22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 06:10
Фан ва таълим 👁 369

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Боиси инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Бугунгидай тинч, осойишта ва фаровон кунларимиз учун курашганларнинг жасоратини, фидойилигини, хайрли ишларини ёдга олмоқ, эъзозламоқ миллий қадриятимизга айланди.

Иккинчи жаҳон урушида, мамлакатимиз мустақиллигини ҳимоя қилишда ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, ёш авлодни уларнинг эзгу хизматлари билан таништириб бориш ҳам савобли иш. Чунки хотира – инсоннинг инсонлигини англатувчи, уни ўтмиш ва истиқбол билан боғлаб турувчи илоҳий риштадир. Шунинг учун ҳам мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кўпгина хотира тадбирлари, меҳнат фахрийлари билан учрашувлар ўтказилди.

Яқинда туманимиздаги 22-сонли мактабда ушбу мактабда таълим-тарбия олган собиқ битирувчи, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида неча йиллар самарали хизмат қилган ва хизмати чоғида ҳалок бўлган капитан Жумамурод Аҳмедовнинг хотирасига бағишлаб ўтказилган ҳарбий спорт фестивали ва хотира турнири  ҳам шуларнинг биридир.

Ушбу тадбир туман Халқ  таълими, Мудофаа ишлари бўлимлари, 22-мактаб ўқитувчилар жамоаси ва Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман бўлими ҳамкорлигида ташкиллаштирилди.

Тадбирни 22-сонли мактаб директори Азимжон Бекберганов очди ва Жумамурод Аҳмедовнинг ёрқин хотираси ҳақида гапирди. Ундан барча ёшлар ватанпарварлик, жасурлик, ҳарбий бурчига, Ватанига садоқатни ўрганса, ибрат олса, арзийди, дея таъкидлади.

Ҳарбий спорт фестивалида туман Мудофаа ишлари бўлими ходими Музаффар Мадреимов, “Ватанпарвар” ташкилоти туман бўлими ходими Азамат Қозоқбоев, Жумамурод Аҳмедовнинг укаси, 22-сонли мактаб ёшларни чақириққача тайёрлаш фани  ўқитувчиси Алишер Аҳмедовлар сўзга чиқиб, Жумамурод Аҳмедов ҳақида гапирдилар.

Шундан кейин ҳарбий спорт фестивали ва хотира турнирига старт берилди. Унда 22-, 55-, 28- ва 59-мактабларнинг ёш спортчи ўқувчилари ўзаро беллашдилар. Беллашув ўғил ва қизлар орасида ҳарбий эстафета, автоматни тез ёйиш ва йиғиш, ярадорларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, пневматик милтиқдан ўқ отиш, турникда тортилиш, арқон тортишиш, югуриш бўйича ўтказилди.

22-сонли мактаб ўқувчилари ижросида юртимизнинг содиқ ўғлонлари жасоратини мадҳ  этувчи шеърлар ижро этилгач, 5 “А” синф ўқувчилари рус халқининг машҳур “Катюша” қўшиғига рақсга тушдилар.

Тадбир давомида ҳарбий спорт фестивали, хотира турнири шартларини аъло даражада бажарган ўқувчилар маҳоратини ҳакамлар ҳайъати аъзолари одилона баҳолаб бордилар. Натижаларга кўра ғолиб жамоалар ва қатнашчилар тадбир ташкилотчиларидан бири  “Ватанпарвар” ташкилоти туман бўлими ва ҳарбий хизмати чоғида ҳалок бўлган Жумамурод Аҳмедовнинг укаси Алишер Аҳмедов томонидан рағбатлантирилди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026