25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 07:14
Жамият 👁 208

ЭНДИЛИКДА ОИЛА – МАКТАБ – МАҲАЛЛА ТИЗИМИДА МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ УЗВИЙЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

ЭНДИЛИКДА ОИЛА – МАКТАБ  – МАҲАЛЛА ТИЗИМИДА МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ УЗВИЙЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

Маънавий баркамол инсонни тарбиялаш, инсон – табиатнинг, барча мавжудотнинг гултожи эканлигини ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдириш таълим-тарбия соҳасининг устувор  йўналиши ҳисобланади. Чунки жамики моддий нарсалар инсонга жисмоний озиқ ва қувват берса, маънавият унга руҳий озиқ ва қудрат бағишлайди. Муҳтарам Президентимиз Ш..Мирзиёев таъбири билан айтганда: “Ҳар қайси давлат ҳар қайси халқ интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир”.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб айтиш жоизки, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари, халқимиз онг-у тафаккури ва дунёқарашидаги ўзгаришлар ҳам албатта, маънавий-маърифий тарғибот ишларининг самарасидир. Бу борадаги ишларни янада юксак поғонага кўтариш, маънавий-маърифий соҳадаги ишлар самарадорлигини янада оширишда яхлит тизимни йўлга қўйиш орқали мамлакатимизда ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамиятини барпо этишда “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган ҳаётбахш ғоянинг аҳамиятини ҳар бир инсон қалбига сингдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартда “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Ушбу Қарор ижросини таъминлаш, ёшларни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларни мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган чора-тадбирларни изчил амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республика Халқ таълими Вазирлиги, Республикаси Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Қарорига кўра, 2021 йилнинг 1 апрелидан ҳар бир умумтаълим мактабида 0,5 штат  бирлигида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилди.

Туманимиз умумтаълим муассасаларида ҳам ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимига туманимизда яшаб, ижод этаётган таниқли шоир, ёзувчи ва журналистлар, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ҳузуридаги “Жайхун илҳомлари” ННТ аъзолари, ижодий салоҳиятга эга бўлган она тили ва адабиёт ўқитувчилари бириктирилди.

Айни пайтда умумий ўрта таълим муассасаларида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ўз фаолиятини бошлашди. Хусусан, тумандаги 87 та умумтаълим мактабларида ёшлар китобхонлигини, миллий-маънавий қадриятларни ривожлантириш, Президентимиз Қарорида белгилаб қўйилган эл юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, коррупция, оилавий қадриятларга беписландлик ва ёшлар тарбиясига масъулиятсизлик каби иллатларга барҳам беришга қаратилган чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилиб, оила, таълим ташкилотлари, ҳар бир маҳалла ва кўчада маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлашга қаратилган амалий ишлар бошлаб юборилди.

Шу кунларда фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги ва 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳар бир ўрта таълим муассасасида иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида меҳнат қилиб, фидойилик намуналарини кўрсатган нуроний отахон ва онахонлар ҳамда Афғонистон урушида иштирок этган собиқ жангчи-фахрийлари билан ёшларнинг учрашувлари ташкил этилмоқда. Бу учрашувларда тинчликнинг қадри, ўзаро меҳр-оқибат, мустақиллик ғояларига садоқат, дўстлик ва бағрикенглик каби қадриятларга алоҳида аҳамият қаратилиб, ёшлар онгида соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш мавзуларига алоҳида урғу берилмоқда.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, эндиликда оила – таълим муасссасаси – маҳалла тизимида амалга ошириладиган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоясини кенг тарғиб қилиш, орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантиришда ўрта таълим муассасаларидаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи мутахассислари янада фаоллик кўрсатиб ишлашлари талаб этилади.

Отабек ЙЎЛДОШЕВ, Республика Маънавият ва маърифат Маркази Амударё туман бўлими раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026