25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 08:17
Жамият 👁 190

АМУ ЭЛИНИНГ АРДОҚЛИ ОТАХОНИ

АМУ ЭЛИНИНГ АРДОҚЛИ ОТАХОНИ

Ҳаёт – инсон учун ҳақиқий дорилфунун. Унинг бағрида инсон ҳамма нарсани – яшаш сирларини, меҳнат ва ижодни, одамийлик тушунчаларини ўрганади. Гоҳ равон, гоҳ норавон сўқмоқлар аро олдинга интилади ва ҳаётнинг залворли синовларида тобланади. Биз билган, тўғрироғи, эл-юрт таниган, ардоқлаган нуроний отахон Бекман ота Аллаберганов умрининг осойишта фасли – нуроний ёшга етгунларига қадар ҳаёт синовларини сабр-тоқат билан енгиб ўтган, ҳалол ва фидойи меҳнати билан жамиятда ўз ўрнини топган, ҳавас ва эҳтиромга муносиб шахс сифатида шаклланган инсонлардан.

Бекман ота самимият ва фидойилик ҳоким оилада вояга етди. 1968 йилда Тошкент Давлат педагогика институтининг физика-математика факультетини тугатиб, ўқувчи-ёшларга таълим-тарбия берди, устоз сифатида обрў-эътибор қозонди, ҳаётда ўз ўрнини топди. Одамлар билан ишлашишдаги ташкилотчилик қобилияти ҳамда халқ ҳаётига оид муаммолар ечимини топиш борасидаги мулоҳазакорлиги ва босиқлиги, дунёқарашининг кенглиги боис, туман раҳбариятининг назарига тушди. 1987 йилда уни Амир Темур номли овул Кенгаши ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинлашди. Отахон 8 йил давомида мазкур овул аҳли ҳаётига оид ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, овулнинг уюшмаган қатлами билан ишлашиш, ишсизлик билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш борасидаги ишларга бош-қош бўлди.

Ташкилотчи, шу билан бирга, ҳар қандай вазиятда ҳам одамлар билан келишувчанлик фазилати туфайли 2003 йилда ҳамқишлоқлари уни Амир Темур номли овул фуқаролар йиғини раислигига сайлашди. У йиғин раиси сифатида овул аҳли ҳаётига доир муаммоларни ижобий ҳал этиш, овул ерларини сув билан таъминловчи Манғит арна ва Тошёп каналлари бўйларини ободонлаштириш, ҳудуддаги қабристонлар атрофларини иҳота қилиш, якка тартибда уй-жой қурувчилар учун ер майдони ажратиш, хутор тизимидаги ҳудудларни тартибга келтириш, томорқа  хўжалигини юритиш маданиятини юксалтиришдек кўпдан-кўп масалаларни ижобий ҳал этишга эришди. Унинг эл-юрт, овул аҳли орасида ўтказган ҳар бир меҳнат куни чинакам ибрат мактабига айланди.

Бекман ота ўз меҳнати, ҳалоллиги ва фидойилиги билан эл ичра қадр топди. У таълим масканларида, идора ва корхоналарда, ёшлар давраларида тез-тез бўлиб, ҳаёт тажрибаларидан сўзлайди. Оила даврасида эса ҳамиша қаттиққўл, шу билан бирга самимий дўст, меҳрибон ота. Умр йўлдоши, фахрий устоз Данагул момо Қўнғирот туманидан. Талабалик давридаги меҳр-муҳаббат ришталари билан боғланган бу икки фидойи инсон тарбиясини олиб, эл-юрт корига яраётган 5 нафар фарзандлар ҳам элда эътибор топган инсонлар.

Отахон айни пайтда умрининг 75 баҳорига қадам қўйдилар. Нафақада бўлишларига қарамай, у ҳамон ҳар куни халқ орасида. Деярли ҳар куни туманимиздаги бирон маҳалла ёки таълим масканига ташриф буюради. Халқ орасига кириб бориб, ҳар бир инсон қалбига маънавият нурларини йўғиради. Қўлларидан асло китоб тушмаган отахонни ҳеч ким бу ишларга ундамайди. У қалб амри, ўз халқи, Ватанига чексиз меҳр-муҳаббати туфайли юриб чарчамайдиган, маънавий-маърифий тарғибот ишларидан асло кўнгил узмайдиган эл-юрт ардоғидаги фидойи тарғиботчи сифатида китобларини қўлтиқлаб халқ орасига кириб бораверади. Ёшлар ўртасида диний экстремизмга, жиноятчиликка қарши кураш мавзуларида олиб борадиган тарғибот тадбирларининг сон-саноғи йўқ. Амударё телеканали орқали эфирга узатилаётган “Одоблар хазинаси” кўрсатувининг ижодкори, ташкилотчиси, муаллифи ҳам Бекман отанинг ўзларидир. “Одоблар хазинаси” кўрсатувининг китобхонлик, миллий-маънавий қадриятлар, урф-одат ва анъаналар, оила тутумлари, фарзанд тарбияси, ота-онага ҳурмат ва эҳтиром каби мавзулардаги ҳар бир сони томошабинлар эътиборини қозонганининг ўзи отахоннинг беназир хизмати ҳисобланади.

Тиниб-тинчимас отахон гоҳ Қанглида, гоҳ Қиличбой ва Бўзёп, Дўрман овулларида ёшлар, пир-у бадавлат отахон ва онахонлар даврасида мустақиллик ғоялари, шу билан бирга Президент Фармон ва Қарорларида шарҳ этилган янги-янги имкониятларни ҳаётга жорий этиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар тарғиботини юритишдан асло чарчамайдилар. Отахоннинг бу фидойилиги ҳукуматимиз томонидан муносиб баҳоланди.  У “Ардақлы нураний” кўкрак нишони билан тақдирланди, бу хушхабар нафақат отахоннинг фарзандлари ва яқинлари, балки Аму элимизнинг барча ҳудудларида яшовчи ҳар бир инсонга қувонч бағишлади. Чунки ўзининг ҳалол меҳнати туфайли эл-юрт эътиборига ҳурматига муносиб Бекман ота Аллаберганов ҳар бир амударёликнинг ардоқли отахонидир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026