25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 05:57
Жамият 👁 271

Амударё туманида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланди

Амударё туманида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланди

Мавзуга оид фотогалерея

Болалар эртаги кунимиз эгаларидир. Уларни асраб-авайлаш, ҳар жиҳатдан баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.

Дунёнинг турли ҳудудларида болажонларга турлича муносабатлар ҳукмрон бўлса-да, бизнинг юртимизда дунёга келган ҳар бир ўғил-қиз чексиз меҳр-муҳаббат, улкан ғамхўрликлар оғушида улғаймоқда.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилаётган турли тантаналарда ҳам юртимизда болажонларнинг эмин-эркин, яйраб-қувнаб улғайишлари учун яратилаётган шароитлар, имкониятлар тилга олинмоқда, шўх-шодон истеъдодли болажонлар ижросида театрлаштирилган байрам томошалари намойиш этилмоқда.

Сана муносабати билан Манғит шаҳридаги Маданият ва истироҳат боғида ҳам  туман ҳокимлиги, Мактабгача таълим, Маданият бўлимлари ҳамкорлигида “Болаларга беринг, дунёни!” деб номланган улкан театрлаштирилган байрам дастури намойиш этилди.

Томошалар бўлиб ўтадиган Манғит Маданият ва истироҳат боғи тадбирга мос гуллар, бахтли болаликни тараннум этувчи шиорлар, бадиий безаклар билан безатилди.

Туманимизда фаолият юритаётган мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, “Баркамол авлод” болалар мактаби, мактаблар ўқувчилари байроқчалар, гуллар, ранг-баранг шарлар кўтариб кириб келишганида улар карнай-сурнай наволари билан қарши олинди.

Тадбир аввалида турли эртаклар ва мультфильмлар қаҳрамонлари сиймосидаги иқтидорли болалар байрам томошасига келганларни қутлаб, бирга рақсга тушишга чорлаши айниқса, барчага завқ улашди.

“Болаларга беринг, дунёни!”, “Болалигим-пошшолигим”, “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” каби шиорлар билан, анвойи гуллар билан безатилган, асосий  томошалар бўлиб ўтаётган майдончага туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари – туман прокурори Жавлонбек Муфтуллаев, Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сейитов  ва туман ҳокимлиги, Мактабгача таълим тизими масъуллари ҳамроҳлигида ташриф буюрди.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев болажонларни дунёнинг 70 дан зиёд давлати қаторида Ўзбекистонда ҳам улкан шодиёна қилинаётган нуфузли байрам – 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан қизғин қутлади. Султонбой Йўлдошев ўз сўзида болажонларга узоқ умр, бахт-саодат тилади, давлатимиз ва ота-оналари ғамхўрлигида юртимизга муносиб бўлиб улғайишларига умид билдирди.

Шундан сўнг яна мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ижросидаги концерт дастурига навбат берилди. Тарбиячи  опалари, мусиқа устозлари кўмагида шўх қўшиқлар куйлашни, рақсга тушишни ўрганган, қўғирчоқдек ясанган болажонларнинг ширин тилда айтган қўшиқлари, завқли рақслари байрам шодлигига шодлик қўшди. Шунингдек, “Баркамол авлод” болалар мактаби, туман Маданият бўлимида фаолият юритаётган рақс тўгараги аъзолари ижро этган қўшиқ, рақслар ҳам барчага манзур бўлди.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ва секторлар раҳбарлари томошага келган мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг асфальтга, қоғозга чизган расмлари билан танишиб, уларнинг иқтидорларини юксак баҳолаб, совғалар билан рағбатлантиришди.

Театрлаштирилган байрам томошалари, спортчилар чиқишлари узоқ давом этди ва болажонларга ўчмас таассуротлар бахш этди.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026