25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 05:58
Жамият 👁 218

“ЁШЛАР ДАФТАРИ” РЎЙХАТИДАГИ ЁШЛАРГА ЗАРУР ИШ ҚУРОЛЛАРИ БЕРИЛДИ

“ЁШЛАР ДАФТАРИ” РЎЙХАТИДАГИ ЁШЛАРГА ЗАРУР ИШ ҚУРОЛЛАРИ БЕРИЛДИ

Маълумки, юртимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, касбга ўқитиш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати, яъни “Темир дафтар”, ёшлар ҳаётига  оид муаммоларни тизимли ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этишга қаратилган “Ёшлар дафтари” ва аёл-қизлар ҳаётини яхшилашга кўмаклашиш мақсадида “Аёллар дафтари” шакллантирилган эди.

Шу боис, бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, уларни камбағалликдан чиқариш, касб-ҳунарга ўқитиш, имтиёзли банк кредитларини олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишларида яқиндан ёрдам бериш мақсадида манзилли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада туманда фаолият олиб бораётган 4 та сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли кўплаб оилалар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатларидан чиқарилиб, фаровонлиги таъминланмоқда. Айниқса, ёшлар давлат Дастури ижросини таъминлашга қаратилган амалий ишлар натижасида ёшларнинг иш билан бандлиги даражаси, ижтимоий фаоллиги ошиб бормоқда.

Жорий йилнинг 22 май санасида туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган амалий тадбир ҳам ёшлар давлат Дастури ижросини таъминлашга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Туман ҳокими С.Йўлдашев раҳбарлигида туман ҳокими ўринбосарлари, 4 та сектор раҳбарлари, туман ҳокимлигининг етакчи мутахассислари, тумандаги сиёсий партиялари депутатлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ҳамда оммавий ахборот вакиллари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган фуқаролар иштирок этган мазкур тадбирда туман ҳокими С.Йўлдашев мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг  иш билан бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, айниқса, уюшмаган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида белгиланган чора-тадбир, устувор вазифаларга батафсил тўхталиб, бу борада туманимизда амалга оширилаётган ишлар, ёшлар давлат Дастури ижросини таъминлаш мақсадида белгиланган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Шу билан бирга “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича эришилаётган ютуқлар, кўплаб ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида иш юритиб, оиласи фаровонлигига ҳисса қўшаётганликларини эътироф этди.

Шундан сўнг, туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган 20 нафар аёл-қизларга 20 та тикув машинаси, 4 нафар ёшга мотокультиватор агрегати, 10 нафар ёшга пайвандлаш ускунаси ва 1 нафар ёшга эса хизмат кўрсатиш соҳасида зурур бўлган иш асбоби топширилди.

Бўлиб ўтган йиғилишда “Ёшлар дафтари” рўйхатига  киритилган, туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан зарур иш қуроллари билан таъминланган ёшлар ўзларига кўрсатилаётган беғараз ёрдамлари учун туман ҳокимлигидан, Ёшлар ишлари агентлигидан миннатдор эканликларини изҳор этишиб, бундан кейин самарали фаолият юритажакларини ва албатта, яқин вақт ичида “Ёшлар дафтари” рўйхатидан чиқишларини билдирдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026