоб рўйхатидан ўтказилган.

Қорақалпоғистон Республикасидаги ННТларнинг фаолият соҳалари бўйича таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, энг кўп сиёсий партия соҳасида 90 та, спорт соҳасида 71 та, ёшлар соҳасида 73 та ва ногиронлар соҳасида 36 та ННТ фаолият юритмоқда. Энг кам йўналишлар, бу журналистика ва ОАВ (1 та), таълим, техника, ван ва илмий – тадкикот (6 та) ва миллий маданий марказлар (6 та) ҳисобланади.

Шунингдек, ННТларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўра таҳлили Қорақалпоғистон Республикасида 459 та жамоат бирлашмаси, 44 та жамоат фонди, 64 та муассаса, 57 та уюшма ва 52 та бошқа ННТлар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Ўтган йиллар давомида ҳудудий бўлинма томонидан 15 дан ортиқ тадбирлар, шу жумладан “давра сухбатлари”, семинарлар, семинар-тренинглар, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари вакиллари билан учрашувлар, мониторинг тадқиқотлари ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ўтказилган.

Шунингдек, вилоятда қабул қилинаётган ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ННТлар иштирокини кенгайтиришга, ННТларнинг мурожаатлари билан ишлашга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Хусусан, фуқароларга ННТларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва Низомларини ишлаб чиқиш тартиб-таомиллари хусусида, ННТлар вакилларига ўтказиладиган тадбирларни адлия органлари билан келишиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат Фонди томонидан эълон килинган давлат гранти танловларида иштирок этиш, амалга оширилган лойиҳалар якунлари бўйича хисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш масалалари бўйича амалий тавсия ва тушунчалар бериб келинмоқда.

Сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва улар ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида изчил ишлар олиб борилди.

Хусусан, охирги 4 йилда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 1 270 дан ортиқ лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат бюджетидан 117 миллиард сўм миқдордаги маблағлар ажратилди.

Хусусан, 2018-2020 йиллар давомида Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг жами 46 та лойиҳаси 1 млрд. 411 млн. сўмга молиялаштирилган.

Мазкур 46 та ижтимоий аҳамиятли давлат гранти лойиҳаларининг 31 таси ННТлар, 11 таси ОАВ ҳамда 4 таси МФЙлар томонидан амалга оширилган.

Конференция ишида ННТлар талаблари ва эхтиёжлари хисобга олинган ҳолда Ассоциациянинг янги таҳрирдаги Устави ва тузилмаси ҳамда 2021 йилдаги фаолиятининг Дастури (йўл харитаси) лойиҳаларига қўшимчалар киритиш юзасидан ННТлар вакиллари томонидан бир қатор конструктив таклифлар билдирилди.

Конференция муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Конференциянинг якуний қисмида ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциациясининг республика хисобот-сайлов конференциясига Қорақалпоғистон Республикасидан 2 нафар делегат бир овоздан сайланди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026